2022-09-02 18:14:08
ЯШАВОР ТЕЛЕВИЗОР, ЯШАВОР! ( ҳазил шеър)
Банд қилган эс-хушу хаёлни.
Қари ёш, эркагу аёлни.
Қиз, келин, кампирни ва чолни.
Яшавор телевизор, яшавор!
Уйларнинг тўридан жой олган.
Ажралмас дўстларга айланган.
Ҳамма шу қутига боғланган.
Оила аъзоси телевизор.
У бўлмаса сув ҳам ўтмайди.
Овқат томоқдан кетмайди.
Нима кам, нимадир етмайди.
Сенга тикиламиз телевизор.
Қошиқ тутган қўллар қотади.
"Анқайма, меъдангга ботади".
Ейдию ёнбошлаб ётади.
Дангаса қилдинга телевизор.
Иш буюрсанг қовоғи уйилар.
Анқайиб эшикка урилар.
Сен худди душмандек туюлар.
Болаларни буздинг телевизор.
Бешикдаги бола ҳам кўради.
Кўриб, маммасини сўради.
Ўчирсанг лабини буради.
Сўрғичнинг ўрнида телевизор.
Бемаза қовунга тўласан.
Маза- матрасиз нарса қўясан.
Бу қилиғинг қачон қўясан?
Сифат ҳам бўлсинда телевизор.
Кўрсатувлар санасам кўп сони.
Баъзилари зўр, баъзиси бемаъни.
Бадиий кенгашинг борми, қани?
Кўзларинг қаёқда телевизор?
Ҳафа қилиб сўнг сўрайди узр. Топармикин шу ишдан ҳузур.
Ҳазилидан кўнгил бехузур.
Ҳафа бўлиш йўға, телевизор.
Бошқалардан нусха кўчириб.
Келин, куёв топар ўтириб.
Ўзбекларга ярашмайдия бу қилиқ.
Совчи қўй, ёр-ёр айт телевизор.
Уй сирини дув-дув гап қилар.
Маҳалламас, мамлакат билар.
Қаерларга кетди номус, ор?
Сирларни очасан телевизор.
Овқат қилса "Олов" бўлади.
Масаллиқ бўлса ҳамма билади.
Зўр келин йўқдан бор қилади.
Мақтама уларни, телевизор!
Ўйламай бировда борини.
Кўз кўз қилар димлама, норинни.
Кимдир базўр топаяптику нонини.
Одамни қийнама телевизор.
Кечки маҳал сериал қўяди..
Овқат қирмоч олиб куяди.
Пироглар жизғанак бўлади.
Қайнонани сайратган телевизор.
Эрга шундай боқмас келинлар.
Киприк қоқмай экранга термулар.
Чой десанг қўлингга нон тутар.
Ҳамма сенга ошиқ телевизор.
Турк, корейс, ўзбекча сериал.
Войдод, бунчаям кўп булар?
Фойдасиз кинони ким кўрар?
Эсиз вақтларимиз телевизор.
Кўрсатар гиёҳванд айшини.
Дори ичишнию кайф қилишни.
Ёшлар қайтармасмикан бу ишни?
Шу ҳам тарбиями, телевизор?
Баъзиларин севиб кўрасан.
Баъзилардан юзинг бурасан.
Жаҳл билан пультни бир урасан.
Аслида айб сенда телевизор.
Ҳой бола, пультни қўй, бурама!
Бошланди севимли реклама.
Асабинг бузилса қарама!
Шу ишинг " ёқади" телевизор.
Кола билан ейилган кабоблар..
Пепси билан ейилган жаркоблар.
Кўпчилик еёлмаган овқатлар.
Сўлакни оқизма телевизор.
Катталарку ютиниб қўйишар.
Болалар хархаша қилишар.
"Велона", "Пон пончик" дейишар.
Олишга илож йўқ, телевизор.
Тагликлар, дорилар, " таглик"лар.
Уятда шунақа роликлар.
Қиз, келин қизарар, шўрликлар.
Уялтирма уларни телевизор..
Қорни дам бўлганни кўрсатар.
Ҳожатга чиққанни кўрсатар.
Туфлиги сиққанни кўрсатар.
Ҳеч уят қолмабди телевизор.
Ичлари қотган ҳам роликда.
Бавосил бўлган ҳам роликда.
Дорилар ҳаммаси роликда.
Докторга иш қолдир телевизор.
Омадинг синайди барабан.
Омад келса машина оласан.
Келмаса уйга бўш қайтасан.
Машинага конмисан, телевизор?
Бир- бир яхши фильм кўрсат.
Қизларга тикиш, ҳунар ўргат.
Юз қисмли сериалларни тўхтат.
Илтимос, қулоқ сол телевизор.
"Дийдор ширин", "Эслаб.." ни кўпайтир.
"Ҳидоят сари"ни кўпайтир.
Яхши кўрсатувларни кўпайтир.
"Зўр" дан зўр чиқасан телевизор.
Спектакллар кўпку, кўрайлик
Тарихни эслаб маза қилайлик.
Зўрлар ижодидан баҳра олайлик.
Фақат реклама қўйма телевизор.
Китобга қарасин болалар.
Топарлар манфаат, фойдалар.
Илм, ҳунар ўргансин келинлар.
Сен энди четга ўт телевизор.
Ёзсам гап кўп, қоғоз тўлади.
Юз қисмлик сериал бўлади.
Кейин уни ким ҳам кўради.
Сериалдан чарчатдинг телевизор.
Мендан ранжима, рост сўзладим.
Вақтимга ачиниб бўзладим.
Мен ҳам илм олишни кўзладим.
Хайр энди, даминг ол телевизор.
Бўлмагин дилбузар, дилозор.
@
Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
4.8K views15:14