Get Mystery Box with random crypto!

Korona Xabar | Uyda qoling!

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling! K
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling!
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.08K
Kanalning ta’rifi

Ҳалқимизга келган бу синовларни зўр кайфиятда енгиб ўтайлик дўстлар.
Енг сўнгги янгиликларни биз билан бирга кузатинг
Тартиб-интизомга қатъий риоя қилинг!
Реклама ва Мурожаат учун : @VlRUSBOT

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-07-07 19:15:09
#Диққат

Қора моғор Афғонистон шимолида Ўзбекистон билан чегарада аниқланди, вазият қанчалик хавотирли?

Афғонистон қора моғор аниқлангани расман тасдиқланган Ўзбекистонга бевосита чегарадош биринчи минтақа давлати бўлди. Қора моғор касаллиги Ўзбекистонликлар учун қанчалик хавфли, деган савол ҳали май ойидаёқ ўртага чиққан эди. У одамларни кўзларидан айириши, ўлдириши мумкин.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2021-07-07 18:10:06 “МЕН ВАКЦИНА ОЛДИМ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бутун дунё COVID-19 пандемиясини енгиш йўлида синовли даврни бошдан кечирмоқда. Юртимизда ҳам бу борадаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Коронавирусга қарши курашиш мақсадида вакцинани ўз вақтида қабул қилиш касалликнинг олдини олишда муҳим омил эканлиги тобора ўз исботини топмоқда. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Мен вакцина олдим” акциясида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди. Жумладан:

Тошкент шаҳри.
Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларини оммавий коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш жараёнларини ўтказишди.

Қашқадарё вилояти.
Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов ва туман прокурори Лазиз Ҳамраев бошчилигидаги туман масъуллари коронавирусга қарши вакцина олишди.

Хоразм вилояти.
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари “Мен вакцина олдим” акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмлаш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.

Навоий вилояти.
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ва шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари ташкилот ва корхоналар орасида биринчилардан бўлиб вакцина олишни бошлаб берди.
Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низамов ва ҳокимлик ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

Сирдарё вилояти.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди.
– Ижтимоий тармоқларда вакцина билан боғлиқ тарқалган турли асоссиз хабарларга эътибор бермай, касалликнинг оғир асоратларидан азият чеккандан кўра, инфекцияга қарши эмланган мақсадга мувофиқ. Назаримда, вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти, – дейди адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Усмон Сайитмуратов.

Ўз соғлиғингизни ўзингиз асранг!

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.3K views15:10
Ochish/sharhlash
2021-07-07 17:35:29Андижон вилоятида онкологик тиббий хизмат янги босқичга кўтарилади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида қайта қуриб таъмирланган, янгидан жиҳозланган радиология бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов, пойтахтлик ва маҳаллий онколог-мутахассислар қатнашди.

Маросимда Президентимиз томонидан сўнгги йиллар давомида аҳоли саломатлигини сақлаш, хусусан, онкология соҳасига жуда катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу давр мобайнида онкология касалликларини даволашга ихтисослашган муассасаларда дори таъминоти даражаси яхшилангани, хорижий клиникалар билан алоқа ўрнатиш, мутахассисларнинг чет элда малака ошириши, аҳолини скрининг текширувларидан ўтказиш ишлари йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилоят филиалида охирги 2 йил ичида маҳаллий бюджет ва ҳомийлик ҳисобидан қарийб, 7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, республикада биринчилар қаторида 500 миллион сўм маблағ эвазига 20 ўринли паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш ва 10 ўринли болалар онкологияси бўлими ташкил этилди.

Шу йилнинг май ойида онкология марказига 2 миллиард сўм ҳомийлик маблағи эвазига мобил маммограф олиб келинди.

Қолаверса, авваллари андижонликлар нур терапиясини олиш учун бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳрида узоқ навбатда туришларига тўғри келарди. Энди эса ҳудуддаги онкология марказида 2,2 миллиард сўм миқдоридаги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига радиология бўлими барпо этилди ва энг замонавий радиотерапевтик ускуна ҳамда етук кадрлар билан таъминланди.

Ислом тараққиёт банкининг 550 минг АҚШ доллари ҳисобига Чехияда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий радиотерапия ускунаси
олиб келиб, ўрнатилди.

