Get Mystery Box with random crypto!

'Танқидлар орқали одатда 80-90 фоиз ишларни амалга оширдим'- А | Maxmudoff.uz

"Танқидлар орқали одатда 80-90 фоиз ишларни амалга оширдим"- Акрам Арипов

Бугун, 25 ноябрь куни Муборак тумани ҳокими Акрам Арипов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда иштирок этган Акрам Арипов туман ҳаётига оид ОАВ орқали бериб борилаётган ҳар бир танқидий чиқишга жиддий эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Акрам Арипов туманда амалга оширилаётган 80-90 фоиз ижобий ишларнинг таг замирида журналист ва блогерларнинг асосли танқидлари сабаб бўлганлигини айтиб ўтди.

"Шу боис кўпгина муаммолар бартараф этилмоқда. Бу учун барча ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламан"- деди Муборак тумани ҳокими.

Матбуот анжумани давомида Акрам Арипов журналист ва блогерларга мурожаат қилди.

"Бироқ баъзида асоссиз, исботи йўқ, ёлғон хабарларга ҳам кўзим тушиб қолади. Ўша вақтда жуда қаттиқ жаҳлим жиҳати.

Шу ўринда, ОАВ ходимларидан илтимос қилиб қолардим. Иложи бўлса, бирор бир ахборотни ўз платформангиз орқали узатаётганингизда унинг тўғри ёки ёлғон эканлигини текшириб олинглар.

Зеро кичик бир хатолик оқибатида айрим ёлғон хабарларнинг матбуотда эълон қилиниши бизнинг ишчанлик қобилиятимизга ва саломатлигимизга жиддий таъсир қилмоқда"- деди Муборак тумани ҳокими.

@T.me/Jurnalistmaxmudoff