Get Mystery Box with random crypto!

Korona Xabar | Uyda qoling!

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling! K
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling!
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.08K
Kanalning ta’rifi

Ҳалқимизга келган бу синовларни зўр кайфиятда енгиб ўтайлик дўстлар.
Енг сўнгги янгиликларни биз билан бирга кузатинг
Тартиб-интизомга қатъий риоя қилинг!
Реклама ва Мурожаат учун : @VlRUSBOT

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2021-07-02 03:29:29
#Тезкор #Диққат
Тошкент шаҳар ҳокими Covid билан касалланган беморлар учун тайёланган Ёшлик спорт мажмуаси бориб кўрди.

Aйтишларича "UzExpo" марказ ҳам тайёрланаётган экан.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
5.2K views00:29
Ochish/sharhlash
2021-07-01 22:02:01
Ассалому алайкум
Азиз қадрдоним.
Аҳли исломнинг гўзал айёми -
ЖУМА муборак бўлсин.
Илоҳим умрингизга мазмун,
Ризқингизга барака,
Танингизга соғлик,
Руҳингизга осойишталик,
Қалбингизга ҳотиржамлик,
Оилангизга файзу баракот,
Яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,
Охиратларимизни ҳайрли,
Икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
Яна бир бор
Жума муборак бўлсин

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
8.0K views19:02
Ochish/sharhlash
2021-07-01 20:30:00 ​​Қандай маска вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт маскалари тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин.

Коронавирус аниқланган Ухан шаҳрида суратга олинган барча фото ва видеоларда эпидемиянинг биринчи кунлариданоқ одамлар оммавий тартибда ҳимоя маскаларида юрганини кўрган эдик. Спутник Ўзбекистон айни вақтдаги вазиятда қандай маскалар вируслардан яхши ҳимоя қилиши тўғрисида маълумот тайёрлади.

Тиббиёт маскалари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт маскалари тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин. Эътибор беринг фақат “чеклаши мумкин” дейилган, “тўлиқ ҳимоя қилади”, дейилмаган. Шахсий ҳаво тозлаш воситасини танлаганда уларнинг тури ва классига эътибор бериш керак.

Тиббиёт мутахассилари айтишига қараганда энг оддий тўртбурчак тиббиёт маскаларининг ҳимоя даражаси унчалик катта эмас.

- Маска ҳар бир вирусни ушлаб қола олмайди, лекин юзга тақилган маска майда сув, сўлак ва чангдан ҳимоя қилиш мумкин. Aслида вируслар ҳам ҳавода алоҳида учиб юра олмайди, аксарият ҳолларда улар сўлак ёки чанг билан бирга “саёҳат қилади”, - дейди вирусолог Aлександр Лукашев.

Энг оддий тўртбурчак маскаларнинг камчиллик томони шунда-ки, улар одам юзига яхши ёпишиб турмайди, бўшлиқлар кўп бўлади. Иккинчидан уларнинг ҳимоя қилиш муддати жуда қисқа, яъни 2 соатни ташкил қилади. Шу муддатдан сўнг уларни ечиш керак.

1-Қисм

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
5.4K views17:30
Ochish/sharhlash
2021-07-01 20:22:50
Жиззах вилоятида уй сотмоқчи ёки сотиб олмоқчимисиз?

Унда сизни Жиззахдаги ЯГОНА ва СИФАТЛИ уй-жой савдоси ва ижараси билан шуғулланувчи Жиззах Уй Бозори телеграм каналига таклиф қиламиз!

Жиззах Уй Бозори Каналига Аъзо Бўлиш
https://t.me/joinchat/JuFWpiAIWrJhNTAy
5.3K views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-01 16:19:05
#Диққат #Расман

Тошкент шаҳрига киришда ўрнатилган барча бетон тўсиқлар олиб ташланди. Тошкент шаҳри яна расман очилди.

Кеча, 30 июнь куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига киришдаги бетон тўсиқлар олиб ташланди, шунингдек, автомобиллар пойтахтга киришдаги «Эркин» пости орқали бемалол ҳаракатланмоқда.

Вилоятлардан Тошкентга борувчилар учун хеч қандай тақиқлар йўқ! Тошкентга бормоқчи бўлганлар бемалол боришлари мумкин.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
22.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2021-07-01 14:09:25
#Тезкор #Долзарб

Ўзбекистонга олиб келинган “Covid-19”га қарши вакциналар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарларга муносабат

БАТАФСИЛ

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
20.9K views11:09
Ochish/sharhlash
2021-07-01 13:30:11Бугундан Сирдарёда давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ тажриба-синов лойиҳа ишлари бошланади

Давлат раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрда “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Бугун, 1 июлдан ҳужжатга мувофиқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ, тажриба-синов лойиҳа ишлари бошланади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан ташкил топган гуруҳлар иш бошлайди.

Ҳар бир тиббиёт муассасасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети шакллантирилиб, кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда Ўзбекистон фуқаролари, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади.

Қолаверса, оилавий шифокор тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда туман, вилоят ҳамда республика шифохоналарига йўлланмалар беради. Республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, рецепт ёзиш ва тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади.

Шунингдек, тажриба-синов лойиҳаси доирасида аҳоли мавжуд хавф омилларидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига бўлинади. Ўрта ва юқори хавф гуруҳларидаги аҳоли тиббий кўриклардан ўтказилади ва саломатлиги даврий кузатувга олинади. Юқори хавф гуруҳидаги ва тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олинади ва уйига борган ҳолда тиббий хизмат кўрсатилади.

Профилактик кўриклар ўрнига, ҳудуд хусусиятларига кўра, муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлари ўтказилади. Патронаж кўриклари оптимизация қилинади ва янги мақсадли патронаж тизими жорий этилади.

Тажриба-синов лойиҳасининг натижаларига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
21.2K views10:30
Ochish/sharhlash