Get Mystery Box with random crypto!

КОГОН ҲАЁТИ газетаси

Telegram kanalining logotibi kogon_hayoti — КОГОН ҲАЁТИ газетаси К
Telegram kanalining logotibi kogon_hayoti — КОГОН ҲАЁТИ газетаси
Kanal manzili: @kogon_hayoti
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 117
Kanalning ta’rifi

«Когон ҳаёти» газетасининг расмий Телеграм канали.
Боғланиш учун:
E-Mail: kogonhayoti@umail.uz
Телефон: (0365) 524-48-12
TG: @kk4812
Манзил:
Когон ш., М.Таробий номли кўча. 9 “а” -уй

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-11-24 07:35:32
НЕГА ЯПОН ЮЗ ЙИЛ ЯШАР...

Нега япон юз йил яшару,
Ўзбек бунча ёшга бормайди?
Чунки япон биздек қоронғу
Саҳар туриб ошга бормайди.

Таъзияда эл кўзи учун
Минг кишилик зиёфат қурмас.
Ҳайити йўқ, бел боғлаб уч кун
Шамдай қотиб кўчада турмас.

Гарчи биздан юз бор фаровон,
Гарчи биздан юз карра тўқдир.
Тўй харжида юзта бой япон
Бир камбағал ўзбекча йўқдир.

Бу сўзимни японга айтсам
Деди баттар қисиб кўзини:
- Япон бундоқ яшолмас ҳеч ҳам,
Харакири қилар ўзини.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил.

Видеолавҳа кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Абдуллажон" фильмидан олинди.
81 views04:35
Ochish/sharhlash
2021-11-18 08:07:15
Бугун 1991 йил 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги қонуни қабул қилинган кун.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Юртимизда тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баландларда ҳилпирайверсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
115 views05:07
Ochish/sharhlash
2021-11-18 07:22:16 ТАВБА ҚАБУЛИ...

Аллоҳ таоло Одам алайҳисаломнинг тавбасини қабул айлаганда, малаклар уни қутлашга келади. Жаброил ила Микоил унга :
- Эй Одам , Аллоҳ тавбангни қабул этди. Энди бундан буёғи ҳузурга эришдинг, - дейишибди.
- Эй Жаброил, - дебди Одам Ато, - бу тавбадан сўнгра бир савол-жавоб бўлса, маним ҳолим не кечар?
Шунда Оллоҳ таоло унга шундай ваҳий айлабди :
- Эй Одам , зурриётинга тўрт заҳмат ва меҳнат келтирдинг.
Шунингдек, тавбани ҳам уларга мерос этдинг. Сенинг дуойинга ижобат қилганим сингари уларнинг ҳам менга муножотларини ижобат этарман. Тавбакорларнинг ҳам барча талаб ва дуоларини қабул қилурман.

"Ҳикоят ва ривоятлар олами" китобидан

@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
104 views04:22
Ochish/sharhlash
2021-11-17 12:51:27 БАҲЕ БУЛБУЛГА

«Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд»....

​​У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км. узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади.

Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади. Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади.

Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.
Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
—Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...

Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
— Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у.
Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам.
Ҳар куни. 70 йил!
Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини...
Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

—У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга.
–70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди...


Сиздан ростини кутдим,
Айтмадингиз онажон!
Бир умрга қон ютдим,
Қайтмадингиз онажон!

Михланиб остонага,
Зор бўлдим парвонага,
Нурсиз етимхонага
Қайтмадингиз онажон!

Кўз ёшдан кўзим қора,
Қорангиз кўрсам зора,
Болам дея, бир бора,
Қайтмадингиз онажон!

Гарчи хўроз йўқ эди,
Ҳар сония ўқ эди,
Соғинч ёмон чўқиди,
Қайтмадингиз онажон!

Айтинг гўдак айбини,
Ким болам дер дайдини,
Она ҳам алдайдими,
Қайтмадингиз онажон!

Булбулман сайрамаган,
Дулдулман яйрамаган,
Куним йўқ ўйламаган,
Қайтмадингиз, онажон!

Бўлди кимни айтгани,
Тақдир азал, айт, қани,
Мени олиб кетгани
Қайтмадингиз онажон!

Офтоб урди бошимга,
Қорлар қўнди қошимга,
Қолдириб тўрт ёшимда,
Қайтмадингиз, онажон!

Ҳайкал бўлдим, лол бўлдим,
Сўзсиз, арзиҳол бўлдим,
Етмиш ёшли чол бўлдим,
Қайтмадингиз онажон!

Мирзо дунёга айтсин,
Ўз онангга ким етсин,
Сизга Худодан қайтсин,
Қайтмадингиз, онажон!


@oltin_voha
83 views09:51
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:00:41
Когон ҳаёти” газетасининг 2021 йил 22 январь 4- сони билан танишинг.
316 views05:00
Ochish/sharhlash
2021-01-16 07:09:55 ​​МУШУКДА ҲАМ ҚАЛБ БОР

Мен шу кунлардда яшаëтган дом олдидаги ҳовлида бир мушук юрарди. Оддий зоти паст бир мушук. Биров эркаламайдиган, балки тепиб ҳайдайдиган яратиқ.

Қачондир ëмон болалар унинг думини чопишган шекилли, яримтагина думи бор. Чап қулоғи йиртилиб чала битиб ҳунук бўлиб қолган. Бир кўзи лат егани боис очилмайди. У битта кўзи билан зийрак нигох ташлайди атрофга. Унга тикилиб қарардим. У менга қарарди. Нигохда мўлтираш йўқ эди. У биргина кўзи билан қараганда қорачиғида қоплон ғурури акс этарди. Аслида бу мушук одамлардан ҳафа кўринмасди. Гинаси йўқ эди уни. Аммо негадир одамлар уни севмасди.

Барча мушукларни мош ëки мурка деб эркалатишса уни тапочка (шиппак) деб камситишарди. Ҳар ҳолда бу мушукни ëқимтой деб бўлмасди. Тапочка деб чақирсанг бир кўзи билан ялт этиб қараб миëвлаб қўярди. Маҳалладаги холалар ўз болаларига бу мушукка яқинлашишни тақиқлаб қўйишган эди (касал-пасали юқмасин деб). Аммо қулоқсиз болакайлар бу мушукка озор беришдан завқ олишарди. Болалар унга сосиска бўлагини кўрсатиб, “ке, тапочка шуни егин” деб чақиришарди. Мушук югуриб келганида эса болалар унинг устига эски челакни тўнтариб қўйишарди. Болаларнинг бу қилиғига қараб нега биз шафқатсизмиз, инсонлик ўлдими, деб ўйлардим.

Нега биз ожизни эзишдан завқ оламиз? Баъзан каттароқлар ҳам эрмакка бу мушукка озор беришади. Доим порталга хат ëзиб уй беринглар деб юрадиган амаки бу мушукнинг устига қайноқ сув қуйиб хохолаб кулган эди. Мушук оғриқдан мужмайиб сабр билан нари кетарди. Унинг кетига тепишар ва тош отишарди. Мушук буни ҳунуклиги учун берилган жазо деб ўйлаб одамларга кечирим сўраган каби боқарди биргина кўзи билан. Одамлар ҳаëтдаги бутун қийинчиликлар учун шу мушудан қасос олаëтган каби кўринарди.
Бир марта мушук овқат сўраб кимнингдир ошхонасига кирганида эри Россияга кетиб қолган келин унинг оëғини эшикка қисиб жонини оғритди. Шундан кейин у чўлоқланиб юрди. Оëғи секин битди. Барибир мушук бу аламзада келинчакни кечириб талпинди.

Мушукнинг беозорлиги, гина сақламаслигини кўрган қўшнилар зулм порциясини оширишди. Ҳовлидаги дайди итларни мушукка тарафга қараб қувишди. Панжалари лат еган мушук тез югуриб кучукдан қоча олмасди. Мен балконда ўтириб кўппаклар чангалидаги мушук фарëдини эшитиб югуриб чиқдим.
Инсон нидосига ўхшарди бу...

Мен таëқ олиб итларни ҳайдаб мушукни қутқардим. Кир иркит кўппаклар ириллаганча орқага тисарилишди. Уларни гиж-гижлаган алкаш амакилар эса тиржайганча бадар кетишди. “Тапочка” қонига беланиб хириллаб ëтарди. Мушукни эҳтиëтлик билан қучоғимга олиб уйга олиб кирдим. Балкондаги қамишдан тўқилган курсига қўйдим уни. Мушук одам раҳми келадиган даражада қайғули бўлиб ҳаракатсиз ëтарди.

Бирдан ўйлаб қолдим. Шу мушук биз эмасми. Урилган-сурилган, таланган. Иродаси синдирилган. Фақат мушук биз каби нафратлана олмайди... Курси устидаги мушук хириллай бошлади. У хириллаган сари нафаси тиқилиб қолаëтганди. Унинг бошини силагим келди, аммо силамадим. Жони оғримасин дедим. Мушук бирдан миëвламоқчи бўлиб уринди. Ха! У рахм қилган одамга миннатдорлик учун миëвлашга ҳаракат қилар эди. Жони оғриëтган бўлса ҳам кўрсатилган меҳрга ташаккур айтмоқчи эди. Мен уни секингина курси устидан олиб тиззамга қўйдим. У калласини кўтариб ëлғиз кўзи билан менга қараб мехр кўргузди. Калласини кафтимга ишқаб эркаланди...

Мушук менинг тиззамда ўлди.

Бошини бир кўтарди. Бутун бадани сўнгги марта таранглашиб тортишди. Кейин қотди қолди. Энди у хирилламас нафас ҳам олмасди. Мен тиззамдаги ўлик мушукка қараб узоқ ўтирдим. Ичим ғуссага тўлди. Ўзим ва қўшниларим ҳақида ўйлардим. Нега биз кучлига сиғинамиз. Заифни эса эзамиз. Умр бўйи дайди бўлиб ўтган бу мушукнинг мехрга ташналиги ва кўрсатилган озгина мехр учун астрономик даражада миннатдорлик кўрсатгани мени ғуссага тўлдирди.
Бирдан эски ҳикматни тушундим. Ҳар бир тана ичида қалб яшайди.

Оумар Узбек

Каналимизга уланинг .
Присоединяйтесь к нашему каналу
https://t.me/ekologuz
113 views04:09
Ochish/sharhlash
2021-01-15 08:00:35
Когон ҳаёти” газетасининг 2021 йил 14 январь 3- сони билан танишинг.
821 views05:00
Ochish/sharhlash
2021-01-15 07:55:36
96 views04:55
Ochish/sharhlash
2021-01-13 21:32:30
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

http://uza.uz/posts/234197

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
76 views18:32
Ochish/sharhlash
2021-01-08 08:10:24
Когон ҳаёти” газетасининг 2021 йил 4 январь 1-2- сони билан танишинг.
449 views05:10
Ochish/sharhlash