2021-02-14 07:53:24
Ким ғолиб, ким мағлуб — парчаланган СССР ёки жипслашган Немислар?Аслида жаҳон урушларида ҳеч бир томон ғолиб бўлмаслиги ва ҳамма мағлуб бўлиши бор гап. Аммо нимагадир иккинчи жаҳон урушидан кейин, қайсидир маънода мағлуб бўлган дея таърифланадиган Германия ва ўша кунни Совет Иттифоқи мамлакатлари Ғалаба куни деб нишонлашини эшитганимда кулгим қистайди.
Ким ғолиб ўзи — зимистонга айланиб кетган СССРми?
Уруш тугагач Сталин қўлида қолган Совет Иттифоқи мамлакатларининг ҳозирги Шимолий Кореядан фарқи қолмаганди. Мақсад амаллаб мустақилликка эришиб олиш: шундай бўлди ҳам, Иттифоқ парчаланди. Ажралиб чиққан давлатлар учун ҳақиқий синовлар энди бошланган эди.
Бу пайтда мағлублар нима қилди?Германия свилизациясини ҳозирги Японияга ўхшатаман. Икки катта шаҳрининг вайронага айланганидан қатъий назар, ўрнидан тура олган ва ҳозир дунёнинг гигант иқтисодиётига айланган. Ҳа, Германия ҳам жипслашди, халқ бўлиб ўсди, улар мамлакатини ростакам севди, ақлини ишлатди ва бугун келиб ҳақиқий ғолиб ким эканлигини дунёга кўрсатди.
Сиз айтинг, ким ғолиб?Оиласини боқиш учун бир бирида муҳожир бўлиб арзимаган чақага ишлаб юрадиганлар ғолибми ёки ишлаган соатига ўртача $15 оладиганларми?
Ҳатто 200 минг аҳолиси бор бўлган шаҳарларида ҳали асфалт маромига етказилмаганларми ёки одамлар яшамайдиган жойлардаги йўлларга ҳам асрга етадиган тарзда сифатли асфалт ётқизганларми?
Аҳоли гавжум жойларда ҳам бемалол юрадиган, ресторанларда овқатланадиган, ўзини модел эмас, халқ хизматчиси деб таърифлайдиган президенти, амалдорлари бўлган ҳамда муаммоларни борича кўрсатадиган ва бу иши учун тазйиққа учрамайдиган Оммавий ахборот воситалари бор бўлган мамлакат ғолибми ёки...(Бу ерда сизни хаёлингизга келаётган сўзлар бўлиши мумкин эди).
Бугун келиб осмонимиз мусаффо деб мақтанадиганлар ғолибми ёки иккинчи томонни осмони қорами? Юзаки мусулмонман деб яширинча соққани босадиганлар, бошқа диндаги ёки динсизларни шайтонга ўхшатадиганлар, ғарб ва европани чириганликда айблайдиганлар, унга ишониб лавозим берган халқни пулига яшаётган, аммо шу халқни бир тийин ўйламайдиган амалдорлари ҳам бўлган мамлакат ғолибми?
Йўқ мен тушунмайман, ким, нега ғолиб? Сиз айтинг:)
Илёсбек | @KOSONSOY
6.5K viewsAdmin @Kosonsoy | Oqilxon, edited 04:53