Get Mystery Box with random crypto!

👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️

Telegram kanalining logotibi meningblogim — 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️
Telegram kanalining logotibi meningblogim — 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️
Kanal manzili: @meningblogim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21
Kanalning ta’rifi

👁‍🗨 Shaxsiy fikrlar, kuzatuvlar...
⚖️ Unutmang, dunyoda barchasi nisbiydir.
✉️ Aloqa: @MeningBlogimBot
:=> Mening Menligim Mendadir

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-04-02 05:46:46 Bo'ldi keremas o'zim topdim javobini!
https://codepen.io/ravshon/pen/JjEEwOx
Kimda shunaqa problema bo'sa manashunga qarab olasla!
58 views02:46
Ochish/sharhlash
2021-04-01 19:42:14Улуш киритиш асосида сотиб олинган кўп қаватли уй-жойларга давлат дастури доирасида ипотека кредити расмийлаштириладими? Расмийлаштирилади!

Кейинги кунларда уй-жой харид қилиш мақсадида ипотека расмийлаштиришда жуда кўплаб юртдошларимиз қуйидаги муаммо олдида кўндаланг қолишган. Келинг, бир бошдан тушунтирамиз.

Айтайлик, қурилиши битган уй-жойлардан квартира харид қилишга мос таклифлар топа олмаяпсиз, ёки қимматлик қилмоқда.

Лекин қурилаётган, ҳали битмаган, яъни содда айтганда, ҳозирча кадастри йўқ уй-жойлардан сизга маъқул вариантлар топилиб қолди дейлик. Сиз масалан, банкдан тижорий кредит олиб, улушдорлик асосида уй-жой харид қилмоқчисиз. Қурилиш ишлари тугаб, кўп қаватли уй-жойлардаги квартира давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ушбу тижорий кредитни давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштириб олсангиз бўлади.

Бунда сиз улушдорлик асосида уй-жой сотиб олиш учун олган тижорий кредитингизнинг муддати, фоиз ставкаси асло муҳим эмас. Энг асосийси, давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштирилаётган сумма, масалан Тошкент шаҳрида 339,15 млн.сўмдан ошмаса бўлди. Бунинг ҳуқуқий асоси 6186- сонли Фармоннинг 18- бандида аниқ-тиниқ қилиб келтирилган:

2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат этилсин.
Бунда, улушдор-жисмоний шахсларнинг ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Сиз улушдор тарзида тижорий ипотека кредити ҳисобига сотиб олган уйингизни нафақат Давлат дастури доирасидаги ипотекага қайта расмийлаштиришингиз, Ипотека қайта молиялаштириш компанияси АЖ кредит линиялари орқали ажратиладиган ипотекага ҳам қайта расмийлаштириб олишингиз мумкин.

Эрталабгача бу имкониятнинг мағзини чақиб туринг. Тонг отсин, нега бу сиз учун жуда қулай вариант экани ҳақида конкрет мисолларда яна тушунтирамиз.

@the_bankiroff
57 views16:42
Ochish/sharhlash
2021-04-01 09:33:51 ​​#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан

1 апрелдан нималар ўзгарди?

Ветеринар-шифокорлар
учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. БАТАФСИЛ

Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. БАТАФСИЛ

Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. БАТАФСИЛ

Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. БАТАФСИЛ

Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. БАТАФСИЛ

Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. БАТАФСИЛ

Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. БАТАФСИЛ

2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. БАТАФСИЛ

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. БАТАФСИЛ

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43 views06:33
Ochish/sharhlash
2021-04-01 09:31:20 #Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 views06:31
Ochish/sharhlash
2021-04-01 09:27:02 #Биласизми

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, маъмурий орган уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириши лозим.

Агар қонунда белгиланмаган бўлса, жисмоний ва юридик шахслардан улар тақдим этган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35 views06:27
Ochish/sharhlash
2021-04-01 09:24:31 Эътибор бериб қарасам биринчи апрель куни одамларимиз ҳар қандай маълумотга ишониб кетавермасдан, биринчи ростми ёки ёлғонми деб текшириб кўришар экан. Ақл тарозисига солиб, шубҳа билан қараб, кейин ишонсаларгина қабул қилишар экан.
Энди шу ишни йилнинг бошқа кунларида ҳам қилишни ўргатиш қолди холос.


@allaevuzb
34 views06:24
Ochish/sharhlash
2021-04-01 09:16:52 COVID-19га қарши вакцина: ўзбекистонликлар эмланишга тайёрми?

Тез орада бошланадиган эмлаш тадбирлари ҳақида Интернет фойдаланувчиларининг кайфияти ва фикрларини билиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 29—31 март кунлари Telegram мессенжерида онлайн-сўров ўтказди. Уч кун давомида деярли барча вилоятлардан 19,3 мингдан зиёд иштирокчилар қамраб олинди.

