Get Mystery Box with random crypto!

Подаграни даволаш Биринчи маротаба подагра хасталиги аниқланг | Терапия || Касалликлар

Подаграни даволаш

Биринчи маротаба подагра хасталиги аниқланган беморлар вилоят ва шаҳар клиник шифохоналарининг ихтисослаштирилган ревматологик бўлимларида даволанишлари зарур. Хасталик қўзғалмаган (ремиссия) даврида беморларга даво муолажалари буюрилиб, улар яшаш жойи бўйича маҳаллий поликлиникаларда ревматолог ва нефролог назоратида бўлишлари шарт.

Махсус парҳез

Беморнинг тезда оёққа туришида парҳезнинг ҳам аҳамияти катта. Ушбу тавсиялар асосан пурин моддаси ва алкогол истеъмолини чегаралашга қаратилган. Пуринни юқори миқдорда сақловчи гўшт ва балиқ, какао, кофе, чой каби маҳсулотлардир. Охирги маълумотларга кўра тана вазни углеводлар ва калорияли овқатлар истеъмолини чегаралаш ҳамда ўсимлик оқсили ва тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни кўпайтириш билан қонда ортиқча холестерин ва сийдик кислотаси зичлигини камайтириш мумкин.

Подагра хуружининг олдини олиш чоралари

Иложи борича касалланган бўғимни зўриқтирмаслик лозим. Вақти-вақти билан уни кўтарилган ҳолатда ушлаб туриб, 15-20 дақиқадан кунига 2-3 маротаба бўғим устига оғриқ пасайгунча муз қўйиш зарур. Aспиринни суистеъмол қилиб бўлмайди. Чунки, у сийдик кислотасининг қондаги миқдорини кўпайтириши ва касаллик белгиларини кучайтириши мумкин. Доимий равишда қонда пешоб кислотаси миқдорини ўлчаб туриш лозим. Ҳар куни ярим соатдан кўпроқ жисмоний тарбия билан шуғулланиш керак. Очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш, велосипедда юриш, рақс тушиш, сузиш керак. Эрталабки бадантарбия ҳам муҳим ўрин тутади. Спорт билан шуғулланиш бемор учун ҳар қандай дори воситасидан фойдалироқ ва кўпроқ самара беради.

Кунига 2 литрдан кам бўлмаган тоза сув ичиш керак. Буйраклар сийдик кислотасини қондан ювиб чиқариши учун бемор ҳар қандай суюқлик (кофе, чой, шарбат) эмас, айнан тоза сув ичиши керак. Организм етарли тоза сув билан таъминланмаса ҳатто, соғлом буйраклар ҳам қонни хилтлардан тозалай олмайди.

Қонда минераллар миқдорини аниқлаб, зарур бўлганда беморнинг таомномасига витамин ва минераллар комплекси қўшилади. Aйниқса, подаграда организмга C витамини зарур бўлади. Бензоат натрий сақловчи газли ичимликлар, кукунли мева шарбатлари, алгкогол ичишни беморга ман этиш керак.

Овқат рационини мева ва сабзавотлар ва турли ёрма донли маҳсулотлар билан бойитиш лозим. Хаста кишилар ҳайвон оқсили истеъмол қилишни кунига 120 грамдан оширмасликлари шарт. Яна уларга ярим тайёр маҳсулотлар ва ёғли колбаса маҳсулотларини тановул этиш тавсия этилмайди.

Эксперт: Нозима ЮСУПОВA, Aбу Aли ибн Сино номидаги 1–Республика клиник
шифохонасининг “Кардиоревматология” бўлими шифокори
Манба: «Соғлом авлод» газетаси.

@KasallikHaqida -Касалликлар тўлиқ форматда.