Get Mystery Box with random crypto!

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi kosonsoy — Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal
Kanaldagi mavzular:
Audio
Yechim
Diqqat
Eslatma
Расман
Bilib
Спорт
Жума
Долзарб
All tags
Kanal manzili: @kosonsoy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 42.42K
Kanalning ta’rifi

Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали!
Реклама: @kosonsoy_agent
998332224040 (08:00 - 17:00)
Мурожаатлар учун:
@KosonsoyliklarBot
📄 Давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома рақами: 1439
Ochiq.uz — Kosonsoy Mass Media MChJ

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 706

2021-02-14 07:36:02
Mazali taom insonning agressivligini (jahldorlik) kamaytiradi.

@Kosonsoy
6.6K viewsSitora | @Kosonsoy Reklama Agenti, 04:36
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:30:02
#сотилади
РЕКЛАМА МАРКАЗИ

Форд сотилади
Номи: FORD
Мотор: созланган
Ишлаб чиқарилган йили: 1991
Ранги: Оқ
Йоқилғи: Газ

Нархи: 4 000 $ (Келишамиз)
Тел: +998999105623
Манзил: Косонсой ш.

Бўлим: Транспорт
Батафсил: http://kosonsoymarket.uz/518/l8iA

@KosonsoyMarketUz даги эълонлар доскаси.
6.8K viewsSitora | @Kosonsoy Reklama Agenti, 04:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:13:47
Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. (2021 йил 12 феврал. Тошкент шаҳри)

@Kosonsoy
7.8K viewsSⒶⓇⒹⓄⓇ MⒶⒽ ⓊⒹⒿⓄⓃⓄⓋ, edited  03:13
Ochish/sharhlash
2021-02-14 05:37:07
Бой бўлишин истайсизми?
Ушбу амални оилангиз билан қилинг. Аллоҳ барака бераркан.


@Kosonsoy
8.8K viewsSⒶⓇⒹⓄⓇ MⒶⒽ ⓊⒹⒿⓄⓃⓄⓋ, 02:37
Ochish/sharhlash
2021-02-14 05:25:03
САЛОМАТЛИК РЕЦЕПТИ

БИР КУНДА:

9 минг қадам
8 соат уйқу
7 стакан сув
6 дақиқа ўз-ўзини яхшиликка ишонтириш
5 дона мева-сабзавот
4 марта қисқа танаффус
3 марта овқатланиш ва тамадди
2 соат телефондан фойдаланмаслик
1 соат спорт билан шуғулланиш керак.
Қаранг-а, саломатлик рецепти нақадар содда...


@Kosonsoy
8.6K viewsSⒶⓇⒹⓄⓇ MⒶⒽ ⓊⒹⒿⓄⓃⓄⓋ, 02:25
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:00:02
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, эзгуликка ошно, яхшиликка қалби пайванд, юрагидан завқ нури таралаётган азизлар!

Осойишта тонг суруридан ажиб умидлар ингани рост бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ! Яна бир нурафшон тонг отди. Етказганига шукр.

Аллоҳ таоло кунларингизни хайр-барокатга тўлдирсин. Қалбингиз яхшиликлар ила ярқирасин илоҳим.

Дам олиш кунингиз мароқли ва мазмунли ўтсин.

@Kosonsoy
9.1K viewsЮлдуз, 01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:40:00 ​​Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан хайрлашди.

Немислар уни ўзларига раҳбарлик қилишини истади ва Меркел 18 йил давомида 80 миллиондан ортиқ немисларни ўз малакаси, маҳорати, фидойилиги ва самимийлиги билан бошқарди.

Мамлакатидаги ушбу ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида унга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликлар қайд этилмаган ... У биронта қариндошини лавозимга тайинламаган ... У ўзини шон-шараф яратувчиси деб даъво қилмаган ... У ҳеч қандай аҳмоқона гапларни гапирмаган.

Ҳа бу ўша (Aнгела Меркел) “Дунё хоними” деб тан олинган ва олти миллион эркакка тенг деб таърифланган аёл.

Яқинда Aнгела Меркел партия раҳбарияти лавозимини тарк этиб, уни ўзидан кейин бўлганларга идеал ҳолатда топширди.

Шу куни немисларнинг реакцияси тарихда мисли кўрилмаган бўлди — одамлар уйларнинг балконларига чиқдилар ва ҳеч қандай дабдабали тантана-маросимларсиз 6 дақиқали илиқ қарсаклар билан Меркелни кузатишди.

Германия мамлакатнинг одмигина етакчиси, мода ёки ҳашамга қизиқмаган ва кўчмас мулк, машиналар, яхталар ёки хусусий самолётлар сотиб олмаган кимёвий физик аёл билан хайрлашди.

У 18 йилдан кейин ўша сизга таниш устидаги бир хил либосида ўз лавозимини тарк этди.

Бир матбуот анжуманида аёл журналист Меркелдан сўради: “Биз сизнинг кийимларингиз такрорланганини пайқадик. Нега? “

Меркел жавоб берди: “Мен давлат хизматчисиман, модел эмасман”.

Бошқа бир матбуот анжуманида ундан: “Уйни тозалайдиган, овқат тайёрлайдиган ва ҳоказо хизматкорларингиз борми?”, деб сўрашди.

Унинг жавоби қуйидагича бўлди: “Йўқ, менинг ишчиларим йўқ ва улар менга керак эмас. Уйда бу ишларни эрим ва мен қиламиз“.

Кейин бошқа бир журналист “Ким кийим ювади, сизми ёки эрингизми?”, деб сўради.

Жавоб бундай бўлди: “Мен кийимларни тартибга келтираман, эрим кир ювиш машинасини бошқаради ва бу одатда кечаси содир бўлади”.

У сўзини якунлаб: “Сиздан мендан ҳукуматдаги ишимиздаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўрашингизни кутган эдим”, деди.

Меркел хоним оддий фуқаролар сингари кичик квартирада яшайди. У Германиянинг Бош вазири этиб сайлангунига қадар ҳам шу хонадонда яшаган. Унинг на вилласи ва на хизматкори бор.

Бу Aнгела Меркел, Европада энг иқтисоди гуркираган Германиянинг Федерал канцлери!

Интернет | @Kosonsoy
9.5K views Kosonsoylik Bot, 18:40
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:24:00
#Тезкор_видео
Японияда 7,1 магнитудали зилзила қайд этилибди.
Цунами хавфи эълон қилинди, силкинишлар ҳатто Токиода ҳам сезилмоқда.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида ҳали маълумот йўқ.

@KOSONSOY
9.4K viewsAdmin @Kosonsoy | Oqilxon, edited  18:24
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:16:11
Эртага Наманганда дронлар шоуси бўлиб ўтади.

Ҳозирда Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” корхонасининг малакали мутахассислари томонидан ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида вилоятда илк бор ташкил этилаётган томоша давомида 500 та дрон учирилади. Улар ёрдамида осмонда турли шакллар акс эттирилди.

Дронлар шоуси 14 февраль куни соат 19.00 да Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" боғида ўтказилади.

@KOSONSOY
9.6K viewsAdmin @Kosonsoy | Oqilxon, edited  18:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:50:04
#долзарб

Талоқ билан ҳазиллашиб бўлмайди

Аҳмадхон домла Соҳибов

@Kosonsoy
2.7K viewsAdmin @Kosonsoy | Oqilxon, 06:50
Ochish/sharhlash