Get Mystery Box with random crypto!

№4 'Ўзимизни гўштимизни ўзимизга едиради'-тиббий кўрик Мурожа | Кушербаевга мурожаат

№4 "Ўзимизни гўштимизни ўзимизга едиради"-тиббий кўрик

Мурожаатчи: Ассалому алайкум.

Мен мактабда ишлайман. Бизни тиббий кўрик масаласи қийнаябди.

Ўқитувчи чиқимдор бўлмайди, деб ҳамма бонг ураябди. Лекин кўрикка борсак раҳбаринг пул ўтказиб бермагунча ўтишмайсан, дейишябди.

Директорни ҳам боши қотган. У қаердан пул ўтказаман деб. РАЙОНО мудири ҳам директорга ўзинг ҳал қил, деябди.

Директорда ҳам бир йўл қолди: ҳамма ўқитувчи тиббий кўрикни пулини битта пластикка ўтказиб битта тадбиркор счётига ташлаб беради, тадбиркор эса шу пулни тиббий кўрик тўланди, деб тўлаб беради. Яъни ўзимизни гўштимизни ўзимизга едиради. Ўтган йилги ҳолат.

Илтимос шу нарсани ҳал килиб берсангиз.

Молия ва Халқ таълими вазирликлари бу масалада қачон уйғонади? Ё мушук сичқон ўйини қилиб юрилаверадими?

@Kusherbayevga_murojaat