Get Mystery Box with random crypto!

#Live Айни вақтда Қарши шаҳридаги 'Журналистлар уйи'да Мубора | Maxmudoff.uz

#Live

Айни вақтда Қарши шаҳридаги "Журналистлар уйи"да Муборак тумани ҳокими Акрам Арипов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда туман ҳокими "Ёшларга оид давлат сиёсати доирасида" Муборак туманида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтмоқда.

Жумладан:
Шу вақтгача Муборакда 657 нафар ёшнинг мурожаати ҳал этилди;

142 нафар ёшга ўзини банд қилгани учун 331 млн сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди;

Бир марталик моддий ёрдам учун 18 нафар ёшга 20 млн 880 минг сўм маблағ берилди;

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 13 нафар ёшга 25 млн 719 минг сўмлик маблағ тўланди;

Васийлик кенгаши томонидан "Темир дафтар"да турувчи 12 та болаларнинг даволаниши учун 146 млн 444 минг 800 сўмлик маблағ тўлаб берилгани хусусида Акрам Арипов тўхталиб ўтмоқда.

@T.me/Jurnalistmaxmudoff