Get Mystery Box with random crypto!

Migrant Mobile 🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇰🇿

Telegram kanalining logotibi migrant_mobile_uz — Migrant Mobile 🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇰🇿 M
Telegram kanalining logotibi migrant_mobile_uz — Migrant Mobile 🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇰🇿
Kanal manzili: @migrant_mobile_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100
Kanalning ta’rifi

💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot
📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot
ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot
🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot
💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 72

2022-09-27 11:40:31 Ўзбекистонда евро кескин тушди, рубль курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан бугун (27 сентябрда) амалда бўладиган қийматини белгилади:

доллар 11 048,28 сўм (+18,15)

евро 10 657,17 сўм (-111,55)

рубль 191,23 сўм (+2,44)
5.4K views08:40
Ochish/sharhlash
2022-09-27 11:24:38
Иккита паспортга эга бўлганлар Россиядан хорижга чиқиб кета оладими?

Бир нечта фуқароликка эга бўлган одамлар, шу жумладан Россия фуқароликига, қонун бўйича РФ фуқаролари деб ҳисобланади. Уларга барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишли, шу жумладан Ватанни химоя қилиш. Чегарани кесиб ўтиш қоидалари улар учун РФ'нинг барча фуқаролари билан бир хил.

Бу ҳақда РФ ҳукумати томонидан фуқароларни ҳаяжонли ва энг долзарб масалалардан хабардор қилиш мақсадида ишга туширилган «Объясняем.рф» порталида хабар берилди.

Порталда РФ Қуролли кучлари захирасида бўлган Россия фуқаролари сафарбарлик учун ҳарбий хизматга чақирилиши таъкидланган.
#қисманмобилизацияРФ
5.3K viewsedited  08:24
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:45:33
Ўзбекистонда 10 миллион киши Facebook ва Instagram'дан фаол фойдаланади. Instagram фойдаланувчилари кўпроқ.
2.3K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:20:10 2 ҚИСМ: Навбатдаги саволларга жавоб

Аввалроқ энг кўп берилаëтган саволларга жавоб берган эдик. Батафсил бу ерда

Россияга ҳозир ишлашга бориш мумкинми?

Ҳа, келиш мумкин. Келишни тақиқловчи ҳеч қандай қонун йўқ. Россия очиқ, чегаралар ёпилгани йўқ.

Биз (мигрантлар) яшайдиган уйга полиция ходимлари келиб, бу уйда кимлар яшашини сўраб, паспортларимизни ёзиб олишди. Буни ёмон тарафи йўқми?

Россияда қонуний юрган бўлсангиз ёмон тарафи йўқ. Ҳозир аксарият Россия субъектларида қисман мобилизация ҳақидаги қарорга кўра барча РФ фуқаролари ўзи яшаш учун рўйхатдан ўтган манзилини тарк этмаслиги керак. Шу муносабат билан текширувлар олиб борилаётган бўлиши мумкин.

Ушбу шароитда ишлашга боришдан маъни борми?

Агар реал ҳаётни инобатга олсак, Россиядаги мигрантларнинг ҳаётида деярли ҳеч нарса ўзгаргани йўқ ҳозирча. Тирикчилик учун келиб ишлашдан бошқа чорангиз бўлмаса — келаверинг.

Самолетлар қимматлаб кетди. Энди биз уйга қандай кетамиз?

Кейинроқ кетишингиз мумкин. Узоқроқ санага олдиндан билет олишингиз мумкин. Поездда, автобус ва автомобилда ҳам кетишингиз мумкин. Чегара ёпиқ бўлмагани учун хоҳлаган вақтингиз кетаверасиз.
2.8K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:54:08
SIM-карта ҳисобидан жуда кўп пул олинмоқда – нима қилиш керак

Балансдан қўшимча пул олинишининг асосий сабаби – уланган пулли обуналар.

Пулли обуналарни операторнинг шахсий кабинети ёки USSD-сўров ёрдамида ўчириб қўйишингиз мумкин:

Билайн
*110*09# ни теринг, обуналарни ўчириш учун кўрсатмалар ва буйруқлар билан хабар оласиз.

МТС
*152*2# ни теринг, кейин 3 рақамини танланг – «Отписаться от всех».

Meгафон
*583*2# ни теринг. Бунга жавобан, фаол обуналар рўйхати ва уларни ўчириш бўйича кўрсатмалар келади.

Теle2
*153# ни теринг, уланган хизматлар ва уларни ўчириш учун кўрсатмалар пайдо бўлади.
2.9K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-09-25 20:13:02
Сахаровода миграция марказида ҳарбийликка агитация вароқалари

Сурат: Лейла Мустафасайяр ва Никита Макаренконинг Facebook саҳифалари
6.0K views17:13
Ochish/sharhlash
2022-09-24 21:13:10 Россияда машина ҳайдайдиган чет эл фуқароси учун муҳим маълумот

ГИБДД энди йўлларда кўп туради. Машина ҳайдайдиган мигрантлар ҳам ҳужжатларини тўғирлаб,текширувларга тайёрланиб қўйгани яхши. Қандай ҳужжатлар бўлиши керак?

1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси
2. ОСАГО ёки КАСКО суғуртаси
3. Машинанинг СТС деб номланувчи техпаспорти
4. Паспорт, миграция картаси, регистрация ва патент (ёки РВП/ВНЖ).

Агар ҳайдовчилик гувоҳномасини унутган бўлсангиз — маьмурий жаримага тортиласиз.

Агар “страховкани” унутган бўлсангиз базадан текшира олишади, бироқ базадан суғуртангиз чиқмаса — маьмурий жаримага тортиласиз.

СТСни унутган бўлсангиз ҳам маьмурий жаримага тортиласиз.

Паспортингизни унутган бўлсангиз ҳеч нарса қилмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида ўтади.

Миграция картангиз, регистрациянгиз ва патентингизни унутган бўлсангиз полиция бўлимига олиб кетиб ёки боғланиб текширади. Текширувдан чиқмаса — маьмурий баённома тузилиб, жарима ва 5 йилга мажбурий чиқариб юборилиш жазосига тортиласиз.

Ҳар бир жарима алоҳида ҳуқуқбузарлик саналади. Россияда 3 йил ичида 2 та ҳуқуқбузарликни содир этганларга Россияга кириш учун тақиқ қўйилади.
6.4K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-09-24 18:26:47
Мигрантлар тиббий анализларни қанчалик тез-тез топширишлари керак

Тиббий анализларни Россияда чет эл фуқаролари йилига 1 МАРТА топширишади, ҳар бир 3 ойда эмас.

Бугун «Тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини ўзгартириш тўғрисида» Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдан 94-н сонли буйруғи кучга кирди, унда тиббий кўрик тўғрисида расмий маълумот кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 декабрь ойидан бошлаб РФга кирувчи барча чет эл фуқаролари бармоқ изларини топширишлари ва тиббий кўрикдан ўтишлари керак.
5.8K views15:26
Ochish/sharhlash
2022-09-23 18:20:40 Рубль курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади:

доллар 11 030,13 сўм (+19,80)

евро 10 768,82 сўм (-83,06)

рубль 188,79 сўм (+5,21)
5.1K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-09-23 14:20:35
Москвада ўзбекистонлик йигит ёнғинда қолиб кетган икки нафар аёлни қутқарди

24 ëшли Ойбек Эштемиров ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, «Красный маяк» кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ёнаётган хонадонидан аёлларни олиб чиқди.

Қаҳрамон Россия пойтахтида светофор ўрнатувчи бўлиб ишлайди.
2.4K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash