Get Mystery Box with random crypto!

لا تحزن | La Tahzanim

Telegram kanalining logotibi latahzanim — لا تحزن | La Tahzanim ل
Telegram kanalining logotibi latahzanim — لا تحزن | La Tahzanim
Kanal manzili: @latahzanim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.60K
Kanalning ta’rifi

بسم الله الرحمن الرحيم...🍃
Kanal admini bilan bog'lanish uchun bot
@Laatahzanim_bot💫
Instagram: https://instagram.com/latahzaniim
Post olinganda kanal manbaasi ko'rsatilsin❗

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 14:45:36
Олимдан сўрадилар:
-Дуоси қабул бўлган инсонни кўрдингми,нега мунча дуога бериласан?
-Мен дуоси қабул бўлганни билмайман,аммо дуойимни қабул қиладиган Зотни биламан!

Қалблар бир кун албатта дуоларимиз қабули билан хушнуд бўлади,ё бу дунёда ёки охиратда.
Сиз дуо қилишни билинг кифоя…

@latahzanim
521 viewsБехзод, 11:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:40:51 Olim, odam va olam.

Манба:Mubashshir Ahmad

@latahzanim
553 viewsБехзод, 09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:59:02
#бироз_табассум

Бир ўзбек Мадина шаҳридаги дўконлардан
бирига кириб, савдогардан нархни пастлатиш учун:
—Мен Бухорий юртиданман,-деса, савдогар:
— Ҳа яхши, мен эса Муҳаммад алайҳиссалом юртиданман,-деган экан.

@latahzanim
666 viewsБехзод, 07:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:39:57 ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Ҳазрамий айтади:
"Бир пайтлар Қуртубада яшадим. Бир куни китоб бозорига кирдим. Ўзим учун муҳим бир китобни қидириб юрган эдим, ногоҳ олдимдан ўша китоб чиқиб қолди. Ниҳоятда гўзал хат билан , ажойиб шарҳлар билан ёзилган эди. Жуда ҳам қаттиқ хурсанд бўлдим. Унга каттароқ нарх айтдим. Сотувчи бир киши мендан зиёдароқ нарх айтганини такрорлайверди. Китобнинг нархи ҳаддан ошиб кетди. Шунда мен китоб сотувчисига дедим:
- Ким экан у, бу китобни шунча қимматга оладиган? Китобнинг нархи ҳаддидан ошиб кетди-ку!
Сотувчи менга башанг кийиниб олган бир кишини кўрсатди. Мен у кишига яқинлашиб бордим ва деди:
-Саййидимиз фақиҳни Аллоҳ азиз қилсин! Агар бу китоб сиз учун керак бўлса мен олишдан воз кечаман. Нархини жуда ҳам кўтариб юбордик!
У киши деди:
- Мен фақиҳ эмасман. У китобнинг ичида нима борлигини ҳам билмайман. Аммо аъёнлар орасида фахрланиш учун мен бир гўзал кутубхона бино қилганман. Ўша кутубхонамда битта китобга жой бор. Шу китоб жуда чиройли ёзилган экан. Жилдлари ҳам чиройли экан. Менга ёқиб қолди. Шунинг учун пулига парво қилмаяпман. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ менга кўп ризқ бериб турибди!
Мен унга дедим:
- Субҳаналлоҳ! Тишсиз инсонга Аллоҳ ёнғоқ берибди-да!

Бир кунгина олдин нарсалар билан фахланиш ўзимизнинг асрнинг касаллиги деб ўйлаган эдим. Аммо у жуда қадимдан бор экан. Инсонлар барча асрларда инсонлигича қолаверар экан. Уларнинг фақат исмлари ўзгарар экан холос!
Маданиятни даъво қилувчилар жуда кўп. Биттаси китоб сотиб олади. Унинг ёнида бир финжон қаҳвани қўйиб расмга туширади. Аммо китобнинг ичида нима борлигини билмайди. Бу ижтимоий обрўга, кенг тарқаган модага айланди. Жуда кўпчилик шунга мубталодир!

Баъзилар иқтисод қиладиган фахрланувчидир. Улар суратга олиб овора бўлишмайди. Бошқа фахрланувчи туширган суратни олиб тарқатиб қўя қолишади. Суратнинг остига бу китобнинг жуда яхшилигини ёзади. Аслида китоб ичидан бехабар бўлади!
Баъзилар китоб расмларини худди анча замонлар олдин ўқиб бўлгандек қилиб қўяди. Сўнгра эса уни бир неча профилларда кўрасан.
Табиийки, мен китоб билан қаҳва суратини қўйишга қарши эмасман. Ёки китоб ҳақида гўзал иқтибослар қўйишга ҳам қарши эмасман. Бу ишлар гўзал ишларга шерик бўлишдир. Мен қарши бўлган нарса маданиятнинг даъвосидир.

Оқ уй томонидан эълон қилинган Авраам Линкольннинг таржимаи-ҳолида унинг қанақа дипломлар, қанақа мукофотлар олгани билан бир қаторда қанақа китоблар ўқигани ҳақида ҳам ёзишган экан. Буни ўқиган Авраам Линкольн ўқилган китоблар қаторида у ўқимаган китобларни ҳам қўшиб кетишганини кўриб қолади. Шунда ёрдамчисидан тезда ўша китобларни топиб келишини талаб қилади ва уларни ўқиб чиқади. Киши учун қилмаган ишини қилдим дейиши айб эканлигини айтади!

@latahzanim
604 viewsБехзод, 04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:29:21
Муҳит қаттолзода - кўниб чиқарсан,
Навқирон юзларинг сўниб чиқарсан.
Ҳақиқат, мен сени кўмиб келганман,
Агар кучли бўлсанг, униб чиқарсан...


Хайрулла Ҳамидов

@latahzanim
579 viewsБехзод, 03:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:54:17 #kun_hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса афзал бўлади холос», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.

@latahzanim
598 viewsБехзод, 02:54
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:53:45 #kun_oyati

Бақара сураси, 58 - оят

وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُوا هَذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَدًا وَادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّدًا وَقُولُوا حِطَّةٌ نَّغْفِرْ لَكُمْ خَطَايَاكُمْ وَسَنَزِيدُ الْمُحْسِنِينَ

58. «Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деганимизни эсланг.

@latahzanim
595 viewsБехзод, 02:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:52:41 #Bismillah
554 viewsБехзод, 02:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:44:22 " КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА !! ".

@latahzanim
720 viewsБехзод, 16:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:04:59 #Foydali

Муқим ва мусофир
Муқим қандай кишидир?
Ўз шаҳрида турувчи, мусофир бўлмаган кишилардир.
Мусофир қандай кишидир?
Ўрта юриш ила уч кунда етарлик масофадаги бирор шаҳар ёки қишлоққа боришни ният қилиб йўлга чиққан кишидир.
Йўлга чиққач, қайси ердан мусофирлик бошланади?
Ўзи турадиган шаҳар ёки қишлоқнинг иморатли жойларидан узоқ бўлгандан сўнг бошланади.
Ўша киши қайси замонгача мусофир саналади?
Токи ўз шаҳрига қайтиб киргунга қадар. Ёки бошқа ерда ўн беш кунгача туришни ният қилганлар ҳам мусофир саналади.
Ўрта юриш қандай юришдир?
Қўриқ ерда бўлганда пиёда ва туяда юришга ўхшаш юришдир. Дарёда бўлганда кеманинг ўрта шамол билан юришидир.
Мусофир саналиши учун энг камида неча чақиримлик ерга боришни ният қилган бўлиши керак?
Энг ками тўқсон чақиримлик жойга боришни ният қилиши лозим.
Ўша ерда турган вақти мусофирликка кирадими ёки муқимликка кирадими?
Мусофирликка киради.
Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан сўнгра ўша ерда ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
Албатта, мусофирликдан чиқади. Гўёки уйига қайтиб келган кишидек муқим ҳукмида бўлади.
Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан кейин ўн беш кун туришни ният қилмаса, бир-икки кундан ёки ўн тўрт кундан сўнг бу ердан кетмоқчи бўлса, ўша ерда турган вақти мусофир бўладими ёки муқим бўладими?
Мусофир бўлади.
Аввалдан у ерда ўн беш кун туришни ният қилмасдан, бирор иш чиқиб қолгани сабабли ёки бирор хабарга мунтазир бўлганлиги сабабли ўн беш кунга қадар ёки зиёдроқ туриб қолса, муқим бўладими ё мусофир бўладими?
Ҳамон мусофирлиги сақланади.
Бир неча кун тургандан сўнгра ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
Албатта чиқади.
Бир киши борган ерида аввалдан ўн беш кун туришни ният қилиб, муқим ҳукмида бўлса, лекин бир неча кун туриб (ўн беш кун туролмасдан) ўз шаҳрига қайтса ёки бошқа бир сафарга чиқса, муқим бўладими, мусофирми?
Муқимлиги тамом бўлиб, яна мусофир ҳукмига ўтади.
Бир ерга бориб етгандан сўнг ўн беш кун туришни ният қилиб, бир кун тургач, ўн беш кун тўлгунча у ердан кетишни ният қилса, муқим бўладими ёки мусофир бўладими?
Мусофир бўлади.
Бир кишининг икки шаҳарда ҳовлиси бўлса, у шаҳарларнинг ораси уч кунлик йўл бўлса, бир ҳовлидан иккинчи ҳовлига борганда мусофир бўладими?
Қайсисига борса ҳам, йўлда мусофир бўлади, аммо ҳовли бор шаҳарга бориб киришлиги билан мусофирлиги тамом бўлиб, муқим бўлади.

Ибодати исломия китобидан

@latahzanim
208 viewsБехзод, 15:04
Ochish/sharhlash