Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Таълим тизимини яхшилашда энг катта тўсиқ русурсла | Maktab | Rasmiy kanal

#Мулоҳаза

Таълим тизимини яхшилашда энг катта тўсиқ русурсларнинг етишмаслиги эмас, балки таълим сифати стандартлари пастлигига қарамай ўқувчилар яхши баҳо олаётганидир...
(Улуғбек Пўлатов)

Сарлавҳада айтилган фикр менга тегишли эмас. Бу фикрлар ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шлаяйхернинг "Жаҳон миқиёсидаги таълим" китобида айтилган гаплар. Бу ҳуддики Ўзбеистон таълим тизимига нисбатан айтилгандек.

Негаки бизнинг таълим тизимимизда ҳам ўқувчилар таълим сифати стандартлари пастлигига қарамай яхши баҳо олиб келмоқдалар. Бу ўқитувчиларнинг онгига ҳам сингиб кетган. Дарс ўтилади, оддий-оддий топшириқлар берилади, баҳолар эса 4-5. Ўқувчиларнинг ҳақиқий билимларини аниқлайдиган стандартлар эса йўқ.

Бунга халқ таълими тизимидаги масъуллар ҳам айбдор. Мисол учун умуман талабга жавоб беролмайдиган ўқувчига ҳеч ким 2 баҳо қўёлмайди. Бунга сунъий тўсиқ қўйилган. Энг қизиғи ўқитувчининг таълим бериш сифати самарадорлиги унинг ўзи қўйган баҳоларига қараб белгиланади. Яъни, бу билан ўқитувчи ўзига-ўзи баҳо беради.

Мисол учун, педагог ходимга устама тўлаш учун белгилаб берилган мезонга кўра ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат («4» ва «5» баҳо) кўрсаткичи асосида аниқланади. Бу ҳақда ВМнинг 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомда қайд этилган.

Ундан ташқари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан тасдиқланган педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш мезонларида ҳам ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари учун (синф журналлари асосида) баҳоланиши айтилган.

Шу ерда савол туғилади: устама ёки малака тоифа олиш учун давогарлик қилаётган қайси фан ўқитувчиси ўқувчиларга ҳақиқий баҳо қўя олади? Нима учун фанларни умуман ўзлаштирмаган ўқувчига ҳақиқий баҳо қўйилмайди?

Нима сабабдан фанлардан қониқарсиз баҳо олаётган ўқувчиларни синфдан-синфга қолдириб юбориш имконияти бўла туриб, буни амалга ошириб бўлмайди? Нега ҳалигача ўқувчилар олаётган билимларни таҳлил қиладиган тизим яратилмаган?

Очиғи анча йиллар аввал ўтказилган тадқиқот натижаларини ўқиб, биз ҳали анча йиллар орқада эканимизни, энг ёмони ҳали ҳам буни тушуниб етмаётганимизни англаб етяпман.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa