Get Mystery Box with random crypto!

МУРШИДИ КОМИЛ ҲИКМАТЛАРИ (15) Доктор, профессор, Шайх МАҲМУД | Мирзо Кенжабек ижодхонаси

МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(15)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Ислом адолат мезонида инсоннинг оиласига ҳам аралашади, қалбига ҳам аралашади, онгига ҳам аралашади, ниятига ҳам аралашади. Зотан, аралашмаса, қонун мукаммал бўлмайди, интизом тўлиқ таъминланмайди. Полиция кўчада тургани билан, ичкарида тартибсизлик давом этаверади. Шунинг учун ҳам Исломнинг бу вазияти буюк бир устунликдир.
* * *
Давлатни бошқариш ҳам савоб. “Аллоҳ олдида инсонларнинг энг фазилатлиси одил давлат раҳбаридир» дейилади. Одил ва тўғри бўлиш шарти билан раҳбар энг фазилатли инсон бўлади. Яъни, давлатни ҳалол бошқариш бир ибодат бўлади. Раҳбарлик, ҳокимлик бир ибодат бўлади.
* * *
Икки кишининг кўзига жаҳаннам олови тегмайди:
1. Ёлғизликда (Аллоҳдан қўрқиб) кўз ёши тўккан бир кишининг кўзи жаҳаннам оловини кўрмайди. Яъни жаҳаннамга кирмайди.
2. Чегараларда Ислом оламини душманлардан қўриқлаган соқчиларнинг кўзи жаҳаннам оловига тушмайди.
* * *
Ният холис бўлгандан кейин, аскарлик ҳам ибодат, давлатни бошқариш ҳам ибодат, тижорат ҳам савоб, сукут ҳам савоб, тафаккур ҳам савоб, суҳбатлашмоқ ҳам савобдир...
* * *
Қилган ишларингиз – ё савоб, ё гуноҳ; ё фойдангизга, ё зарарингизга... Шунинг учун фиқҳ қонунларида айтиладики: “Инсон ўз фойдасига ва зарарига бўлган нарсаларни билиши лозим”. Фиқҳ ана шу...
* * *
Ислом фақат бир қавмга ё даврга мансуб эмас. Масалан, яҳудийлик бир қавмга хос, бир қавмнинг дини. Ислом ундай эмас. У бутун инсониятга, даврларга хитоб қилаверади.
* * *
Ислом инсонга гўзаллик тарбиясини, санъат руҳини беради.
* * *
Тозалик сўзда эмас, амалдадир... Зотан, Исломнинг бирор амри беҳуда эмас.
* * *
Исломнинг энг муҳим ҳусусиятларидан бири – айтган ҳар сўзининг амалий бир тадбирга боғланишидир. Исломнинг энг гўзал жиҳати – сўзнинг назарий бир насиҳат ҳолига ташлаб қўйилмасдан, албатта, амалий бир ишга боғланганидир.
* * *
Бутун мусулмонлар оға-ини, қардошдир. Амалда қандай қардош бўламиз? Бир йилда бир марта ҳажда тўпланамиз. Тағин унда мусулмонларнинг энг соғломи, бой-бадавлатлари йиғилади. Албатта, ҳажга танлов билан танланганлари учун энг сифатлилари келади ва Ислом мавзуйида суҳбатлашмоқ имкони туғилади.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•