Get Mystery Box with random crypto!

📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚

Telegram kanalining logotibi lazizbek261977 — 📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚 Ҳ
Telegram kanalining logotibi lazizbek261977 — 📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚
Kanal manzili: @lazizbek261977
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.94K
Kanalning ta’rifi

Бизнинг мақомимиз ишқ, усулимиз одоб бўлади. Эшигимизни эмас, қалбимизни тақиллатганлар келсин ҳузуримизга...

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-30 16:56:06 Бутун умр | 21
Шу куни Лёня Азаматга узининг такдирини, бу ерга тушиш
тарихини сузлаб берди.
***
Леонид Машага уйланиш ниятида эди. Маша хам кузойнак
такиб юрадиган сал бадковок, одамови йигитнинг ниятини
билар, келтирган coBFa-саломларини олар, лекин туйни орка-
га сурар, бу масалада сира гаплашгиси келмасди. Йигитнинг
мухаббати самимий, у оила куриш, куп-куп фарзандаларга ота
булишни ният киларди. Лекин киз хали бундай нарсаларни
уйламас, уни купрок тукин зиёфатлару маишат кизиктирарди.
Шундай зиёфатлардан бирида киз анча чегарадан чикиб кетди.
Ичкилик билан мусикадан мает булиб, унга кузини сузаётган
келишган йигитни уйига судради. Лёня хам айнан шу куни ку-
лида гул билан Машанинг уйи олдида кизни кутаётганди. Бе-
тона йигит билан култиклашиб кириб кетаётган Маша йигитни
куриб курмасликка олди. Лёня бир лахза котиб колиб, кулида-
ги гул пастга тушиб сочилиб кетганида улар икковлашиб тур-
тинчи каватдаги уйга кириб кетишга улгуришганди. Балки Лео-
нид купчилик ошиклар сингари бу вазиятда мухаббатидан воз
кечиб жунаб колганида такдири миллионлаб инсонлар синга-
ри кечармиди?.. Лекин Лёня бутунлай бошка хулосага келди.
Киз адашган, хаммасига кизни судраб кетаётган анови йигит
айбдор, Машани унинг кулидан куткариш лозим!
Эшик очик эди. Лёня ичкарига кирганида улар аллакачон
ичкиликни бошлаб юборишган, киз кикирлаб куларди. Йигит-
нинг овози келди:
- Анови сутакмиди кавалеринг?
- Ха. Лекин уртамизда хеч нарса булмаган. Уйланармиш.
- Ва-ау! Кара-я, халиям шундай яхши йигитлар бор экан.
Лёня уларнинг устига бостириб борди. Лекин кутилганидек
у иккиси саросимада сакраб уринларидан туриб кетишмади.
Аксинча, Маша пинагини хам бузмай унга гапирди:
- Кет, Лёня.
Леонид котиб колди. Унинг бакрайиб караб туришидан Fa-
забланган йигит урнидан туриб елкасидан итариб эшик томон
сура бошлади. Разабланган Лёня йигитга кул кутарди. Лекин
бир муштига бакувват йигит унта жавоб кайтарди. Кейин су
468 viewsஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ, 13:56
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:56:04 * *
Хаммаси Юра кутганидан хам силлик кечди. Азаматнинг
мукаддам камалганлиги, колаверса, далилларнинг мутлак рад
килиб булмас даражада эканлиги туфайли иш «муваффаки-
ят»ли якун ясалаётганида Юра аллакайси денгизнинг кумли
киргокларида офтобда тобланиб ётарди. Хамтовоклари чунтак
телефонига кунгирок килиб, хаммаси силлик кечаётганини ай-
тишганида у мамнуният билан кулларини бир-бирига ишкаб
куйди. Энди дам олишни кунгилдагидек маромига етказиб,
янги лойихага кул уравериш мумкин...
