Get Mystery Box with random crypto!

Канал

Telegram kanalining logotibi kknimagap — Канал К
Telegram kanalining logotibi kknimagap — Канал
Kanal manzili: @kknimagap
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

@YangiKQ

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 15:18:04
Куни кеча Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида даҳшатли ёнғин юз берди. Илтимос, ёрдам қилайлик.

Аллоҳни таниган, яхши инсон бўлмиш бир биродаримизнинг бошига мусибат тушиб, уйи буткул ёниб кетди. Видеода кўриб турганингиздек, уйда яроқлилик бирор бир нарса қолмаган. Илтимос, ким нимага қодир бўлса, имкони борича, пул тарафламами, устачилик тарафиданми, қурилиш молларими фарқи йўқ, ҳар ким имконидан келиб чиқиб ёрдам қилайлик. Ким хоҳласа картасига пул ташлаб берсин, яна кимдир хоҳласа уйига бориб, ҳолатни кўзи билан кўриб, шахсан ўзи берсин. Балки Аллоҳни ўзи бизни савобга бошлаётгандир. Ҳеч ким эртаси нима бўлади айтолмайди, шунинг учун ёрдам қилайлик, тўртта фарзанди билан тезроққина уйига кириб олсин.

Йиллар давомида шаҳримиз аҳолисининг хизматида бўлиб келган бу инсонни барчамиз яхши биламиз.
Унинг пластик карта рақами: 8600060448898297
Шадиев О.
Пластик картага бириктирилган телефон рақам: +998933322444

Манзил: Каттақўрғон шаҳар Бухоро (Бухарский) 2-берк кўча 29 уй.

Каналга уланиш: @kknimagap
8.1K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:56:55 Каттақўрғонликларнинг ҳам пенсия ва нафақалари бугундан бошлаб банк пластик картасига ташлаб берилмоқда

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари бугун ва эртага уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилмоқда.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Каналга уланиш: @kknimagap
5.8K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:27:10
“Ингичка” конидан илк вольфрам маҳсулоти олинишига эришилди.

Маълумот учун вольфрам - нодир металлар сирасига киради ва қаттиқ қотишмалар учун асос ҳисобланади. Вольфрамдан пўлатларни легирлашда, ейилишга чидамли ва иссиқбардош қаттиқ қотишмалар олишда фойдаланилади. Шунингдек, авиация, космонавтика ва электротехникада кенг қўлланилади. Зичлиги юқори бўлганлиги учун ундан зирҳлар ҳам тайёрланади. Ҳозирги кунда жаҳон бозорида 1кг вольфрамнинг нархи - 40 доллар.
“Ингичка” конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олинади.
Эътиборлиси, бу лойиҳа 150 та янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

ОКМК Ахборот хизмати

Каналга уланиш: @kknimagap
6.0K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:59:58
Тилаклар ижобат бўлсин!

Каттақўрғон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрам тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш @kknimagap
5.1K viewsedited  07:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:01:44 "Каттақўрғонда нима гап?"нинг ҳафталик дайжести:

Шаҳар аҳолисидан мактабга пул йиғди-йиғди каби мурожаатлар кўпайди: батафсил

Шаҳар ҳокимининг ярим соатлик интервьюси: батафсил

Қиммат баҳо буюмларнинг эгасини излаётган Каттақўрғон фуқароси: батафсил

Каттақўрғон шаҳрида Мустақиллик байрами қайси санада бўлиб ўтади?: Батафсил

Каттақўрғондаги 1,5 млрд сўм талон-торожлик: батафсил

"Микрорайон"да аҳоли мурожаати эътиборсиз қолди: батафсил

Шаҳримизга ташрифи кутилаётган санъаткорлар: батафсил

Каналга уланиш: @kknimagap
5.5K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 17:03:35
Телеграм-каналимиз орқали эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди:

Ижтимоий тармоқ орқали "Биз Каттақўрғон шаҳар чиқиндилар йиғиладиган ҳудудда яшаймиз. Кеча эрталаб ахлатхона ёнганди, ўчириш учун сув сепилди, ёнғин тўлиқ ўчирилмаганлиги учун бугун эрталабдан ушбу ҳудуд тутун билан қопланди" мазмунида тарқалган хабарга кўра, Каттақўрғон шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тезкор бартараф этилиб, чиқинди полигони масъулларига МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига биноан баённомалар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.

Каналга уланиш: @kknimagap
5.2K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:43:05
Тезкор мурожаат:

Биз Каттақўрғон шаҳар чиқиндилар йиғиладиган ҳудудда яшаймиз. Кеча эрталаб ахлатхона ёнганди, ўчириш учун сув сепилди, ёнғин тўлиқ ўчирилмаганлиги учун бугун эрталабдан ушбу ҳудуд тутун билан қопланди, умуман ташқарига юришни иложи йўқ, нафас олиб бўлмаяпти. Буни экологияга зарари йўқми? Нега тегишли масъуллар хабар олмайди?

Ушбу ҳудуд Каттақўрғон туманига қарашли, лекин Каттақўрғон шаҳар чиқиндилари тўкилади.

Қозоқовул.

Бироз аввал олинган видео.

Каналга уланиш: @kknimagap
1.9K viewsedited  01:43
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:30:23 Пластик картани эгаси олиб кетибди.
3.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:58:28
Каттақўрғон шаҳар "кирпичный"дан пластик карта топиб олинган. Карта эгаси 901931851 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, олиб кетиши мумкин.

Каналга уланиш: @kknimagap
4.1K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:57:02 Таъзия

2518 автокарвони раҳбари Фарход Жўраевнинг онаси Ижобат она Салимованинг вафоти муносабати билан тазия изҳор этамиз

Жаноза бугун 2022 йил 27 августь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Манзил: Гўзал маҳалласи Гўзал қишлоғи.
4.1K views05:57
Ochish/sharhlash