Get Mystery Box with random crypto!

НЕГА ЯПОН ЮЗ ЙИЛ ЯШАР... Нега япон юз йил яшару, Ўзбек бунча | КОГОН ҲАЁТИ газетаси

НЕГА ЯПОН ЮЗ ЙИЛ ЯШАР...

Нега япон юз йил яшару,
Ўзбек бунча ёшга бормайди?
Чунки япон биздек қоронғу
Саҳар туриб ошга бормайди.

Таъзияда эл кўзи учун
Минг кишилик зиёфат қурмас.
Ҳайити йўқ, бел боғлаб уч кун
Шамдай қотиб кўчада турмас.

Гарчи биздан юз бор фаровон,
Гарчи биздан юз карра тўқдир.
Тўй харжида юзта бой япон
Бир камбағал ўзбекча йўқдир.

Бу сўзимни японга айтсам
Деди баттар қисиб кўзини:
- Япон бундоқ яшолмас ҳеч ҳам,
Харакири қилар ўзини.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил.

Видеолавҳа кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Абдуллажон" фильмидан олинди.