Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчини қандайдир айби сабабли дарсдан чиқариб юбориш мумкин | Maktab | Rasmiy kanal

Ўқувчини қандайдир айби сабабли дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас

Мактабга келган ўқувчини дарс вақтида қаровсиз қолдириб, уларни кечиккани, ўқув қуроллари ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан ҳайдаб чиқариб юбориш мумкин эмас.

Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги уларни дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши мумкин эмас.

Ҳўш унда мактаб ичики тартиб қоидаларига бўйсунмаган ўқувчиларга қандай чора кўрилади?

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, таритиббузар ўқувчилар ота-онасига нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳам мумкин. (ўта оғир ҳолатларда)

Шунингдек, қоида бузилиш ҳолатлари кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш, фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналарнинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш ҳам мумкин.

Муҳим эслатма: Юқоридаги қоидаларга амал қилмай ўқувчиларни шахсиятига тегиш ёки дарсдан чиқариб юбориш педагог ходимларнинг зарарига ишлаши мумкин. Шу сабабли, бундай масалаларни босиқлик йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ.

Xalq ta’limi info

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa