Get Mystery Box with random crypto!

Подагранинг кечиш жараёни – патогенези Касаллик патогенези асо | Терапия || Касалликлар

Подагранинг кечиш жараёни – патогенези
Касаллик патогенези асосида қонда пешоб кислотасининг ортиши ётади. Лекин бу белги гиперурикемия ва бошқа касалликларда ҳам учрайди. Қон касалликлари, ўсмалар, буйрак касалликлари, ҳаддан зиёд жисмоний зўриқиш, ёғли овқатларни истеъмол қилишда ҳам сийдик кислотаси қонда кўпайиб кетади.

Подагранинг келиб чиқишида учта асосий элемент мавжуд: Пешоб кислотаси бирикмаларининг организмда тўпланиши ва ушбу бирикмаларнинг аъзо ва тўқималарда йиғилиши туфайли дард ривожланади.
Зарарланган соҳаларда ўткир яллиғланиш хуружлари, асосан бўғимлар атрофида подагрик тугунчалар ва тофуслар ҳосил бўлиши кузатилади.

Ушбу хасталикнинг тўлиқ ривожланиши тўрт босқичдан иборат: Белгисиз гиперурикемия, ўткир подагрик артрит ва хуружлар орасидаги давр ҳамда бўғимларда сурункали моддалар алмашинуви жараёнларининг бузилиши сабабли зарарли хилтларнинг йиғилиши.

Нефролитиаз биринчидан бошқа ҳар қайси босқичда ривожланиши мумкин. Қонда ва пешобда сийдик кислотасининг зичлиги доимий равишда ортиб боради. Беморда бўғимларда кучли оғриқ ва ҳарорат кўтарилиши билан кечувчи моноартрит (битта бўғимнинг оғриши) кўринишидаги яллиғланиш, нефросклероз ва буйрак етишмовчилиги билан якунланувчи уролитиаз ва қайталанувчи пиелонефритлар кузатилади.

Подагра касаллигини ташхислаш

Бўғимларнинг синовиал бўшлиғидаги суюқликда сийдик кислотаси кристаллари ва тўқималарда урат тузларининг йиғилишини лабораторияда биокимёвий таҳлил ва микроскопик усул ёрдамида аниқлаш мумкин.

Иккита ва ундан кўп диагностик кўрсаткични аниқлаш беморда подагра ташхисини қўйишга асос бўлади.

Ушбу касаллик тарихининг баёнида беморда икки маротаба оёқ бўғимларида шиш ва кучли оғриқ хуружи кузатилган бўлиши керак. Хуружлар дарднинг эрта босқичларида тўсатдан кучли оғриқ билан бошланади ва 1-2 ҳафта ичида тўлиқ клиник соғайиш рўй беради. Подагрик хуруж оёқнинг бош бармоғидаги яллиғланиш билан юзага келади. Унда клиник жиҳатдан исботланган тофус (шиш)лар кузатилади.

Беморнинг касаллик тарихида хасталикнинг аниқ белгиларининг кўрсатилиши унинг организмида колхицин дори воситасига нисбатан тез жавоб реакцияси бўлиши, яъни даво муолажалари бошлангандан сўнг 48 соат ичида яллиғланиш белгиларининг камайиши кузатилади. Рентген текшируви ташхиснинг мажбурий усуллар рўйхатига киритилмаган. Лекин ушбу текшириш усули тўқималарда тофуслар йиғилиши ва қайта-қайта яллиғланиш оқибатида суяк тўқималарининг зарарланишини кўрсатиши мумкин. Рентген текширув усули сурункали подагранинг бўғимларга қанчалик салбий таъсир этишини назорат қилишга ёрдам беради.

Гиперурикемияни (қонда сийдик кислотаси миқдорининг ошиб кетиши) аниқлашнинг ўзи подагра ташхисини қўйиш учун етарли эмас. Чунки, қонида бор-йўғи 10 фоиз гиперурикемия аниқланган беморлар подагра билан оғрийди.

ДAВОМИ

@KasallikHaqida -Касалликлар тўлиқ форматда.