Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Мухаммад Содик Марузалари

Telegram kanalining logotibi maruzalari — Шайх Мухаммад Содик Марузалари Ш
Telegram kanalining logotibi maruzalari — Шайх Мухаммад Содик Марузалари
Kanal manzili: @maruzalari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.53K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган.
Ушбу каналда юртимизда фаолият олиб бораётган Устоз имом домлаларимизнинг маърузаларидан ҳам жойлаб борилади!
Савол йўллаш: Savollar.islom.uz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-09 08:15:17
Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз

Баният шифо ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

* Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
* Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
* Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
* Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради;
* Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.

Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!
http://waxvac.tilda.ws/lavanda_yostiqcha
http://waxvac.tilda.ws/lavanda_yostiqcha


Узбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. Толовини қўлингизга олганда қиласиз
2.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-05-09 08:15:09 ​​ОИЛАДА ЭР КЎП ЛАЪНАТЛАСА

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Оилалиман, 4 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим 5 вақт намоз ўқийдилар, лекин жуда дилозор, кўнгилни оғритадиган кўп гаплар айтадилар, ҳар бир гапларига сўкиниш гаплар аралаштирадилар, менга нисбатан ўта қўпол сўзларни айтадилар, пастга уриб ҳақоратомуз гапларни айтадилар. Мен аёл киши эканман, эримнинг ҳамма гапларига кўникишим шарт экан, бир неча бор шунақа қилманг деб айтаман. Безиллаб қолганман, кўчада арзимаган нарсаларга ҳам ўта асабийлашиб, уйда тўс тўполон қилиб ташлайдилар. Ўзим ва фарзандларим безиллаб турамиз. Ҳар чақирганларида сўкиш аралаштириб гапирадилар. Бировларни кўп мазах қиладилар, бир неча бор айтганман бу ёмон фазилатлигини, барбир характерни ўзгартириб бўлмас экан. Канални мунтазам кузатиб борадилар, уларга ҳадислардан мисол келтириб панд насиҳат қилсангиз, шояд, Аллоҳнинг гўзал калималари чиққан тиллари инсофга келса.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам бундай золим бўлмаслиги керак. 
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ 
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
2.1K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-05-06 20:09:21 БАХТ ФОРМУЛАСИ

Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1.
Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;

Узоқ умр кўриш йўллари:
1.
Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
3.0K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-05-06 12:19:28
УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТАКЛИФ!


11 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси: 8-МАЙ
НАРХ: 1400$

Йўналиш:
ТОШКЕНТ—ЖИДДА—ТОШКЕНТ
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС


Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий Умра визаси;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши хизмати;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта.

- Зам-зам 5л
- Сумка, нимча, бежик


Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998978555553
+998882999992
+998910442522
@Ramazon_muloqot

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
1.8K views09:19
Ochish/sharhlash
2023-05-06 12:19:01 АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ!

Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Табассумнинг фойдаси

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Табиат қўйнида дам олинг

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
2.5K views09:19
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:56:13 ​​ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз сухбатида фарзандлари турмаганлиги сабабидан бир ёши улуғ қори додани хузурларига дуо олиш мақсадида борибдилар. Шунда қори дода "Симён пари" номли жин борлиги аниқ у фарзанд туғилганида уни бўғиб зиён беради деганлар. Шу тўғрисида мен ихтилоф қилиб бу нотўғри этиқод дедим ва шу саволни жўнатаяпмиз. Динимиз бу хақида нима дейди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб иймон келтирганмиз. Доим бизни устимизда Аллоҳнинг тадбири бўлади. Банданинг иши шариатга мувофиқ барча сабабларини қилади ва натижани Аллоҳдан кутилади. Ана шундай тадбирлардан бири ҳадисда келгани каби янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишдир. Қори дода айтган «Симён пари» аслида «Умму Сибён» деб аталадиган жин ҳисобланади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари чақалоқларнинг қулоғига азон айтганлар.Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳо Ҳасан ибн Алини туққанида унинг қулоғига намознинг азонини айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.Бундан ташқари, боланинг қулоғига азон ва иқома айтишнинг яна бир ҳикмати бор.Ҳусайндан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дедилар». Абу Яъло ривоят қилган.«Умму Сибён» болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. Унинг қиладиган иши гўдакларга зарар етказишдан иборат. Аммо боланинг қулоғига азон ва такбир айтиб қўйилса, мазкур жин болага зарар етказа олмай қолади. Бунинг устига, азон ва такбир боланинг қалбига, бутун вужудига яхши таъсир қилишидан умидворлик ҳам бор. («Соғлом бола» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
2.2K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:11:21
Мен жуда асабийман
Бошим ҳам кўп оғрийди
Кечаси уйқум деярли йўқ
Ухласам ҳам миям ўчмайди


Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
Депрессия
Асаб толиқиши
Уйқусизлик, ваҳима
Бош оғриғи, Мигрень
Тушкун ҳолатда юриш
Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва акция нархида харид қилинг!

БУЮРТМА УЧУН
http://waxvac.tilda.ws/lavanda_yostiqcha
http://waxvac.tilda.ws/lavanda_yostiqcha

  Етказиб бериш бепул!
2.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:10:44 ​​ҚУШ ТЕЗАГИ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Қуш тезаги бирор катта ёки кичик сув идишига тушса у сувни ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида қуйидагича келади: Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқиб келинган.Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устиларига кабутар тезак ташлаганда, артиб ташлаб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг на­дида гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок. 
عَنْ رَاشِدِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَاءُ لَا يُنَجِّسِهُ شَيْءٌ إِلَّا مَا غَلَبَ عَلَى لَوْنِهِ أَوْ طَعْمِهِ أَوْ رِيحِهِ. رَوَاهُ الطَّحَاوِيُّ 
Рошид ибн Саъддан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сувни ҳеч нарса нажас қилмайди. Илло, унинг рангига, таъмига ва ҳидига ғолиб келган нарсагина қилади», дедилар».Тоҳавий ривоят қилган.Лекин ундай (оқар сув ёки ўнга ўн бўлиб ҳовучлаб сув олинганда ери очилиб қолмайдиган) бўлмаса, нажас тушган сув ҳам нажасга айланади.Демак, мазкур ҳажмдан кичик бўлган ҳовузга нажас тушса, ундаги сув ҳам нажасга айланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
1.9K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-04-30 16:35:55 ​​​​ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

Бу маълумотларни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
2.4K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-04-30 13:01:50
УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТАКЛИФ!

14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси: 3-МАЙ
НАРХ: 1450$

4 ТА ЖОЙ ҚОЛДИ! ШОШИЛИНГ!

ТОШКЕНТ—МАДИНА (транзит)

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий Умра визаси;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши хизмати;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта.

- Зам-зам 5л
- Сумка, нимча, бежик


Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998978555553
+998882999992
+998910442522
@Ramazon_muloqot

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
1.1K views10:01
Ochish/sharhlash