Вилоятда радиология бўлими иш бошлаганлиги андижонлик барча беморлар шу ернинг ўзида, ортиқча сарсон бўлмасдан, ўз вақтида нур терапия муолажаларини олиш имконини яратиши қувонарли ҳолдир.

Яқин кунларда 4 нафар радиолог Беларус Республикасида, 5 нафар тиббиёт ходими Ҳиндистонда малака ошириши, шунингдек, Ҳиндистоннинг етакчи клиникаларидан бирининг мутахассислари беморларни тиббий кўрикдан ўтказиши ва тиббиёт ходимлар учун “маҳорат дарслари” ташкил қилиниши режалаштирилган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-07-07 17:02:13ВАКЦИНА ОЛГАНДАН СЎНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ҚИЛИНСА, “COVID-19”ГА ҚАЙТА ЧАЛИНМАСЛИК КЎРСАТКИЧИ ЮҚОРИ

Коронавирусга қарши вакцина олганлар орасида ҳам “COVID-19” билан касалланиш ҳолатлари кузатилаётгани ростми?
ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Нодир ҲАЙДАРОВ жавоб берди:

— Маълумки, бугунги кунда коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг энг самарали усули сифатида вакциналарга жуда катта ишонч билдирилмоқда, — дейди Н.Ҳайдаров. — Аҳамиятлиси, дунёнинг айрим мамлакатлари ушбу восита ёрдамида пандемияни жиловлашга эришмоқда. Бу эса вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик юқори эканидан далолатдир.

Тўғри, бугун вакцина олганидан сўнг ҳам баъзи инсонларда касаллик қайта аниқланмоқда, бироқ бунинг бир неча сабаблари бор:

Биласиз, юртимизда коронавирусга қарши оммавий вакцинация жорий йилнинг апрель ойидан бошланган эди. Деярли 100 кун бўлаяпти. Шу вақтгача мамлакатимизга келтирилган уч турдаги вакцинадан бирини ихтиёрий равишда танлаб, эмланганлар организмида иммун ҳимоя таначалари ишлаб чиқилган ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

Дастлаб эмланганларда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишининг максимал ҳимоя кўрсаткичига шу кунларда ва ундан кейин эришилади.

Бугунги кунда шу жараёнда тўлиқ эмланиб улгурмаганлар тўлақонли иммун ҳимояси ҳосил бўлмаган бўлса-да, карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари боис касалликка чалинмоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда юртимизда касаллик кенг тарқалаётгани учун вакцина билан қамраб олиш контингенти ҳам кенгайтирилди. Яъни, 18 ёшдан катталарнинг барчаси эмланиши мумкинлиги белгилаб берилди.

Аммо аҳоли орасида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиган инсонлар борки, улар организмига вакцина олаётган вақтда вирус тушган ва касалликнинг яширин даври кечаётган ёки баъзилар бу хасталикни симптомларсиз бошдан ўтказаётган бўлиши мумкин.

Айнан шундай кишиларда вакцина олгандан сўнг ҳам ҳали иммун ҳимоя ишга тушмагани сабабли касаллик юзага чиқиши ва ПЗР-тестда тасдиқланиши кузатилмоқда.

Бундай ҳолларда вакцина олиш вақти ёки олингунига қадар организмга вирус тушган бўлади. Шу сабабли, вакцина бу ерда ўз ишини бажара олмайди, у фақатгина касалликни юзага чиқадиган даврига тўғри келиб қолган бўлади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун, агарда вакцина олмоқчи бўлган инсонда бемор билан контактда бўлганлиги борасида бирор аниқ жавоб бўлмаса, ПЗР-тест топшириши ва натижа манфий чиқсагина вакцинани олиши мумкин бўлади. Бу каби текширув ўтказиш вакцинанинг бесамар кетишини ҳам олдини олади.

Яна бир гап. Вакцина, айниқса, Astra-Zeneca ва “Спутник V” векторли вакциналар бўлгани боис организмга тушганида, енгил ЎРВИ кўринишида касаллик чақириши уларнинг кўрсатмаларида ҳам келтирилган. Вакцина олгандан кейин бирламчи иммун ҳимоя таначалари 2 ҳафта давомида ишлаб чиқилиши борасида биз доим гапириб келамиз.

