Get Mystery Box with random crypto!

“Ингичка” конидан илк вольфрам маҳсулоти олинишига эришилди. | Канал

“Ингичка” конидан илк вольфрам маҳсулоти олинишига эришилди.

Маълумот учун вольфрам - нодир металлар сирасига киради ва қаттиқ қотишмалар учун асос ҳисобланади. Вольфрамдан пўлатларни легирлашда, ейилишга чидамли ва иссиқбардош қаттиқ қотишмалар олишда фойдаланилади. Шунингдек, авиация, космонавтика ва электротехникада кенг қўлланилади. Зичлиги юқори бўлганлиги учун ундан зирҳлар ҳам тайёрланади. Ҳозирги кунда жаҳон бозорида 1кг вольфрамнинг нархи - 40 доллар.
“Ингичка” конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олинади.
Эътиборлиси, бу лойиҳа 150 та янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

ОКМК Ахборот хизмати

Каналга уланиш: @kknimagap