Get Mystery Box with random crypto!

​ Улуш киритиш асосида сотиб олинган кўп қаватли уй-жойларга д | 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️

Улуш киритиш асосида сотиб олинган кўп қаватли уй-жойларга давлат дастури доирасида ипотека кредити расмийлаштириладими? Расмийлаштирилади!

Кейинги кунларда уй-жой харид қилиш мақсадида ипотека расмийлаштиришда жуда кўплаб юртдошларимиз қуйидаги муаммо олдида кўндаланг қолишган. Келинг, бир бошдан тушунтирамиз.

Айтайлик, қурилиши битган уй-жойлардан квартира харид қилишга мос таклифлар топа олмаяпсиз, ёки қимматлик қилмоқда.

Лекин қурилаётган, ҳали битмаган, яъни содда айтганда, ҳозирча кадастри йўқ уй-жойлардан сизга маъқул вариантлар топилиб қолди дейлик. Сиз масалан, банкдан тижорий кредит олиб, улушдорлик асосида уй-жой харид қилмоқчисиз. Қурилиш ишлари тугаб, кўп қаватли уй-жойлардаги квартира давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ушбу тижорий кредитни давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштириб олсангиз бўлади.

Бунда сиз улушдорлик асосида уй-жой сотиб олиш учун олган тижорий кредитингизнинг муддати, фоиз ставкаси асло муҳим эмас. Энг асосийси, давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштирилаётган сумма, масалан Тошкент шаҳрида 339,15 млн.сўмдан ошмаса бўлди. Бунинг ҳуқуқий асоси 6186- сонли Фармоннинг 18- бандида аниқ-тиниқ қилиб келтирилган:

2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат этилсин.
Бунда, улушдор-жисмоний шахсларнинг ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Сиз улушдор тарзида тижорий ипотека кредити ҳисобига сотиб олган уйингизни нафақат Давлат дастури доирасидаги ипотекага қайта расмийлаштиришингиз, Ипотека қайта молиялаштириш компанияси АЖ кредит линиялари орқали ажратиладиган ипотекага ҳам қайта расмийлаштириб олишингиз мумкин.

Эрталабгача бу имкониятнинг мағзини чақиб туринг. Тонг отсин, нега бу сиз учун жуда қулай вариант экани ҳақида конкрет мисолларда яна тушунтирамиз.

@the_bankiroff