Get Mystery Box with random crypto!

'Компенсация хисобида берилган ерга табиий газ етиб бормади'- | Кушербаевга мурожаат

"Компенсация хисобида берилган ерга табиий газ етиб бормади"- Қорақалпоғистон "снос"

Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Қиёт ОФЙ, Мийирман кўчасидан мурожат қилмоқдаман. Исмим сир бўла қолсин. Босимлар бўлиб кетишидан қўрқамиз.

Бизнинг Қўнғирот тумани “Азатлык” МФЙ худудидаги уйларимиз 2018 йили кўп қаватли квартиралар қурилиши режалаштирилиб хокимият томонидан бузилди.

Бузилган уйларимиз ўрнига кўп қаватли квартиралар қурилиши аллақачон тугатилиб одамлар хамма шароити бор уйларда яшамоқда.

Аммо бизларга Қиёт ОФЙ худудидан Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 28 январьдаги 63 сонли қарорига асос компенсация хисобида берилган ерга халигача табий газ етиб бормади. Шу сабабли ахоли тайёр уйларига кўчиб бора олмаябди.

Ёрдам сўраб жуда кўп жойларга мурожат қилинди. 04.08.2022й Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчиси биринчи ўринбосари У.Мухаммадиев бошчилигидаги ишчи гурухнинг қабулида ҳам икки хафтада масаламизни ҳал қилишга ваъда беришганди. Энди билсак “Open budjet” ташаббусли бюджет лойихасида иштирок этиб ғолиб бўлсакгина маблағ ажратилар экан.

Биз бор йўғи 16 ҳўжаликмиз.
Олдимизда куз-қиш иситиш мавсуми келмоқда.

Сиздан илтимосимиз масаламизни инсон қадри учун қисқа муддатлар ичида ҳал қилишга ёрдам беришингизни сўраймиз.

@Kusherbayevga_murojaat