Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши ўғлини Шайх ҳазратларига ўхшасин, олим бўлсин, зокир | LIDERLAR

Бир киши ўғлини Шайх ҳазратларига ўхшасин, олим бўлсин, зокир ва зийрак бўлсин, деб исмини Муҳаммад Содиқ деб қўйган экан. Лекин афсуски бунинг акси бўлиб чиққан - Болакайнинг исми Муҳаммад Содиқ бўлсада, хулқи ёмон, бетарбия ва жуда шўх бола бўлиб ўсибди. Бир куни яхши ниятли ота Шайх ҳазратлари билан бир маросимда учрашиб қолиб, ичидаги саволини йўллабти: “Сизга ўхшасин деб ўғлимнинг исмини Муҳаммад Содиқ қўйгандим, лекин акси бўлди, сизга ўхшамади. Сабабини топа олмаяпман...“
Шайх ҳазратлари чиройли жавоб бериптилар: “Ўғли Муҳаммад Содиқ бўлгандан кейин, отаси Муҳаммад Юсуф бўлиши керак-да..." деган эканлар...

Изоҳ: Фарзандларимиз ўз исмига мос комил инсон бўлиши учун, аввало ота-она сифатида шунга яраша етук бўлишимиз шарт.