Get Mystery Box with random crypto!

Marhabo Karimova sherlari

Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

Халк суйган шоира сехрли калам сохибаси МАРХАБО КАРИМОВА шерлари каналига хуш келибсиз.
📌 Ибратли
📌 Хаётий
📌 Маноли
@REKLAMA_UCHUN_ADMINKA

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 58

2022-09-04 06:42:23 Эрим орсиз, мен мардикор, болам эса!

Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши, уларнинг ҳаёти ҳақида турли-туман воқеаларни эшитиши ҳақида гапирди. Мана бу унинг ҳикояси...
– Самарқанддан пойтахтга ёлланиб ишлаш учун келадиган аёллар кўп. Уларни олиб келиб, олиб кетиб юраман. Бу аёлларнинг гаплари, ҳаётини эшитсангиз, эркак зотидан кўнглингиз қолиб кетади. Сизга бир аёлнинг ҳаётини айтиб берайми?
Эримнинг тайинли иши йўқ эди. Чекадиган сигаретигача мен олиб беришим керак. Болаларим оч-наҳор қолиб кетса ҳам у бунинг ташвишини қилмаган, ҳеч. Диванга ағанаб олганча Чой обкее, овқат қил, дея телевизор кўришдан, зерикса кўчага чиқиб, болаларининг нони учун топилмаган пулни топиб, ичиб келишдан бошқасига ярамасди. Уч фарзандим бор, шуларни етим қилмай, деб чидадим, эримнинг ўрнига ўзим ишладим.
Бир куни одатдагидек, Тошкентдаги мардикор бозорига келдим. Ҳаво жуда совуқ. Ўттизга яқин аёл иш умидида, пул топиш илинжидамиз. Тушга яқин Жип машинасида бир киши келдида, 20-тача аёлнинг ичидан мени имлаб чақирди ва уйини йиғиштириш кераклигини айтди. Хизмат ҳақимни келишгач, машинасига чиқиб уйига кетдик. Эрим шубҳага бормаслиги учун ишга келганимда доим 5-яшар ўғлим ёнимда бўларди. Ўша куни ҳам боламни олиб келгандим.
Биз чиққан машина янги қуриб битказилган бир ҳовлининг дарвозаси ёнида тўхтади. Ичкарига кирдик. Уй эгаси бизга совун-повун дегандай тозалаш учун керакли нарсаларни олиб келиб берди ва Ҳозир келаман, деб устимиздан қулфлаб кетди. Мен кечга қадар тиним билмай ишладим, уйдаги чанг-чунгларни артиб, кирларни ювдим, ҳовли супурдим, хуллас, юмушлар билан куймаланиб оқшом кирганини ҳам билмай қолибман.
Соат 22-бўляпти ҳамки, уй эгасидан дарак йўқ. Кеч қолиб кетяпман, тезроқ ижара уйимизга етиб олишим керак. Болам ғингшиб ортимдан юра-юра чарчаб, ухлаб қолган. Бир маҳал уй эгаси кириб келди. Ичиб олган экан, шекилли, кўзлари сузилиб, ғалати тиржайди. Кейин чой дамлаб беришимни айтдида, бироз чайқалиб қадам олганча ётоғига кириб кетди.
Чой дамлаётгандим. Ҳалиги одам ортимдан кириб келибди, пайқамабман. Ҳеч кутилмаганда биров ортингдан келиб ёпишса қўрқувдан ўзингни йўқотиб қўяркансан. Рости, эрим ёмон бўлса ҳам ўн йил яшаб бирор марта унга хиёнат қилишни ўйламагандим, бундай хаёлга боришнинг ўзидан ҳазар қилардим. Ваҳимага тушиб, унга қаттиқ қаршилик кўрсатдим. Бақирай, десам меҳмонхонада ўғлим ухлаб ётибди, уйғонса қўрқиб кетади. Шунда ҳам қаршилик кўрсатишдан тўхтамадим, у эса мен истамаганим сайин баттар ёпишар, ҳайвондек пишиллаганча кийимларимни битта-битта йиртиб отар, сочимни чангаллаб олган, Қўрқма, пулингни бераман, нархингни айтасан, ҳозир жим тур, мени асабийлаштирма, жонон дея ниятига етишга уринарди. Қўлим билан кўксига муштлар, оёғим билан дуч келган жойига тепардим. У шунда ҳам тўхтамасди. Шу он нақадар ожиз, бахтсиз эканимни ўйлаб кўзларимга ёш келди. Ароқ ҳидидан кўнглим айнирди. Ғалати бир чарчоқ ҳис қилдим, тахминан икки-уч сония карахт бўлдим...
Бир маҳал не кўз билан кўрайки, ошхонанинг эшигини қия очганча... болам, жигаргўшам қўрқув ва савол тўла кўзлари билан менга қараб турарди. Миямда нимадир портлагандек бўлди. Мени таслим қилган сониялар дарҳол ўз кучини йўқотгани ва қаердандир битмас-туганмас бир куч вужудимга ёғилиб кела бошлаганини ҳис қилдим. Икки қўлимни тепага кўтариб, бир зарб билан ошхона стулини жойидан қўзғатдим-да, баданимга зулукдай ёпишиб олган пасткашнинг бошига туширдим. У ўзини йўқотди, бошини чангаллаганча ётган жойида ёнбошига ағанади ва мен қўлидан чиқиб кетдим. Болам ҳамон мўлтираб турар, энди унинг ҳам кўзларидан маржондек ёш думалар, унсиз йиғларди. Тез-тез сочилиб ётган кийимларимни йиғиб, авратимни тўсдимда, жон ҳолатда боламни етаклаб ошхонадан чиқдим. Эшик ёнидаги жавонда осиғлиқ турган пальтомни кийдим.

