Get Mystery Box with random crypto!

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

Telegram kanalining logotibi makkayu_madina — MAKKAYU_MADINA🕋🕌 M
Telegram kanalining logotibi makkayu_madina — MAKKAYU_MADINA🕋🕌
Kanal manzili: @makkayu_madina
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.82K
Kanalning ta’rifi

🤲🍃Bismillax🤲🍃🍃🌸🍃
🌸Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, Роббимнинг зикри билан машғул булинг!
🌸Субҳаналлоҳ🤲🍃🕊
🌸Алҳамдулиллах🍃🕊
🌸Аллоҳу Акбар🍃🕊
🌸Лаа илааҳа иллаллоҳ🍃🕊

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-07-27 21:36:22
Abu Xurayra (r.a.) rivoyat qiladi.
Muhammad sollallohu alayhi vasallam
"Amallar Payshanba va Dushanba kunlari ko'rsatiladi (Allohga ) . Mening amallarim ro'zador holimda ko'rsatilishini xohlayman " dedilar.
Agar qodir bo'lsangiz ertaga ro'zadorlar karvoniga qo'shiling .

In shaa Alloh qo'shila olasiz degan umiddamiz
248 views18:36
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:25:37 #sher

Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сизни кўрмасдан севдик!

Ўқувчи: Умар Халил
284 viewsedited  17:25
Ochish/sharhlash
2022-07-27 19:20:58 #Биласизми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Бешта исмлари:

1. МУҲАММАД.
Бу муборак исмнинг луғавий маъноси ҳамд-мақтов айтилгандир.

2. АҲМАД.
Бу муборак исмнинг маъноси кўп ҳамд айтувчидир.

3. МОҲИЙ.
Бу исмнинг маъносини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари «Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфр¬ни маҳв этур» деб баён қилиб бермоқдалар.

4. ҲОШИР.
«Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур».
Яъни, Аллоҳ таоло қиёмат куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари олдига ҳашр майдонида халойиқни тўплайди.

5. ОҚИБ.
Бу муборак исмнинг маъноси ортдан келувчи деганидир. Чунки Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма пайғамбарларнинг ортидан охирги пайғамбар бўлиб келганлар, у кишидан ке¬йин ҳeч пайғамбар келмайди.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:l
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бешта исмни айтдилар;
«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этур. Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур. Мен Оқибман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
335 viewsedited  16:20
Ochish/sharhlash
2022-07-27 19:04:15
Бир куни Али розияллоҳу анҳу аёллари Фотима онамиздан сўради:

Аёл учун нима манфаатли?

У жавоб берди:

Эркакларни кўрмаслиги ва эркаклар уни кўрмаслигидир.

[Китоб ал-Кабир, Имом Заҳабий]
311 viewsedited  16:04
Ochish/sharhlash
2022-07-27 18:33:51
#таққос

Ким ўзини дунёга ҳадя қилса дунё у банда учун ўз бағридан дафн қилинадиган жой беради.

Ким ўзини Аллоҳга бахш этса Аллоҳ у учун кенглиги ер-у осмонларчалик жаннатни ато қилади.
337 viewsedited  15:33
Ochish/sharhlash
2022-07-27 18:32:45 Кисва (Каъбапўш) ҳақида...

Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган ёпинчиқ.

Кисвани ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирадилар. Эскисини эса бўлакларга бўлиб ҳажга келган мусулмонларга тарқатадилар.

Айрим олимларнинг фикрига кўра, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш Исмоил (алайҳис-салом) даврларига бориб тақалади.

Бошқа олимлар Каъбанинг ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари бўлган Аднон даврларида бошланган дейишади.

Кўпчилик олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш одати Яманнинг Тубо исмли қироли даврида бошлаб берилган.

Кисвани тайёрлаш билан Саудия Арабистонида бутун бошли бир фабрика шуғулланади.

Кисвани тайёрловчи биринчи фабрика 1927 йили ташкил қилинган.

Ҳозирда Кисвани тайёрлашда 140 та ҳунарманд ходимлар фаолият кўрсатади.

Кисва 5 қисмдан ташкил топган бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади.

Кисванинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. У узунасига 14 метр ва энига 101 сантимерт бўлган 47 та қисмдан тикилади.

Кисвани тайёрлаш учун 450 кг ипак ишлатилади ва уни олтин иплар безаб туради.

Кисвани тайёрлаш учун 3 ой талаб этилади.

Саудия Арабистони учун Кисвани тайёрлаш 17 миллион риёлга (тахминан 4,5 млн.$) тушади.

Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланиб турилади.

Кисвани алмаштириш пайтида ҳожилар Арафот тоғида бўладилар ва у маҳаллий ходимлар томонидан махсус кўтарма конструкциялар ёрдамида бўлак-бўлак қилиб амалга оширилади.

Кисва юқорисининг ўнг тарафида қуйидаги оятлар ёзилган:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا وَطَهِّرْ بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْقَائِمِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
(Эй, Муҳаммад!) Эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳ ўрнини белгилаб бериб, (унга шундай дедик): «Менга бирор нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтимни тавоф қилувчилар, (намозда) тикка турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар (яъни ҳожилар ва намозхонлар) учун тозалаб қўйгин! (Ҳаж, 26).
وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ
Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар. (Ҳаж, 27).
لِيَشْهَدُوا مَنَافِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الْأَنْعَامِ فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ
Улар ўз (диний ва дунёвий) манфаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда) Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз! (Ҳаж, 28).
ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ
Сўнгра (ҳожилар) кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, соч олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (ҳаж мажбуриятларини) адо қилсинлар ва «Қўҳна уй» (Каъба)ни тавоф қилсинлар! (Ҳаж, 29).
Мазкур оятларининг пастида қуйидагилар ёзилган:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ بِأَنَّ لَهُمْ مِنَ اللَّهِ فَضْلًا كَبِيرًا
Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл (жаннат) ҳақида мўминларга хушхабар беринг! (Аҳзоб, 47).
قال الله تعالى:
Аллоҳ таоло деди:
وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللَّهَ يَجِدِ اللَّهَ غَفُورًا رَحِيمًا
Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади (Нисо, 110).
373 viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 14:43:55 Намоздан кейинги жамоий дуо

Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби
387 views11:43
Ochish/sharhlash