Get Mystery Box with random crypto!

“ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК!” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Ватани | Мирзо Кенжабек ижодхонаси

“ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК!” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарлар учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган “Ватан учун яшайлик!” Республика танлови якунланди.
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Уларга эсдалик совғаларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид топширди.
Қуйидаги ижодкорлар замондошларимизнинг фидокорона меҳнатлари, заҳматкаш халқимиз амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ҳаёт, маърифат ва маънавият соҳаларидаги оламшумул ўзгаришлар, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти тарғиботи, юртимиз ободлиги, миллий қадриятларимиз ва ёш авлод камоли, миллий ғурур ва ифтихор, Ватан туйғуси, Истиқлол ғоялари ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилган асарлари учун “Ватан учун яшайлик!” танлови мукофотига сазовор бўлдилар:

1-ўрин:
1. Қутлибека Раҳимбоева
– “Чақмоқлар фасли” китоби учун.

2-ўрин:
1. Бекназар Ерназаров
– “Маълум сир” қиссаси ҳамда “Манас” эпосининг қорақалпоқ тилига таржимаси учун.
2. Барнобек Эшпўлатов – “Ҳайрат диёри” шеърий тўплами учун.

3-ўрин:
1. Зебо Мирзаева
– миллий тафаккур ғоялари билан йўғрилган туркум шеърлари учун.
2. Дилшод Ражаб – “Қаҳрамон қасидаси” достони ҳамда матбуотда эълон қилинган болаларга бағишланган шеърий туркумлари учун.
3. Суҳроб Зиё – “Кўнгил елкани” шеърий китоби учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар:
1. Абдужаббор Обидов
– “Буюк Шош ёхуд кўҳна Тошкент девори” тарихий романи учун.
2. Рауф Субҳон – “Оқибат” шеърлар тўплами учун.
3. Лариса Юсупова – болаларга бағишланган “Спасибо краю, где ты рос” (“Ўсган юртингга раҳмат”) шеърлар ва ҳикоялар тўплами учун.
4. Эрпўлат Бахт – “Ватансевар Нурбека” достони ҳамда матбуотда чоп қилинган туркум мақолалари учун.
5. Давронбек Тожиалиев – “Китоб ҳақида китоб” тўплами учун.
6. Муҳиддин Абдусамад – “Учаётган киприклар” ва “Парвозга шай дарахт” шеърий тўпламлари учун.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube