Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат вазирлиги матбуот котиби

Telegram kanalining logotibi mehnatpress — Меҳнат вазирлиги матбуот котиби М
Telegram kanalining logotibi mehnatpress — Меҳнат вазирлиги матбуот котиби
Kanal manzili: @mehnatpress
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 289

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-04-23 12:28:11 Ўзбекистонда карантин қачон тугатилади?

Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, ёз келиши билан коронавирус эпидемияси камаяди. Айрим олимларнинг фикрича, янги инфекция билан келгусида тахминан дунё аҳолисининг 70 фоизи касалланади.

Натижада инфекцияга қарши иммунитет ҳосил бўлади ва пандемия сезиларли секинлашади ёки умуман тугайди.

Фақатгина қатъий чоралар касаллик авжини бартараф этишга ёрдам беради, шунинг учун ўз-ўзини изоляциялаш режимига риоя қилиш зарур.



Бу ҳақда бeгун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
312 views09:28
Ochish/sharhlash
2020-04-22 21:24:57
Президент раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сервис ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг қонуний фаолият юритиши учун қулай ва содда ҳуқуқий тизим яратиш зарурлиги таъкидланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и недопущения резкого спада доходов населения.
Даны указания по организации адресной работы в рамках общенародного движения "Доброта и поддержка".
Особое внимание уделено вопросам развития сервиса и ремесленничества.
Отмечена необходимость создания удобной и простой правовой системы для деятельности самозанятых граждан.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
271 views18:24
Ochish/sharhlash
2020-04-20 08:18:26 Главой государства подписан Закон Республики Казахстан «О ратификации Соглашения между Правительством Республики Казахстан и Правительством Республики Узбекистан о трудовой деятельности и защите прав трудящихся-мигрантов, являющихся гражданами Республики Узбекистан, в Республике Казахстан и трудящихся-мигрантов, являющихся гражданами Республики Казахстан, в Республике Узбекистан»

Манба: https://www.akorda.kz/ru/legal_acts/laws/glavoi-gosudarstva-podpisan-zakon-respubliki-kazahstan-o-ratifikacii-soglasheniya-mezhdu-pravitelstvom-respubliki-kazahstan-i-pravitelstvom--79
1.3K views05:18
Ochish/sharhlash
2020-04-19 13:47:42 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.



Босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади. Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.



Директор ўринбосарларини 105-сонли буйруқ асосида уларнинг розилигисиз меҳнат таътилига чиқариш мумкинми?

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғига асосан, ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили даврида ушбу соатлар учун ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИ.

Шу билан бирга, ушбу буйруқда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатмалар белгиланмаган.



Ҳозир отпускага чиқиб кетсак, 20 кундан кейин отпускамиз тугайди, ўша пайт карантин тугамаган бўлса, бизни ўз ҳисобимиздан яна таътилга чиқаришадими?

Навбатдаги меҳнат таътилидан фойдаланган ҳамда иш жараёнини масофавий тарзда, мослашувчан иш графиги асосида ташкил этиш имкони бўлмаган ходимларга тўловларни амалга ошириш бўйича қисқа муддатда таклиф ишлаб чиқиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Республика махсус комиссияси томонидан юклатилди. Бу масала бўйича қўшимча ахборот берилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
186 views10:47
Ochish/sharhlash