Get Mystery Box with random crypto!

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ | Maktab | Rasmiy kanal

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз Шавкат Мирзиёев

Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.

Келгуси ўқув йилидан:

— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.

Manba: O'zLiDeP расмий канали

O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!

https://t.me/uqituvchiga_hujjat