Get Mystery Box with random crypto!

Канал

Telegram kanalining logotibi kknimagap — Канал К
Telegram kanalining logotibi kknimagap — Канал
Kanal manzili: @kknimagap
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

@YangiKQ

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 08:38:44 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар аканинг укаси Акбар Абдиҳамидов вафот этибди.

Ҳамдардлик билдираман.
4.0K viewsedited  05:38
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:24:33
Бироз аввал телеграм-каналимиз орқали "Оқ олтин" маҳалласида сув қувурида авария ҳолати юз берганлиги тўғрисидаги мурожаатни эълон қилгандик. Ҳозирда сув қувуридаги аварияни бартараф қилиш ишлари бошланди.

Каналга уланиш: @kknimagap
4.0K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:36:42 Байрам муносабати билан Каттақўрғон шаҳрига бир гуруҳ таниқли санъаткорлар ташриф буюради. Булар, таниқли бошловчи Ахрор Қўшматов, қизиқчи Санжар Шодиев (Боря), Дилфуза Раҳимова, Шербек Шодиев, Сурайё Қосимова, Miss Leyla, Алижон Исоқов ҳамда Муҳаббат Шодиевалардир.

Байрам 29 август куни соат 10:00 да шаҳримиздаги истироҳат боғида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрам тадбирлари бугун, 27 август куни Ингичка шаҳарчасида бўлиб ўтади: батафсил.

Каналга уланиш: @kknimagap
4.8K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:09:12
"Оқ олтин" маҳалласида катта сув қувури ёрилиб кетганлиги айтилмоқда. Сув исроф бўлиб, оқиб ётибди, ҳеч ким қарамаяпти.

Каттақўрғон шаҳар "Оқ олтин" маҳалла, Ғофур Ғулом кўчаси (Халқ қабристони катта дарвозаси рўпарасидаги кўча.)

Каналга уланиш: @kknimagap
4.5K viewsedited  03:09
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:54:32
Мурожаатчи:

Каттақўрғон шаҳар "Дўстлик" МФЙ Шавқий кўчасидаги 42,43,44 "дом"ларнинг кўча чироқлари куйган (ишдан чиқган). Тегишли масъулларга телефон қилдек, натижа бўлмади. Кимга мурожаат қилайлик унда?

Каналга уланиш: @kknimagap
4.4K views15:54
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:39:36 Каттақўрғонда йирик миқдордаги кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.A.” МЧЖ раҳбари Л.Н. ва фуқаро Д.М. паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @kknimagap
5.1K views07:39
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:46:44 Мурожаат:

Каттақўрғон шаҳар "Оқ олтин" МФЙ ҳамда Каттақўрғон тумани Навбаҳор МФЙ билан туташган Фирдавсий кўчасида, ерларни суғориш учун очиб юборилган сув кўчаларгача тўлиб, чиқади. Бу ҳолат анча вақтдан бери жуда кўп такрорланиб келмоқда. Кўчани сув босган кунлари кўчага юриб бўлмай қолади.

Сувни меъёридан ортиқ очиб юборганларни назоратга олишларини ҳамда масъуллар келиб, ҳолатни ўрганишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: @kknimagap
4.6K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:26:42 Мустақиллик байрам тадбирлари 27 август куни Ингичка шаҳарчасидаги Маданият марказида ҳамда 29 август куни Каттақўрғон шаҳар истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Байрам тадбири давомида маданият ва санъат ходимларинининг концерт дастури ҳамда байрам томошалари ўтказилиши режалаштирилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: @kknimagap
5.7K views16:26
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:35:54 Муносабат: Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ходими шошилинч бемор келганлиги сабаб телефонда гаплашган

"Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2022 йил 10 август кунида туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тарғибот ишларида бўлим ходими М.Д шошилинч бемор келганлиги сабабли ўз узрини айтиб телефон чақириғига жавоб берган. Бу ижтимоий тармоққа муҳокамаларга сабаб булаётган расм бўйича тўғри талқин қилишларингизни илтимос қилардик", - истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбари.

Каналга уланиш: @kknimagap
5.0K views07:35
Ochish/sharhlash
2022-08-24 10:18:24
Каттақўрғонлик фуқаро ичида буюмлар бўлган сўмка топиб олган

Кеча, 23.08.2022 йил соат 13:00 лар атрофида Тошкент-Самарқанд йўналишида, Жиззах Манас пости яқинидан, Катта йўлда енгил автомобиль багажидан Катта, ичида қимматбаҳо буюмлари бўлган сўмка тушиб қолган. Орқасидан келаётган Пайшанбалик бир киши топиб олган. Бироқ тезлик юқори бўлганлиги сабаб автомобиль русуми ва рақамини кўришни имкони бўлмаган. Шу хабарни имкон қадар бошқа гуруҳларга ҳам юборинглар, балки эгаси бошқа вилоятдандир.

Эгаси сўмка ичидаги юкларни аниқ айтсагина берилади.

Мурожаат учун: +998915493577

Каналга уланиш: @kknimagap
13.8K views07:18
Ochish/sharhlash