Get Mystery Box with random crypto!

'АГМК томонидан пластик карточкалар музлатилган, ер участкалар | Кушербаевга мурожаат

"АГМК томонидан пластик карточкалар музлатилган, ер участкалари ҳам берилмаган"

Ҳурматли депутат!

Мен Олмалиқ шаҳар, Қатортол 372-уйда яшовчи Сайдиев Маъруфман.

Бизни маҳалламизда 300 дан ортиқ уйлар "снос"га тушган.

Ёнимизда" АГМК"га қарашли "Ёшлик" кони кенгайиши муносабати билан уйларимиз жойлашган ерни "АГМК" олаяпти.

Лекин уйларни жудаям паст нархга баҳолаган. Халқ уйларни ўз ҳисобидан баҳолатиб, Охангарон судига мурожаат қилди.

Суд халқ фойдасига қарор чиқариб МИБга юборган эди. Лекин халқ бу пулларни ола олмаяпти. Чунки "АГМК" томонидан пластик карточкалар музлатилган. Қайта уй қуриш учун ер участкалари ҳам берилмади.

Илтимос ёрдам беринг!

@Kusherbayevga_murojaat