2023-05-09 10:58:30
КИШИ ЯХШИ КЎРГАНИ БИЛАНДИР!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилсалар: “Эй Аллоҳим! Менга Ўз муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қўйганлар муҳаббатини, муҳаббатингга муқарраб этувчилар муҳаббатини ризқ қилиб бер! Муҳаббатингни мен учун муздек сувдан ҳам маҳбуброқ айла!” дер эдилар.
Бир аъробий савол берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Қиёмат қачон?
– Сен унга нима тайёрлаб қўйгансан? – сўрадилар у зот.
– Аллоҳга қасамки, мен унга намоз ҳам, рўза ҳам, бошқа каттароқ амал ҳам ҳозирлаганим йўқ. Аммо мен Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўраман, – жавоб берди аъробий.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум айладилар ва:
– Киши яхши кўргани биландур, – дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
2.1K views07:58