Хеч бир инсон сизни хаётингизга бекордан бекорга келмайди... | Mantiqiy Bosh Qotirmalar | Jumboqlar | Savollar
Хеч бир инсон сизни хаётингизга бекордан бекорга келмайди...
Кимларнингдир айтган эртагига "Рахмат" денг,
Сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди.
Кимларнингдир аччик хақиқатни сўзлаганига "Рахмат" денг,
Ақл кўзингизни очиб кетди.
Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "Рахмат" денг,
Сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди.
Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "Рахмат" денг,
Кучлилар қаторига қўшиб кетди.
Сизга мехр, қувонч улашганларга "Рахмат" денг,
Хаётни гўзаллигини кўрсатиб кетди...
Бизни кузатиб боринг
Instagram | Telegram