Get Mystery Box with random crypto!

Мени ўйлашимча, бирор мамлакат бошига янги раҳбар келгач, маъл | Dizayner kundaligi

Мени ўйлашимча, бирор мамлакат бошига янги раҳбар келгач, маълум жамоа уни (президентни) мамлакат ичида ва ташқи майдонда рейтингини ошириш учун салмоқли меҳнат олиб боради, сўз эркинлиги ниҳоят юра бошлайди, силжиш бўлади, болалар меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилади, буларни барчаси маълумот сифатида миллионлаб маблағ эвазига халқаро, бутун дунё кузатиб борадиган нашрларда чоп этилади, бир сўз билан айтганда раҳбар ва мамлакат учун обрў-эътибор, минг машаққат ва стратегия билан мисқоллаб йиғила бошланади.

А қачонки вилоят, туман миқиёсидаги раҳбарият ўзининг эскича қарашлари, йиллар давомида ўзи учун яратган бошқарув системаси орқали интернет нашрларида овоза бўлса, уни дағдағалари, қўрқитишлари кескин муносабатларга сабаб бўлса, юқоридаги мисқоллаб йиғилаётган обрў челаклаб сочиб юборилади.

Вилоят, туман миқиёсидаги ўша раҳбарият фаолияти давомида масъулият ҳиссини фақат ўз тумани учун эмас, мамлакат ва халқаро майдон учун ҳам ҳис қилиб кўрса, кенгроқ ўйласа, мулоҳаза қилса, олийжаноб бўла олса, бошқа тақдирлар ҳам унинг бошқарув тизимига боғлиқ эканлигини англаб турса, биз ҳам унга хурмат билан қараган бўлар эдик.

@lazizhamidov