Get Mystery Box with random crypto!

​​Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан ха | Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

​​Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан хайрлашди.

Немислар уни ўзларига раҳбарлик қилишини истади ва Меркел 18 йил давомида 80 миллиондан ортиқ немисларни ўз малакаси, маҳорати, фидойилиги ва самимийлиги билан бошқарди.

Мамлакатидаги ушбу ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида унга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликлар қайд этилмаган ... У биронта қариндошини лавозимга тайинламаган ... У ўзини шон-шараф яратувчиси деб даъво қилмаган ... У ҳеч қандай аҳмоқона гапларни гапирмаган.

Ҳа бу ўша (Aнгела Меркел) “Дунё хоними” деб тан олинган ва олти миллион эркакка тенг деб таърифланган аёл.

Яқинда Aнгела Меркел партия раҳбарияти лавозимини тарк этиб, уни ўзидан кейин бўлганларга идеал ҳолатда топширди.

Шу куни немисларнинг реакцияси тарихда мисли кўрилмаган бўлди — одамлар уйларнинг балконларига чиқдилар ва ҳеч қандай дабдабали тантана-маросимларсиз 6 дақиқали илиқ қарсаклар билан Меркелни кузатишди.

Германия мамлакатнинг одмигина етакчиси, мода ёки ҳашамга қизиқмаган ва кўчмас мулк, машиналар, яхталар ёки хусусий самолётлар сотиб олмаган кимёвий физик аёл билан хайрлашди.

У 18 йилдан кейин ўша сизга таниш устидаги бир хил либосида ўз лавозимини тарк этди.

Бир матбуот анжуманида аёл журналист Меркелдан сўради: “Биз сизнинг кийимларингиз такрорланганини пайқадик. Нега? “

Меркел жавоб берди: “Мен давлат хизматчисиман, модел эмасман”.

Бошқа бир матбуот анжуманида ундан: “Уйни тозалайдиган, овқат тайёрлайдиган ва ҳоказо хизматкорларингиз борми?”, деб сўрашди.

Унинг жавоби қуйидагича бўлди: “Йўқ, менинг ишчиларим йўқ ва улар менга керак эмас. Уйда бу ишларни эрим ва мен қиламиз“.

Кейин бошқа бир журналист “Ким кийим ювади, сизми ёки эрингизми?”, деб сўради.

Жавоб бундай бўлди: “Мен кийимларни тартибга келтираман, эрим кир ювиш машинасини бошқаради ва бу одатда кечаси содир бўлади”.

У сўзини якунлаб: “Сиздан мендан ҳукуматдаги ишимиздаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўрашингизни кутган эдим”, деди.

Меркел хоним оддий фуқаролар сингари кичик квартирада яшайди. У Германиянинг Бош вазири этиб сайлангунига қадар ҳам шу хонадонда яшаган. Унинг на вилласи ва на хизматкори бор.

Бу Aнгела Меркел, Европада энг иқтисоди гуркираган Германиянинг Федерал канцлери!

Интернет | @Kosonsoy