2022-09-22 18:25:34
Путин қисман ҳарбий сафарбарликни эълон қилди. Келинглар, энг кўп берилаётган саволларга содда қилиб жавоб берамиз. 1. Мигрантларни урушга олиб кетадими? Агар Россия фуқаролигини олмасангиз, Россия ҳарбий қўшинларига қўшилиш ҳақида шартномага қўл қўймасангиз, Россия учун чет эл фуқароси бўлиб қолаётган бўлсангиз — унда сизни ҳеч ким ҳеч қаерга мажбурлаб урушиш учун олиб кета олмайди.
2. Россияда РВП/ВНЖ олган бўлсам, урушга олиб кетишадими?Йўқ. Шартнома асосида ўзингиз, ўз ихтиёрингиз билан ҳарбий қўшинлар таркибига кирмасангиз, сизни ҳеч ким сафарбар қила олмайди. РВП/ВНЖ олган бўлсангиз ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб қолаверасиз.
3. Чегаралар ёпиладими?Давлат тарафидан чегаралар ҳозирча ёпилгани йўқ. Қисман мобилизация ҳақидаги президент фармонида чегараларни ёпиш кераклиги ҳақида айтилмаган. Ҳозирча чегаралар очиқ.
4. Кимлар Россиядан кета олмайди?Ҳарбий заҳирада турган Россия фуқаролари мобилизация эълон қилинганидан кейин мамлакатни ҳарбий комиссариат рухсатисиз тарк этиши тақиқланади. Кўриб турганингиздек, чет эл фуқароларига тақиқ йўқ.
5. Менда ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон паспорти бор. Мен Россиядан кета оламанми?Ҳарбий заҳирада турган бўлсангиз Ўзбекистон фуқаролиги сизда бор бўлишига қарамай, кета олмайсиз.
6. Россия фуқаролигим бор, ҳарбий заҳирада борлигимни қандай текшираман?Агар Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олган бўлсангиз, ГИБДДга ҳарбийлик гувоҳномасини ҳам олиб борган бўлишингиз керак. Қолган ҳолатларни юрист билан аниқлаштиришни маслаҳат берамиз.
7. Мигрантларни ишлари нима бўлади?Иш масаласи умуман муаммо бўлмайди. Яқин орада иш берувчиларга яна ишчилар етишмай, ойликлар кўтарила бошлайди. Қиш келяпти. Рубль курси янада мустаҳкамланиши, яьни кўтарилиши кутилаяпти. Шунинг учун айнан иш борасида ҳеч қандай муаммога учрамайсиз.
8. Мигрантлар патент тўлаб, регистрация қилишлари керакми? Ҳужжатлар бекор бўлмадими?Йўқ, бекор бўлмади. Патентни аввалгидек тўлаш керак. Регистрацияни узайтириб юриш керак. Ҳужжатларсиз ноқонуний юрган бўласиз ва "запрет" қўйишлари мумкин.
9.0K viewsedited 15:25