Эътиборлиси, онлайн-сўровда респондентларнинг 44 фоизи (8 599 овоз) “Эмланмайман” вариантини танлади. Сўров иштирокчиларининг учдан бир қисми — 34 фоизи (6 641) Россиянинг “Спутник V”, 8 фоизи (1 516) Хитой—Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги “ZF-UZ-VAC2001” ва 7 фоизи (1 351) АҚШ—Германия ишлаб чиқарган “Pfizer/BioNTech” вакциналарига овоз берди. Респондентларнинг 5 фоизи (959) “AsrtaZeneca” (Буюк Британия), 2 фоизи (327) “Moderna” (АҚШ) вакциналарини танлади.

Манба
31 views06:16
Ochish/sharhlash
2021-03-31 13:21:54
Har kun yangi imkoniyatdir!

Imkoniyatdan foydalan!

Achchiq So'z kanali
https://t.me/joinchat/Sl4Lq8ydw8hj6yHd
31 views10:21
Ochish/sharhlash
2021-03-29 19:34:57 Юнусободда, Инжобод кўчасида беш талабанинг вафот этишига ис гази сабабчи бўлгани эълон қилинибди бугун. Афсус, минг афсус, олдини олиш мумкин бўлган сабабдан вафот этишибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Ис гази ҳақида кўп ёзганман. Муаммонинг ечими бор - ис гази детектори.

Ис гази кўзга кўринмас ва ҳидсиз бўлгани учун уни одамнинг ўзи пайқаши мушкул. Шунинг учун ривожланган давлатларда уйларга ис гази детектори ўрнатилади.

Канаданинг Альберта провинциясида 2006 йилдан буён янги қурилган уйларда ис гази детектори бўлиши шарт. Детектор уйнинг ҳар бир қаватида (кўп қаватли бўлса) ётоқхоналардан 1 метрдан узоқ бўлмаган жойда шифтга ўрнатилиши керак.

Мабодо уйда ис гази (ёки тутун) тарқалса, детекторлар жуда баланд овозда чийиллаб, ухлаб ётганларни уйғотади ва ўлимдан сақлайди. Бундай қурилма Канадада 50 доллар, Хитойда эса арзонроқ турса керак (Aliexpress'га ҳавола).

Иккита лайфхак:

Биринчидан, детекторни ётоқхона эшигидан ярим—бир метр нарига, корридор шифтига ўрнатинг. Агар ётоқхона эшиги кўчага қараган бўлса, ётоқхона ичига ўрнатинг (батафсил рус тилида).

Иккинчидан, детекторни ўзингиз текшириб кўринг. Масалан, гаражда машинани ўт олдириб. Ёки печь мўрисини очиб туриб. Айниқса, Хитой детекторларини текшириш керак, чунки улар одатда ҳеч қандай сертификациядан ўтмайди.

Уйлар хавфсизлиги

Умуман олганда уйларда истиқомат қилиш хавфсизлигига эътиборни кучайтириш керак. Масалан, янги «участка» қурганингиздан сўнг кимдир келиб текширадими, «приёмка» қиволадими?

Канадада, хусусан Альбертада барча уйлар битганидан сўнг шаҳар ҳокимлиги мутахассислар томонидан текширилади. Уйнинг электр, иситиш, сув, оқава тизимлари кўздан кечирилиб, белгиланган стандартларга мос келсагина, «Уйнинг истиқомат қилишга яроқли» деган хужжат берилади. Фақат шу хужжат бўлсагина уйни сотиш ва унда яшаш мумкин.

Бошқа тарафдан, агар уйларни текширишни йўлга қўйсак, яна коррупцияга дуч келамиз. Мана, «дом»лар ҳам «текширилади», лекин уларнинг сифатини кўриб турибмиз.

Альбертадаги уйлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларга мисоллар

Юқорида айтганимдек, уйларнинг ҳар бир қаватида биттадан ис гази детектори бор, жами учта (подвал ва икки тепа қават). Қонун бўйича улар бир-бирига уланган бўлиши шарт. Яъни, подвалда газ чиқса, нафат ўша детектор, балки барча детекторлар бир овоздан баралла жиринглайди. Бундан ташқари, уларнинг ичида батареяси бўлиши керак, свет кетганда ҳам ишлай олиши учун.

Калгаридаги аксарият уйларда гараждан тўғри уйга ўтиш мумкин, гараж ва уй битта бино қилиб қурилган. Гараждаги автомобиль тутун, ёнғин ва ис гази манбаси бўлгани учун уйга ўтиш эшигига алоҳида талаблар қўйилган.

Биринчидан, эшик ўзи ёпиладиган бўлиши шарт. Яъни, уни ушлаб турмасангиз, ўзи ёпилиб қолади.

Иккинчидан, эшик «герметичний» бўлиши, гараждаги тутунни уйга киритмаслиги керак.

Учинчидан, эшик «огнеупорний» бўлиши шарт.

Одатда бундай эшиклар жуда оғир бўлади ва стекловолокнодан қилинади.

Ўзингиз ва яқинларингни эҳтиёт қилинг.

@zambarakning_oqi
31 views16:34
Ochish/sharhlash
2021-03-29 06:40:22 https://kun.uz/news/2021/03/28/osmirlar-tarbiyasi-bolani-boshqarish-usullari-xatolar-va-xulosalar
35 views03:40
Ochish/sharhlash