Давоми бор...
2.6K views03:42
Ochish/sharhlash
2022-09-04 04:32:11 КИШИНИНГ ЎЗ ОИЛАСИГА ҚИЛГАН НАФАҚАСИ ҲАҚИДА

Савбон ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир”, дедилар.

Абу Қилоба: “Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!” деди.

Шарҳ:
Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.
Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлийди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

“Одоблар дурдонаси” китобидан.

#mehrob_uz

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
3.6K views01:32
Ochish/sharhlash
2022-09-04 04:32:08 ОЁҒИ ЙЎҚ КЕЛИНИМ


Олтмиш ёшда кенг уйнинг
Келини бўлдим ўзим
Ховлини супирётсам
Кириб қолдилар қўшним
Деди: - "Келинлар қани?"
Унга тегишиб дедим:
- Уй-уйларига ҳайдаб,
Янги келин туширдим.
Қўшним деди: - Ё, тавба!
Хазиллашманг, ўргилай.
- Нега хазиллашаман,
Тўйиб кетдим, не қилай?!
Куйлуклик келинимга,
Куйлукдан уй кибердим,
Чорсулик келинимга
Чорсудан уй кибердим.
Икки кунда соғиниб,
Колишарди онасин,
Яқин бўлсин, ичикиб,
Ўлиб-нетиб қолмасин.
Келинлар ўртасида
Қози бўлиб ўлардим.
Яна озгина турсам,
Юрак касал бўлардим.
Юрардим иккаловин
Қош-қовоғига қараб,
Айланай, ўргилай деб,
Ишга солардим алдаб!
Содда қўшним дер: - Унда,
Янги келинлар қани?
- Кичиги уй тозалаб,
Каттаси кир ювяпти.
Кичиги қўл-оёқли,
Чанг-ғуборим қолмади.
Тўрт уйни тозалаб ҳам,
Қовоғини солмади.
Кир ювяпти каттаси,
Оёги йўқ келиним,
Қоши, кўзи, лабида
Бўёги йўқ, келиним.
Ички кийимларимни,
Ювдираман бемалол,
Бировга айтса-чи деб,
Булмам хижолат, усал.
Ўзи сувин кайнатиб,
Ювиб, чайиб толмайди,
Тили йўқ қайнонасин,
Ғийбат қила олмайди.
Кирин бир ғарам қилиб,
Тўплаб қўймайди жомга.
Сочларининг қилини
Ташлаб чиқмас хаммомга.
Зарда қилиб, эрига
Олайгувчи кўзи йуқ
Қайнонани йиғлатар,
Захар-заккум сўзи йуқ.
Ишингни қиляпман, деб
Менга қовоқ солмайди.
Ит феъли келиб қолса,
Тишлаб-тишлаб олмайди.
Иккала овсин иноқ,
Камчиқимлиги зўр-да,
Бошқоронғу бўлишар,
Бири чанг, бири кирга.
- Бу келинлар қаерда
Турган экан? - дер қўшним.
- Чорсудаги "Келинлар Дўкони" дан обкелдим.
Юринг, кўринг, ғинг демай,
Бажаришар ишини,
Хаммомга олиб кириб,
Таништирдим қўшнимни:
- Бу кирмошин "Элжихон",
Катта келин ўрнида,
Оёғи йўқ,тили йўқ,
Кир ювади қорнида.
Бу чангютгич "Самсунгой",
Кичик келин супургим.
Шу десангиз бу "қиз"ни
Кореядан туширдим.
Буларнинг тугмасини
Боссам, тамом, иш битар.
"Элжихоним" кир ювиб,
"Самсунгхоним" чанг ютар.
Менинг хизматимни қил,
Деб эри бақирмайди.
Менга қаранг, деб инжиқ
Боласи чақирмайди.
Фақат бир ўзимники,
Қўйган жойда туради
Мен тўхтаганда, тўхтаб
Мен юргизсам, юради.
Олиб келдим таксида
Ёр-ёру улан айтиб,
Отасининг уйига
Хаётда бормас қайтиб.
Дедим: - Шу келинлардан
Олинг сиз ҳам, илтимос.
Биттагина айби бор,
Бола туғмайди холос.
Яна уч-тўрт ками бор,
Тузатса булар фақат.
Ота уй - заводига
Юбордим бир таклиф хат:
"Ассалому алайкум,
Қудажонлар, айланай,
"Элжихон" қизингизни
Қабул қилдим қизимдай.
Бир-икки нуқсони бор,
Тўғирласа бўлади.
Ўзбек қайноналарин
Шунда кўнгли тўлади.
"Ассалому алайкум!",
Десин мени кўрган он.
Тугмасин боссам десин:
"Хўп бўлади, Ойижон".
Салом бермаган келин
Ахир келин эмас-да.
Ярашарми иш айтсанг,
"Хўп бўлади", демаса?!"
Купроқ сўрасангиз ҳам
Майли қалин пулини.
Ҳар гал "Бисмиллох" айтиб,
Уч бор чайсин кирини.
Билмадим қандай экан,
Урфу одат сизларда?
"Бисмиллох"сиз ҳеч нарса
Халол бўлмас бизларда.
Бўлсин ўзбегу корейс,
Қардошлиги бардавом,
Мархабохон қудадан
Сизларга катта салом!
Не гаплигин тушуниб,
Қўшним кулдилар роса.
У ҳам уч келин билан,
Қилар эди муроса.
Қўшним деди: - Бошингиз
Оғриса, ким ушларкан?
Дедим: - Бошим оғриғи
Мана шу келинлардан.
Оғритган ўзлари-ку,
Ушлаган ҳам ўзлари.
Эрин хизматин қилиб,
Қўша қарисин баъри.
Келинларга озодлик!
Тинчлик чолу кампирга!
Қўшним секин ёрилди:
- Мен ҳам чарчадим жуда.
Улларга уй олиб,
Бир-бир чикарвораман.
Тугмаса хам мана шу,
Келинлардан оламан.
Дедим қиқирлаб: Бўлди,
Нафақани оламиз,
Чорсудаги дўконга,
"Совчиликка" борамиз.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
5.3K views01:32
Ochish/sharhlash
2022-09-04 04:26:05
ASSALOMU ALAYKUM

