Get Mystery Box with random crypto!

​​#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан 1 апрелдан нималар ўзгард | 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️

​​#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан

1 апрелдан нималар ўзгарди?

Ветеринар-шифокорлар
учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. БАТАФСИЛ

Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. БАТАФСИЛ

Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. БАТАФСИЛ

Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. БАТАФСИЛ

Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. БАТАФСИЛ

Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. БАТАФСИЛ

Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. БАТАФСИЛ

2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. БАТАФСИЛ

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. БАТАФСИЛ

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot