Get Mystery Box with random crypto!

Умумий асосий хулоса Ал-Қуддус бўлган Аллоҳ таолога тасбиҳ ай | Лаа илааҳа иллаллоҳу

Умумий асосий хулоса

Ал-Қуддус бўлган Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиш–улуғлаб ёд этиш учун фақатгина Қуръони Каримда ва саҳиҳ  ҳадисларда баёни келган калималардан фойдаланиш  энг тўғри йўлдир.

Булар ҳақида эса каналимизнинг биринчи кунларидан бошлаб етарлича маълумот бердик.
Янги қўшилган дўстларимиз шунчаки каналнинг биринчи хабарига ўтиб, бир бошдан кўриб чиқишлари мумкин.

Шунингдек, ал-Қуддус бўлган Зотга, Унинг раҳмати, марҳаматига, жаннатига муносиб бўлиш учун, яна айнан Қуръони Каримга ва саҳиҳ ҳадисларга юзланишимиз керак.

Мўминларнинг Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда баён қилинган сифатларини ўзлаштиришимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларидан ибрат олиб, ахлоқимизни, яъни нафсимизни поклашимиз лозим.

Кимдир Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда баёни келгандан бошқача йўллар билан нафсини–ахлоқини поклашга ҳаракат қилса, фақатгина адашиб, залолатга тушиб қолади.
Чунки, мўминлик учун, мўминнинг ахлоқи покланиши учун Қуръон ва ҳадисдан бошқа йўлнинг ўзи йўқ!

@laa_ilaaha_illallohu