Boshlab olgan yangi Kuningiz muborak bo'lsin!

Qalbingiz iymonga,
Uyingiz quvonchga,
Yuzingiz nurlarga,

Kuningiz hayrli va Solih amallarga to'la bo'lsin!

Xonadoningizni fayzu baraka tark etmasin!

XAYRLI KUN

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
13.6K views01:26
Ochish/sharhlash
2022-09-04 04:25:57
#BABYTTO_KOLYASKI_KANAL

BOLALAR UCHUN SOVGAGA SARPOGA BOZORGA BORISH SHART EMAS, BUYURTMA BERING BIZ TEZDA YETKAZAMIZ

KOLYASKA
BASSEYN
LYULKA
SAMAKAT
VELOSIPED TURLARI KOP...

O'ZBEKISTON BOYLAB BEPUL YETKAZIB BERAMIZ

Kanalga ulanib oling, ishonaman oilamizdek bolib qolasiz
@Babytto_kolyaski_kanal

#BK23
3.2K views01:25
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:17:31
Эримнинг Оёғига кечалари эрмак учун тиш пастаси билан суртиб қўйдим, эрталаб эса иккимиз ҳам ҳайратда қолдик!

Эрталаб унинг устидан кулиб оёқларини бирга ювгани кетдик Паста ювганимиздан маълум бўлдики...
4.9K views16:17
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:09:31
#қойил

1-А дан 1-Я гача!

Краснодардаги мактабда янги ўқувчилар жудаям кўплиги сабаб рус алфавитини ҳамма харфига синфлар очилди.
Жами 33 та 1-синф очилган. Ҳаттоки 1-Ы, 1-Ъ ва 1-Ь синфлари ҳам бор

Синфдошлар ота-оналари группаларига юборинг )))

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
5.3K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:28:02
Шу тўрт хислат мўмин бандага хос эмас:
Қалб қаттиқлиги, очкўзлик, мол-дунёга берилиш ва оқибат қилмаслик.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
6.0K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:28:02
Ҳаё ҳақида ҳақиқат

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
5.3K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:28:02 Тилни сақланг!

Инсон эҳтиёт қиладиган бош аъзоларидан яна бири тилдир. Уни ҳам сақламоқ лозим. Ҳазрат Абу Бакри Сиддиқ розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Баданнинг ҳар бир аъзоси Аллоҳ таолога тилдан шикоят қилади: “Эй Раббим, уни тўғри сақлагин. Агар у тўғри бўлса, ҳаммамиз тўғри бўламиз. Агар бузилса, бизлар ҳам бузиламиз”.

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Киши тилининг остидадир”, чунки у гапирмагунича уни жоҳилми ёки олимми, яхшими ёки ёмонми, – билиб бўлмайди. Унинг кимлигини тили фош қилади".

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тил борасида бундай деганлар:
“Унинг ( тилнинг ) ҳажми кичик, лекин гуноҳи каттадир”.

Абу Ҳайён Тамимий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар киши оёқларини сақлашни хоҳласа, тилини эҳтиёт қилсин”.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
5.0K views11:28
Ochish/sharhlash