Вакцинациядан кейинги даврда енгил ЎРВИ касаллигини бошдан кечириш жараёнида ҳимояланмаган контакт, яъни карантин қоидаларига риоя қилмаслик коронавирусни организмга тушишини келтириб чиқаради.

Хулоса қилсак, вакцинация бу коронавирусдан ҳимояланишнинг энг қулай ва самарали усули эканлигини бутун дунё ва бизнинг давлатимиз олимлари ҳам таъкидлаб келмоқда.

Ўз эътиборсизлигимиз, яъни вакцинани олиш жараёнидаги талаб ва тартибларга, шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилмаслигимиз бу касалликни янада ортишини келтириб чиқармоқда. Энг ёмони, вакцинага бўлган асоссиз шубҳа ва ишончсизликни кўпайтирмоқда.

Вакцина тўғрисида кўпроқ билимга эга бўлиш орқали эса ўзимиз ва атрофимиздаги инсонларнинг саломатлигини ҳимоя қилишга эришишимиз мумкин.

Фуқароларга “Вакцина олдим, энди менга вирус юқмайди”, демасдан, карантин қоидаларига риоя қилишлари, организмда иммун ҳимояси ҳосил бўлгунга қадар ўзини ва атрофидагиларни асраши лозимлигини яна бир бор таъкидлашимиз фойдадан ҳоли эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-07-07 15:38:12
Эмлашдан сўнг бир неча юз киши коронавирусга чалинди

"Иккинчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач, тўлиқ вакциналанган одамларда 2 июль ҳолатига кўра яна 218 та юқиш ҳолати қайд этилди".

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.5K views12:38
Ochish/sharhlash
2021-07-07 14:29:05
#Диққат
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинча узилади.

Ҳолатга Навоий ИЭСдаги авария сабаб бўлмоқда. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.6K views11:29
Ochish/sharhlash
2021-07-07 14:22:19
Бугунги кунларда давом этаётган аномал иссиқлик шароитида ўзимизни қандай эҳтиёт қилишимиз керак?

Сўнги кунларда 1003 Call-марказига мурожаатлар сони ошиб бораётганининг сабаби нимада?

Жазирамадан азият чекаётганларга ёрдам кўрсатиш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Офтоб ургандан кейин уй шароитида турли дори воситаларини билиб-билмай қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Иссиқ кунларда истеъмол қилинаётган таомлар сифатига бўлган талаблар қандай?

Шу ва шу каби саволларга “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Студия 24” дастурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмон Исмоилов жавоб берди.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.7K views11:22
Ochish/sharhlash
2021-07-07 13:00:24
Бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.7K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-07-07 12:55:23Бугунги кунда коронавирус билан бирга пневмонияга чалиниш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда, деб эшитмоқдамиз. Бу қанчалик тўғри?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева қуйидагиларни маълум қилди:

— Афсуски бугунги кунда шифокорларимиз коронавирус билан бир қаторда бошқа турдаги вирус ва бактериялар чақирган пневмония касаллиги билан ҳам курашишга тўғри келмоқда. 5 июнь кунидаги маълумотларга кўра, юртимизда бир кунда 172 кишида пневмония аниқланган бўлса, кеча бу кўрсаткич 195 нафарга етди.

Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бор.

Пневмония белгилари, асосан, кондиционерлардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, яхлатилган ичимликларни кўп истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқмоқда.

Шу билан бирга, аномал иссиқ кунлари инсонда қон қуюлиши ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак-қон томир касалликларини кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан бирга, иссиқ кунларда инсон организмида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа касалликлардан ҳам ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз. Бунда, доимий равишда ҳаддан ортиқ совуқ бўлмаган суюқликларни ичиб туриш керак, тўғри овқатланиш, яъни овқат рационида мева ва сабзавотларни кўпайтириш, енгил ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилиш, куннинг қуёш тик турган вақтларида ташқарида юришдан сақланиш, спиртли ичимликлар ичишни чеклаш ҳамда кондиционерлардан тўғри фойдаланиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.8K views09:55
Ochish/sharhlash
2021-07-07 12:30:01 Коронавирусдан вафот этганлар ва пневмония ҳолатлари кўпайди

2021 йил 6 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.8K views09:30
Ochish/sharhlash