Get Mystery Box with random crypto!

Бир донишманддан сўрашибди: - Одамларни қандай фарқлаш мумкин | Mantiqiy Bosh Qotirmalar | Jumboqlar | Savollar

Бир донишманддан сўрашибди:

- Одамларни қандай фарқлаш мумкин?...
Кимдан эхтиёт бўлиш керак... кимга ишониш керак?

Донишманд айтибди
- Сенга биринчи айтар сўзим,
Омадли кунингда хаммадан кўп олқиш айтган хамма дустларингдан яқинроқ бўлишга интилган одамдан қўрқ!

-Нега устоз?... Сабаб?...

- Чунки У ҳаммадан олдин сени сотади...

- Иккинчиси эса...
Сени ҳамма қатори кўрган, фақат тўғри сўзлаган одамга ишон. Оғир кунингда ўша биринчи ёрдамга келади.

Ҳақиқий инсон дустлигини намойиш қилмайди...
шунинг учун ҳам ҳақиқий дўстни топиш қийин...
Агар топсанг У сени сотмайди.