УМРКеча - ортингизда қолган яқин йўл,
Кеча - унутилган ташвиш, алам, дард,
Кеча - тарих эди сиёҳлари ҳўл,
Кеча - ҳаммасига қўл силтаган мард.
Бугун - умрингизда бошқа зарварақ,
Бугун - ҳаётингиз бошланар янги.
Бугун - қалбингизда ажиб бир фараҳ,
Бугун - дилингизда туйғулар жангги.
Эрта - уйғонолсак бошлангувчи кун,
Эрта - бу ранглари номаълум бир нур,
Эрта - дастрўмолга тугулган тугун,
Эрта - етганларнинг куни бошланур.
Индин - қўл етмаган шохдаги мева,
Индин - тақвимларда ёзилмаган кун.
Индин - таржимаси номаълум шева,
Индин - узун дарё, кўприги бир кун.
Кеча - ҳаммасидан ризолик бахти,
Бугун - барчасидан умидвор кўнгил.
Эрта - яратганнинг туҳфаси, аҳди,
Индин - адирларга чўзилган ўнгир.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi