2022-11-18 07:11:02
Отажоним, розимисиз кизингиздан?
Кўзингизни олиб қочманг, жоним отам!
Айланайин йиғлаётган кўзингиздан,
Кўз ёшлари куз селидек оқаётган,
Саждагохим, розимисиз қизингиздан?!
Қизим дея минг бор ўлиб, минг тирилиб
Қайғу алам қўним топган юзингиздан,
Остонадан ўтолмайин йиғлаётган,
Қиблагохим, розимисиз қизингиздан?!
Болалигим йиғлаяпти кўз ёшимдек,
Минг айланай, минг ўргилай ўзингиздан,
Паранжида кўз ёшларин ичаётган,
Панохгохим, розимисиз қизингиздан?!
Ор – номуси, хаё – ибо залворини,
Олаяпти қисмат бугун елкангиздан,
Нон – тузингиз оқлагани кетаётган,
Отажоним, розимисиз қизингиздан?!
Палахмоннинг тоши каби отилдим – а,
Қизлик билан хайрлашиб уйингиздан,
Эркалигин кўмиб кетар кўзингизга,
Шохсуворим, розимисиз қизингиздан?
Йўқлаб туринг, келолмасам мехрибоним
Йироқдаман энди ширин сўзингиздан
Уйингизга мехмон бўлиб келадиган,
Бузрикворим,рози бўлинг қизингиздан
@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Homiladorlik_davri
3.9K views04:11