***
Азамат дунё вокеаларига унчалик кизикмасди. Лекин бутун
дунёнинг OF3nra тушган вокеалар унинг хам кулогига кирмай
колмади. Такдир шу масканни раво курганида Азамат дахшат
билан бирга хайрат хиссини туйди. Хайрат кандай инсонлар
билан бир том остидалигида. Хар куни узун тор йулак буйлаб
киска муддатли сайрга олиб чикиб кетаётганларида у имкон
кадар атрофни урганишга харакат киларди. Билганлари лол
колдирарди. Узларининг хонасидан кейинги учинчи хона эши-
гига ёзилган маълумотни укиш учун бир хафта вакт керак бул-
ди. Чунки сокчилар уни эшиклар олдидан жуда киска муддатда
олиб утиб кетишар, яна угирилишга рухсат беришмасди. Бир
хафтада хар куни укиб утилган икки-уч суздан тугал маълумот
хосил булди. «Андрей Чикатило. 30 кишининг котиллигида
айбланган. Узи 53 кишини улдирганлигини тан олган».
Азаматнинг этлари жимирлаб кетди. Кечкурун хамхоналари
билан ёлгиз колганида у Лёнядан секин суради:
- Нахотки уша машхур Чикатило хам шу ерда булса?
Лёня галати кулди.
- Машхурлигини билибсану вишкани эшитмабсан-да. У бу
ерда жуда киска вакт булган. Адашмасам ун йилча булдиёв отиб
ташлашганига. Эшикдаги маълумотни укибсан, шекилли. Уни
нега олиб ташламаганларини хеч ким билмайди. Балки бизга ка-
рата «шу ифлос билан бир гурсанлар» дегандек тегишмагандир.
Лёня бир лахза уйга толиб секин кушиб куйди:
- Узи хаммамизнинг давомиз вишка. Лекин энди бунинг
иложи йук...
495 viewsஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ, 13:56
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:55:57 нима максадда бундай килинганини уйлаб хам курмади. Уни купрок каттакон товук бутунича пишириб куйилган, узун-узун шишалар жой олган дасгурхон кизиктирарди. Азамат ойна- ванд мебель ичига усталик билан урнатилган камераларни хам курмади. Юранинг бутун…
568 viewsஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ, 13:55
Ochish/sharhlash
2022-12-30 05:31:28
Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/UAsDI8J5gWSnCZce
1.0K views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, edited  02:31
Ochish/sharhlash
2022-12-30 02:02:19 –Шундай бўлсин, ғийбатдан қоч Гуласал. Гунохини ўзинг биласан...
–Эй Худойим, ўзинг кечир! Хом сут эмган бандангни ўйламай гапирган гаплари учун ўзинг кечир.
–Нега ухламаяпсан?
–Олиб берган китобларингизни ўқиётгандим. Жуда қизиқиб кетяпман ўқиб тугатишга.
–Ха, яхшилиб ўқи. Аммо, меёрини бил. Кўп ўқиб кўзларингни толитиб қўйма.
–Хўп. Ўзингиз қаердасиз хозир? Етиб бордингизми?
–Йўқ, оз қолди, етиб борай деб қолдик.
–Вой, ярим тундаям йўлдамисиз?
–Ха, йўлдамиз. Бу ёғи яқин қолди. Бирор сотада кириб борсам керак.
–Етиб боргач хабар қилиб қўйинг. Кутиб ўтираман.
–Йўқ, кутма, ухлайвер, чарчагандирсан.
–Йўқ, чарчама...
–Бўлди, ухла дедим!–Иззатилло кескин гапирди.
–Хўп, яхши етиб олинг!

Дониёр Аҳмаджонов.

https://t.me/joinchat/UAsDI8J5gWSnCZce
668 views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, 23:02
Ochish/sharhlash
2022-12-30 02:02:19 Кейин тезда телеграмни очиб буни Иззатиллога етказишни истади. Иззатилло халиям телеграмга кирмаган экан.
“Иззатилло ака, эшиттизми, илон опангизни поччангиз хайдаворибди. Бировга чох қазиган ўзи тушарканда қаранг. Авваллари кимгадир ёмонлик қилсанг қирқ йилдаям ўзингга қайтади, дейишарди. Энди қирқ кунга бормай қайтяптия!”
Гуласал картошка арчишга тушди. Ота–онаси келгунча овқатниям пишириб улгурди. Хаммалари дастурхон устига тўпланганларида Иқбол кўзи билан ўғилларини қидириб қолди:
–Болалар қани?
–Тўйга кириб кетишди. Абдумутал буванг неварасини уйлаяпти бугун.–жавоб қилди опоқиси.
–Ха–а, шунақами. Гуласал кирмаптия, қизиқ?–дадаси қизига кулиб қўйди.
–Тўйда нима қиламан дада. Китоб ўқиш қизиқарлироқ.
–Бу фикринг тиллабоп гап бўлди–да. Қайси китобни ўқияпсан? Граф Монте Кристо, Асканио, Ўткан кунлар, Икки эшик ораси, Чўқинтирилган ота?
–Буларни уч мартадан ўқиб чиққан қизингиз,–онаси гапга қўшилди.–Янги китоб ўқияпти хозир.
–Ие, янгиси бўлса бизам ўқийлик!–дадаси ҳам қизиқиб қолди.–Номи қанақа?
–Саодат асри,–дея қизи қўрқа–писа жавоб қилди. Бу савол ортидан “Ким берди?” деган саволни кутиб тили танглайига ёпишиб қолди. Онаси хам буни сездими, эрининг тиззасига билинар–билинмас туртиб қўйди. Иқбол бу ишорага тушинмай хотинига савол назари билан қаради. У эса мавзуни бошқа ёққа буриб юборди.
–Буви, хамма кўрпачаларни қавиб бўлибсиз шекилли а, той пахта тугаб қолаёзибди.
–Ха, Гуласал иккаламиз бирга қавидик. Кўз тегмасин, қизингиз хам туппа тузук чевар экан.
–Буни еттинчи синфгача чеварга шогирд бергандим. Кейин ўқишга тайрланаман деб, чеварчиликни ташлаб қўйди.
–Ташламадим ая, дугоналаримгаям тикиб беряпман.
–Хойнахой, қўл хақи олмаётган бўлсанг керак?–тахмин қилди онаси.
–Ая, дугоналаримку... Кейин, хаммалариям бой хонадондан эмас.
–Сенга нима қизим?–опоқиси қошларини чимириб қўйди.–Бегона тикса фалон пул беришга мажбур. Сен хеч йўқ ярмини ол! Вақтинг кетади, кўз нуринг кетади.
–Пул сўролмайман–да!–деди қиз ийманиб.
–Кимга ўхшади бу қиз. Биздан бунақа бўш–баёв одам чиқмасди...–опоқиси норози ғудраниб қўйди. Бу гап келинига тегиб кеттими, оғзидагини ютолмай қолди.
–Опоқиси, савоб хам керакку одамга. Олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасми, дейишади.–бувиси вазиятни юмшатмоқчи бўлди.
–Ўша тирранчаларни дуоси ўтармикан?–опоқоси охирги чойини бир кўтаришда ичиб юборгач, шартта туриб уйига кириб кетти.
Гуласал хаммадан кейин қолиб дастурхонни йиғиштирди, идишларни ювди. Кейин мутоала қилиш учун ўзи хам хонасига йўл олди. Ўша бўйи ярим кечагача китоб ўқиб ётти. Бирдан, телеграмда ёзган хабари эсига тушиб қолди. Ўқиётган китоби таъсиириданми, ёки ўз характериданми, хартугул йигитнинг опаси бошига тушган мусибатни “суюнчилагани” ўзига эриш туюлди. Китобни қўйиб телефонини қўлига олди. Бояги хабарини танлаб ўчираётганда йигитниг онлайн чироқчаси ёниб қолганини кўрди. Ишқилиб, ўқишга улгурмадимикан, хавотир ола бошлади. Ўқимагандир дея умид қилганди, адашибди. Йигитдан телеграм орқали аудио қўнғироқ келди:
–Мени оилавий ишимни мухокама қилма! Илон бўлсаям мени опам, одам бўлсаям мени опам. Мени яқинларим хақида гапираётганда тилингни асалга ботириб ол.–йигитнинг овозида бироз зарда сезилди.
–Кечиринг, адашганим билиб ўчириб юборгандим, ўқишга улгурипсиз–да?
–Ўрни келганда эшитиб қўй. Мабода мени итим сени тишлаволсаям додлаганинг биров эшитмасин.
–Хўп, мунча аччиғингиз чиқади? Опангизни аламини мендан оляпсизми?
–Хали аччиғим чиқмади. Бу гапларингниям бугун унутамиз. Қайтиб бу хатони қилмайсан.
– Тўғриликча, мулойимлик билан тушунтирсангизам тушинаман. Войбў, хотингизмидим тергайсиз.
–Бир нарсани тушин, одам хотин танлаши мумкин, аммо опасини танлолмайди, биласан. Хали тақдиримиз туташадими йўқми билмаймиз. Ким билан яшасангам, хеч қачон эрингни оиласидагилар хақида салбий фикрингни тилингга чиқарма.
–Узр Тилло ака. Хатойимни билдим, шунчун тез ўчиргандим. Бўлди энди қайтарилмайди.
636 views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, 23:02
Ochish/sharhlash
2022-12-30 02:02:19 –Хорманг буви.
–Саломат бўл қизим.
–Кўрпача қавияпсизми? Менгаям ўргатинг.
–Майли–да. Қани яқинроқ кел унда...
Гуласал кечки овқат махалигача бувиси билан учта кўрпачага увада солиб, янгитдан қавиб ўтиришди. Шундан сўнг овқат қилиш учун ошхонага йўналди. Телефони эсидан хам чиқиб кетибди. Олиб чиқиб қараса, Мубинадан уч марта, Иззатиллодан икки марта, синфдош дугонаси Малохатдан тўрт марта қўнғироқ бўлибди. Синфдош дугонасига қўнғироқ қилди:
–Асал, бормисаней?
–Борман, кеч кўришдикку.
–Бугун жим кеттингда. Тўйга кирасанми?
–Қанақа тўй?
–Тўқсон етинчи йил Алишер уйланяптию. Кўчангдаги гапларданам хабаринг йўқ а сен қизни. Рохибалардек уйингга қамалволгансан.
–Эшитувдим, кимни оляптикан? Шарифаними?
–Шарифани бошқага унаштиришгану. Алишер қайсидир қишлоқдан оляпти. Қишлақилар даврани гуллатади бугун.
“Қишлақи” деган гап Гуласалга оғир ботиб кетти. Нима бўпти қишлоқлик бўлса. Қайтага, Сераволиклардан кўра ўшалар халол, диёнатли одамлар. Мана, Иззатилло акадек йигит бутун марказда йўқ. Ёки, Мубинани олиб қарасам? Бунақанги иболи, хаёли, ишга чаққон қиз борми мен таниганлар ичида?
–Малохат, қўй ўртоқ, одамларни табақалаштирма. Оллони олдида хамма баробар.
–Уф, қўй шу отинчаликни! Ундан кўра тезроқ тайёрлан, хозир бораман, тўйга кирамиз.
–Мен кирмайман, ишларим бор.
–Ие, Асал, ўзингмисан? Ха, мундо–оқ, тўйларга аралашиб турмасанг сени халқ қандай танийди. Эртами кечми турмушга чиқишинг бор. Тўғри, энди сен чиройлисан, ўқимишлисан, харидоринг кўп бўлади. Барибир, эл–юртга аралашиб туриш керак–да.
–Эр топиш учунми?–асаби бузилаётган қиз ўзини киноя қилишдан тутиб туролмади.
–ОЛмани пўстини арч деб берсам шартта еб қўяқоласанда сен. Нимага эр топарканмиз!? Сал хаво алмаштириб келасан–да. Ўзи йил бўйи ўқишда юриб махаллада кўринмадинг. Ё, шахардаги катайса қилиб юрганларинг етарли бўляптими?
–Э–э, қанақа катайса? Ўйлаб гапиряпсанми?
–Хазилда ўртоқ, мунча сиркаси сув кўтармас бўлиб кетибсан?
–Майли Малохат, мени ишларим бор, бошқа гаплашамиз,–дея алоқани узди.
“¬Ғалати–да шу Малохат! Нимага гапимиз қовушмай қоляпти а? Ўн бир йил энг яқин синфдошим бўлганмиш яна бу кишим. Қанақққиб шунча йил гапимиз қовушарди у билан, хайронман. Ё, мен ўзгардиммикана?”
Қиз ажабланганча Мубинанинг рақами устига чақирув тугмасини босди. Мубина бир кунда икки марта телефон қилмасди, тинчликмикан дея юрагини вахима қоплади.
–Ало, Гуласал тузукмисан?
–Рахмат, тинчликми Мубина?
–Нимасини айтай, акам кетти, аям бир ўзи қолди. Тинмай йиғлаяпти, хеч юпатолмаяппан. Бу ёқда ўзимникига кетолмайман. Қайнонам хам нима бало йўқ бўлиб кетти деб ўтиргандир.
–Мухаббат опангни чақирмадингми? Келиб қарасин энди ховли керак бўлса.
–Чақирдим. Аммо, аямни юпатиб бўлмаяпти хеч. Абеттан бери оғзига хеч нарса олмади. Ошқозониям ишдан чиқиб қолмаса эди. Ие, ана опамни ўзи келиб қолди. Вой, жиянларим билан келяптими, тинчликмикан?
Мубина шундай дедию опасини кутиб олишга чоғланди шекилли, Гуласалнинг гапини эшитмай қолди. Гуласал телефон ўчирилмагани учун у ёқдан келаётган овозларни аниқ эшитиб турарди.
–Келинг опа, тинчликми, нимага йиғлаяпсиз?
–Тинчликмас Мубин. Ер ютсин бунақа эрни! Букрини гўр тўғриларкан. Уриб хайдади бизни...
–Секинроқ гапиринг, аям ўзи давленаси кўтарилиб турипти.
–Нимага давленаси кўтарилади?
–Акамни хайдаворипсизу?
–Мен хайдабманми?
–Опа, ўзингизни билмаганга олманг. Шунчалар хапа қибсизки, дўкондан нари Бухорога жўнаворипти.
–Э–э, кетса кетоврсин, менга нима? Ўз дардим ўзимга етарли бўлиб турипти.
–Менга нима, деганингиз нимаси опа? Аямни қон босимини зўрға туширдим.
–Мубина, аямга уришиб келганимни айтма. Баттар бўлмасин...
–Айтиб ўлибманми опа? Сизга қараб ўтиради деб чақирдим.
–Яхши қипсан. Юр кирайликчи...
Гуласал бошқаларни гапини эшитиб ўтиравериш одобдан бўлмас дея телефонини ўчириб қўйди. Бировга ёмонлик тилаш яхши эмасу, аммо опасини уриб хайдагани яхши бўпти. Тилло акамдек йигитни хўрламоқчими, ўзи хўр бўлади, қизнинг хаёлидан шу гаплар ўтти.
584 views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, 23:02
Ochish/sharhlash
2022-12-30 02:02:19 #Тила_бола –99.
Олмани тагига олма тушади деймиз. Лекин хаётда хайраон қолдирадиган холатлар учраб туради. Вахший шернинг боласини болалигидан боқиб катта қилинса у хайвонлар қироли шер эмас уй мушуги бўлиб вояга етади. (Нохин)
****
“Жаноби олийлари, мунча камнамосиз? Ё янги парилар хаёлингизни ўғирладими?” дея хеч гапдан хабари йўқдек савол йўллади. Агар опаси хақидаги низо хақда гап очса, гаплашгиси келмай қолади деб қўрқди. Жавоб кутиб ўтираркан буткул уйқуси қочди.
Ховлига чиқиб юз қўлини муздек сувга ювуб келди. Қараса, Иззатиллодан халиям жавоб йўқ. Жўнатган хабариниям ўқимабди хатто. Шундан кейин унга қўнғироқ қилди. Хар гал худди йигит ким биландир гаплашиб тургандек, линия банд бўлаверди. Соат тўртларда эса телефони жиринглаб қолди. Хайрият, Тилло акам, дея хурсанд бўлиб кетти.
–Ассалому алайкум, Иззатилло ака.
–Валекум ассалом, пучуқча,–аъло кайфиятда алик олди йигит. Гуласал шу жавобнинг ўзиданоқ унинг кайфияти яхши эканини сезиб, балки у Бухорога кетмаётгандир дея тахмин қила бошлади.
–Жаноби олийлари, жуда бандмисиз, жавоб бёзмайсиз?
–Хозир мен ғирт бекорчиман, хабарингни кўрмабман.
–Қанақасига бекорчисиз?
–Перевалдан тушяпмиз.
–Қаёққадир кетяпсизми?
–Ха, акамни кўриб келай, соғиниб кеттим.
–Демак, Бухорога кетяпсиз?
–Ха, Шофирконга кетяпман.
–Нима қиласиз у ёқда?
–Айттимку, акамни соғиндим. Жиянли бўлганман, кўриб келмоқчиман.
–Дабдурустана? Бирон нимани яширмаяпсизми?
–Нимани яширибман?
–Негадир ичингиздаги дардни яширгандейсиз.
–Йўғе...
–Айтаверинг, менга айтмасангиз кимга айтасиз?
–Йўқ, тинчлик...
–Тинчликмаску Тилло ака. Одам бирон яқини билан дардлашмаса юраги инфарк бўлиб қолармиш,–қиз уни қистай бошлади.
–Эркак дарди ичида бўлгани яхши Асал. Мени қўй, ўзинг яхшими, хонадонлар тинчми?
–Типпа–тинчмиз.
–Китобларни ўқияпсанми?
–Ўқияпман. Ўзингиз қачон қайтасиз.
–Билмадим...
–Умуман олганда, қайтасизми?
–Билмадим...
–Нимага тўтиқушдек битта гапни қайтаряпсиз? Биламанку опангиз билан тортишиб қолгансиз. Нега очиқ гаплашмаяпсиз.
–Бу оилавий масала, сенга ташвиши тушмасин.
–Бу–сен бегонасан деганингизми?
–Ха, хозирча шундай.
–Хозирчами ишқилиб?
–Билмадим...
–Нега билмайсиз? Келажак хақида режаларингиз йўқми?
–Режаларим кўп.
–Масалан?
–Масаланми? Масалан, Бухорода яхшироқ машина учраб қолса сотиб олмоқчиман.
–Алдаяпсиз, пулларингизни катта қисимини дўконга сарфлагансиз. Ортганиниям ола кетмагансиз.
–Мубина билан гаплашдингми? Ундан билиб олдингми бу гапларни?
–Ха, гаплашдик. Сизга роса қўнғироқ қилибди, тушолмаяпти экан.
–Ха, у биланам гаплашдим хозир.
–Вой, яхшику, кўнгли тинчибдида анча.
–Ха, тинчлантирдим.
–Тилло ака, келажак режаларингиз хақида гапираётгандингиз.
–Режалар кўп, қай бирини айтай?
–Бир бошдан айтаверинг.
–Дейлик, дадамни уйини бузиб, янгитдан қуришим керак, анча чўкиб қолди. Дўконни ривожлантиришим керак, хали кўнгилдагидек эмас савдолар.
–Дадам айттики, бир йилдан кейин сизни танимайдиган савдогар қолмас экан.
–Қанақасига?
–Хозирдан, бозордаги савдогарлар сизлардан махсулотни оптим олиб бозорда устига қўйиб сотишни бошлашибдику.
–Ха, шунақа бўляпти.
–Агар яна ўн–ўн беш минг сарфлаб, махсулот турини кўпайтиришса, хеч ким Қўқон оптом бозорига қатнаб овора бўлмайди, деяпти.
–Даданг билан мен хақимда гаплашяпсанми?
–Йўғе,–Гуласал уялиб кетти.–Шунчаки, онам билан мухокама қилишаётганларини эшитиб қоляпман.
–Бу яхшими?
–Ха, сизни мақташяптику.
–...
–Ало?–Гуласал йигитдан жавоб бўлмагач экранга қараб олди.–Антенангиз йўқолиб қолдими?
–Ме ... ант...ўқ...га... ли... сал... риб... қўнғ....ламан,–йигитнинг овози узилиб –узилиб келаркан, алоқа хам буткул узилиб қолди.
Тоғда алоқа яхшимас шекилли, тахмин қилди қиз. Кейин ўрнидан туриб ховлига чиқди. Тинмай мараётган қўйлардан хабар олиш учун бостирмага ўтти. Сув идишлари бўшаб қолган экан. Уларга сув ташиб қуйди. Кейин озроқдан ўт олиб келиб солди. Ховлига қайтса бувиси эшикни қия очганча кўрпача қавиб ўтирганига кўзи тушиб қолди.
644 views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, edited  23:02
Ochish/sharhlash
2022-12-30 02:01:41
650 views·٠•●๑۩ஐ۩๑ Laziz bek ๑۩ஐ۩๑●•˙˙·, 23:01
Ochish/sharhlash
2022-12-29 22:24:43 Tilla bola asari hali to'liq tugallanmagan 1 haftada 2 qism chiqyapti deb aytdilarku admin. Biroz sabr qilamiz. Albatta muallif yozsa davomini joylaydi
664 viewsஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ, 19:24
Ochish/sharhlash