2022-08-29 18:31:01
#Foydali
Тиловат саждасиТиловат саждаси қандай сажда?Қуръондаги сажда оятларининг бирини ўқиган ва эшитган кишининг қилиши вожиб бўлган саждадир.
Қуръоннинг неча ерида сажда ояти бор?«Аъроф»;
«Раъд»;
«Наҳл»;
«Исроил»;
«Марям»;
«Ҳаж»;
«Фурқон»;
«Намл»;
«Сажда»;
«Сод»;
«Фуссилат;
«Нажм»;
«Иншиқоқ»;
«Алақ» сураларидадир.
Бир киши ушбу сажда оятларидан бирини бир ўтиришда икки ёки уч маротаба ўқиса, неча марта сажда қилмоғи вожиб бўлади?Бир ўтиришда бир оятни неча марта ўқиса ҳам, бир сажда вожиб бўлади.
Бир ўтиришда бир ёки икки сурадаги сажда оятини ўқиса, неча сажда вожиб бўлади?Неча сурадагини ўқиса, шунча сажда қилмоғи вожиб бўлади. Масалан, икки сурадаги сажда оятини ўқиса, икки сажда вожиб бўлади. Уч сурадаги сажда оятини ўқиса, уч марта сажда қилиши вожиб бўлади.
Бир сажда оятини аввал бир ўтирганда бир маротаба ўқиса, ундан сўнг иккинчи ўтиришда ўқиса, неча марта сажда қилиши вожиб бўлади?Неча ўтиришда ўқиса, шунча сажда қилмоғи вожиб бўлади.
Бир сажда оятини икки марта эшитса, неча марта сажда қилмоғи вожиб бўлади?Эшитиш ҳам ўқиганга ўхшашдир. Бир ўтиришда неча марта эшитса ҳам, бир маротаба сажда қилмоғи вожиб бўлади. Икки ўтиришда эшитса, икки маротаба сажда қилмоғи вожиб бўлади.
Қуръон ўқиганда сажда оятининг фақат ўзини ташлаб ўқиш дурустми?Дуруст эмас, макруҳдир. Сажда оятини ташлаб ўқиш лозим бўлса, бошқа бир-икки оятни қўшиб ташласа, макруҳ бўлмайди.
Сажда оятини овозни баланд қилиб ўқиш лозимми ёки ичда ўқиладими?Киши эшитадиган бўлса, ичда ўқиш мустаҳабдир.
Тиловат саждаси қай тариқа қилинади?Сажда қилувчи қиблага туриб «Тиловат саждасини қиламан», деб ният қилади ва такбир айтиб сажда қилади. Саждада уч маротаба «Субҳана роббиял ъала», дейди. Сўнг такбир айтиб қиёмга турадиган кишидек тиззани бироз кўтариб, яна қайтиб қаъдага ўтиради ва ушбу дуони ўқийди:
«Сажадту лир-роҳман ва аманту бир-роҳман фағфирли зунуби я роҳман. Самиъна ва атўна ғуфронака роббана ва илайкал масийр».Маъноси: «Аллоҳ учун сажда қилдим ва ул Аллоҳга имон келтирдим, бас, менинг гуноҳларимни авф қилгин, эй раҳмат қилувчи Аллоҳ. Эй Парвардигоримиз, биз Сенинг авф қилмоғингни эшитдик ва ҳам Сенга итоат қилдик ва охиратда ҳам Сенинг ҳукмингга рожеъ бўлиб ва Унга қайтурмиз».
Ушбу сажданинг нечта шарти бор?Еттита.
Улар қайсилар?Намозда бўлгандек таҳоратда бўлиш; бадан, либос ва ўриннинг пок бўлиши; аврат беркитилган бўлиши; қиблага қараб туриш; ният қилиш.
Тиловат саждасида қўл кўтариб такбир айтиш ва рукуъ қилиш лозим бўладими?Такбирда қўл кўтариш ва рукуъ қилиш лозим эмас, балки қиёмда туриб ёки ўтириб ният қилиш ила тўғри саждага кетиш лозимдир.
Намознинг саждасига ўхшаш бу сажда ҳам икки марта қилинадими?Бир марта қилинади.
Бу сажда қай вақт қилинади?Сажда оятини ўқиганда. Намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда дуруст бўлади.
Сажда ояти ўқилгач, саждани шу кун ё шу соатда қилмасдан кейин қилса, дуруст бўладими?Дуруст бўлади, лекин сажда оятини ўқиган вақтда тезлик ила қилса, савоблироқдир.
Бир киши сажда оятларидан бирини намоз ичида ўқиса, нима қилади?Сажда оятини ўқиб туриб тўхтамасдан рукуъ қилса, сажда ўрнига ўтади. Бошқа сажда қилиши лозим эмас. Агар сажда оятини ўқиган ҳолда рукуъ қилмоқчи, аммо рукуъгача яна бир неча оят ўқимоқчи бўлса, унда сажда оятини ўқиган вақт такбир айтиб саждага боради-да, бир сажда қилиб яна қиёмга қайтади. Сўнг рукуъ қилгунча ўқимоқчи бўлган оятларни ўқиб, рукуъ қилади.
Имом сажда тиловатини қилганида имомга эргашган киши ва масбуқ (намозга кеч кирган киши) ҳам сажда қиладими?Улар ҳам имомга эргашган бўлиб сажда қиладилар.
Ибодати исломия китобидан
@latahzanim
756 viewsБехзод, 15:31