Get Mystery Box with random crypto!

​​Дзен устози ўз ўқувчисини камондан ўқ узишга ўргатаётган эди | LIDERLAR

​​Дзен устози ўз ўқувчисини камондан ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, Устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
— Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? — сўради ўқувчи.
— Мен сендан иккинчи ўқингни эмас, биринчи ўқингни олиб қўйдим, чунки биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
— Аммо нима учун? — ҳайрат билан сўради ўқувчи.
— Чунки ўқ узаётиб, сен захирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг, мана шу хотиржамлик, инсоннинг энг катта душманидир, — деди Устоз.

Япон ривояти