Get Mystery Box with random crypto!

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хи | Меҳнат вазирлиги матбуот котиби

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.



Босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади. Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.



Директор ўринбосарларини 105-сонли буйруқ асосида уларнинг розилигисиз меҳнат таътилига чиқариш мумкинми?

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғига асосан, ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили даврида ушбу соатлар учун ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИ.

Шу билан бирга, ушбу буйруқда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатмалар белгиланмаган.



Ҳозир отпускага чиқиб кетсак, 20 кундан кейин отпускамиз тугайди, ўша пайт карантин тугамаган бўлса, бизни ўз ҳисобимиздан яна таътилга чиқаришадими?

Навбатдаги меҳнат таътилидан фойдаланган ҳамда иш жараёнини масофавий тарзда, мослашувчан иш графиги асосида ташкил этиш имкони бўлмаган ходимларга тўловларни амалга ошириш бўйича қисқа муддатда таклиф ишлаб чиқиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Республика махсус комиссияси томонидан юклатилди. Бу масала бўйича қўшимча ахборот берилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники