Get Mystery Box with random crypto!

Korona Xabar | Uyda qoling!

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling! K
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz_karonavirusuz — Korona Xabar | Uyda qoling!
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.08K
Kanalning ta’rifi

Ҳалқимизга келган бу синовларни зўр кайфиятда енгиб ўтайлик дўстлар.
Енг сўнгги янгиликларни биз билан бирга кузатинг
Тартиб-интизомга қатъий риоя қилинг!
Реклама ва Мурожаат учун : @VlRUSBOT

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-07-07 12:16:14
Толибжон Исроилов: "Нафас олиш, яшаш — бахт"

Зангиота туманидаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган санъаткор Толибжон Исроилов коронавирус ва вакцинация ҳақидаги фикрларини билдирди.

Халқимизда "бошидан ўтказган табиб..." деган гап бор. Ҳурматли юртдошлар, касаллик ҳақидаги асоссиз миш-мишлар билан эмас, уни бошидан ўтказаётган шу каби беморларнинг фикрлари билан ўзингиз хулоса қилинг. Коронавирус бор ва у ҳамон хавфли. Уни енгишнинг ягона йўли эса, шубҳасиз, вакцинадир.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
3.9K views09:16
Ochish/sharhlash
2021-07-07 10:02:29
Ўзбекистонда бир кунда яна 195 кишида пневмония аниқланди

Коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, яна 4 бемор вафот этди.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.1K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-07-07 09:10:08
Вакциналар ва мантиқсиз миш-мишлар: инфодемиядан огоҳ бўлинг

Kun.uz журналисти коронавирус вакцинаси ҳақида тарқалган миш-мишлар, мантиқсиз хабарлар ҳақида материал тайёрлабди.

«Тармоқда шундай гаплар тарқагани учунмас, унга кимлардир ишонгани учун ҳам эмас. Мана шундай асоссиз, бозорчи гапларга ишонадиганлар кўплигидан одам ранжийди», дейилади мақола бошида.

Материал билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин:
https://kun.uz/97035621

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.2K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-07-07 08:47:46
#Долзарб #Ўзингизни_асранг

Янги штамм иситмасиз, йўталсиз тўғридан-тўғри ўпкани уряпти.

Савоб учун яқинларга улашинг,

Огоҳ бўлинг, маскасиз юрманг! Одамлар тўпланадиган жойларга борманг

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.3K views05:47
Ochish/sharhlash
2021-07-07 06:13:49
#Диққат
1-августдан тўй ва маросимларни ўтказиш тартиби ўзгармоқда. Энди 50 кишидан ортиқ кишини чақира олмайсиз.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.5K views03:13
Ochish/sharhlash
2021-07-07 05:00:33 ​​Олимлар иммунитетни оширишнинг 5 та табиий усулини маълум қилишди.


Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари иммунитетни оширишнинг 5 та табиий усулини маълум қилишди. Бу ҳақда Даилй Маил нашри хабар берди.

Олимларнинг фикрича, иммунитетни ошириш учун албатта дорилар қабул қилиш шарт эмас. Бунда табиий воситалардан бири маврак (шалфей) ҳисобланади. У ўзининг бактериялар, оксидантлар ва яллиғланишларга қарши хусусиятлари билан маълум. У нафас йўлларини мустаҳкамлаш ва шамоллашнинг олдини олишда ёрдам беради.

Дориларнинг яна бир табиий муқобили бузина бўлиб, тадқиқотнинг кўрсатишича, гриппдан азият чеккан ва бузина экстрактини қабул қилган 18-54 ёшлилар анъанавий усуллар билан даволанганлардан ўртача 4 кун тезроқ соғайиб кетишган.

Иммунитетни, шунингдек, ёрқин рангдаги маҳсулотлар, мевалар ва сабзавотлар: помидор, апелсин, лавлаги, батат, бақлажон ва тарвуз мустаҳкамлайди. Бу маҳсулотларни фаол истеъмол қилиш билан бир ҳафтадан кейин ижобий натижага эришиш мумкин.

Олимлар иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун гиёҳлар ва зираворлар - саримсоқ, занжабил, орегано, зарчавадан фойдаланишни тавсия қилишади. Бу маҳсулотлар бактериялар ва вирусларга қарши хусусиятларга эга. Бундан ташқари, улар моддалар алмашинувини тезлаштириш ва ортиқча вазнни йўқотишда ёрдам беради.

Шамоллашга учрамасликнинг яна бир усули янги мева ва сабзавот шарбатларини ичиш ҳисобланади. Улар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи магнийга эга.

Олимлар ўз хулосаларига 14 та давлатдан 11 мингга яқин киши иштирок этган тадқиқотлар асосида келишган. Мутахассислар Д витаминининг танқислиги қишки вақтда шамоллашлар кўпайиши билан боғлиқлигини текширишмоқчи бўлишган
4.7K views02:00
Ochish/sharhlash
2021-07-06 20:00:13 Ўзбекистонда коронавирусга қарши мажбурий эмлашни жорий қилишга чақириқлар янграй бошлади

Ўзбекистонда расмий доираларда коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш тўғрисида фикрлар янграй бошлади.

Масалан, Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков аҳолини мажбурий эмлаш амалиётини жорий қилишни тўғри, деб ҳисоблайди.

Депутат Расулбек Кушаербаев эса касалликка қарши оммавий эмлашни ҳам ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш кераклигини, шунда кутилган натижага тезроқ эришилишини қайд этган.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.9K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-07-06 19:14:20
#Тезкор
“Коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш керак"

Нурмат Атабековни фикрича одамларни коронавирусга мажбурий эмлаш керак экан

"Вакцинани мажбурий қилиш бу мани назаримда тўғри фикр, негаки вакцинани биз эмланаётган пайтда ўзимиз ҳимоя қиламиз" – Нурмат Aтабеков

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.9K views16:14
Ochish/sharhlash
2021-07-06 16:37:42
#Тезкор_хабар
Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги телеканаллар навбатма-навбат фаолиятини вақтинча тўхтатишади.
(6–30 июль)

Марказнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари 6–30 июль кунлари ўтказилади.

Кечаси 00:00 дан 06:00 гача телеканалларда навбати билан прафилактика ишлари олиб борилади.

Бу хабарни кечаси телевизор кўрадиган танишларингизга етказиб қўйинглар

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
5.0K views13:37
Ochish/sharhlash
2021-07-06 14:37:39ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА 4500 ДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА

Дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият жуда тез ўзгармоқда. Айниқса, кейинги кунларда мамлакатимизда ҳам касалланишлар сони сезиларли даражада ортгани, хусусан, пойтахтимизда “COVID-19”га чалинган беморлар кундан-кунга кўпайиб бораётгани барчамизда жиддий ташвиш уйғотмоқда.

ССВ Матбуот хизмати шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, чақирувлар сони, аҳолининг коронавирус билан касалланиш ҳолати юзасидан маълумот олиш мақсадида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВАга мурожаат қилди.

— Сир эмас, сўнгги ҳафталарда юртимизда “COVID-19” инфекцияси тарқалиши янада тезлашди, — дейди Н.Маҳмудова. — Хусусан, жорий йилнинг 23 июнь санасидан мамлакатимизда кунлик касалланишлар сони мунтазам равишда ўртача 400 тадан ортаётгани, айниқса, Тошкент шаҳрида хасталикка чалинаётган беморлар кўпчиликни ташкил қилаётгани барчамиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни тақозо этмоқда. Қолаверса, бу салбий ҳолат шаҳар “103” хизматига бўлаётган чақирувлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йил бошидан 5 июль ҳолатига кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига жами ярим миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди.

Шундан 8578 тасини пневмония ва коронавирус инфекциясига ҳамда бошқа юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган катта ёшли беморлар, 630 тасини эса 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 4500-4750 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Хусусан, сўнгги 10 кун ичида (25 июндан-4 июлгача) жами 42 минг 740 та чақириқ келиб тушди.

Шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирус ташхиси қўйилган ёки унга гумон қилинган ва бошқа юқумли касалликлар билан тўрт минг нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy
4.9K views11:37
Ochish/sharhlash