Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми? Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Бешта и | MAKKAYU_MADINA🕋🕌

#Биласизми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Бешта исмлари:

1. МУҲАММАД.
Бу муборак исмнинг луғавий маъноси ҳамд-мақтов айтилгандир.

2. АҲМАД.
Бу муборак исмнинг маъноси кўп ҳамд айтувчидир.

3. МОҲИЙ.
Бу исмнинг маъносини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари «Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфр¬ни маҳв этур» деб баён қилиб бермоқдалар.

4. ҲОШИР.
«Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур».
Яъни, Аллоҳ таоло қиёмат куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари олдига ҳашр майдонида халойиқни тўплайди.

5. ОҚИБ.
Бу муборак исмнинг маъноси ортдан келувчи деганидир. Чунки Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма пайғамбарларнинг ортидан охирги пайғамбар бўлиб келганлар, у кишидан ке¬йин ҳeч пайғамбар келмайди.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:l
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бешта исмни айтдилар;
«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этур. Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур. Мен Оқибман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!