Get Mystery Box with random crypto!

Қатар тарихда мундиални мағлубият билан бошлаган илк жамоага а | Maxmudoff.uz

Қатар тарихда мундиални мағлубият билан бошлаган илк жамоага айланди

Жаҳон чемпионатининг дастлабки баҳсида Қатар 2:0 ҳисобида Эквадорга имкониятни бой бериб қўйди. Гол муаллифи Эннар Валенсия.

Кўпчилик, бугунги ўйинда Қатарнинг имкониятини юқори баҳолаётган эди. Ҳатто "А" гуруҳидан кейинги босқичга чиқиши кутилаётган терма жамоа сифатида тилга олинди. Бироқ Эквадор жамоаси бекорга ўз қитъасида Колумбия, Чили давлатини ортда қолдириб, мундиалга келмаганлигини исботлади.

Агар ўйинни қисқача таҳлил қилсак, яққол устунлик меҳмонлар томонида. Жумладан:

Дарвоза соҳасига Эквадор 3 марта, Қатар бирор марта аниқ зарба йўллай олмади.

Бурчак зарбасини Қатар 1 марта, Эквадор 3 марта амалга оширди.

Эквадор 53 фоиз тўп назоратига эгалик қилди.

Хавфли вазиятларни яратиш бобида ҳам устунлик Эквадор тарафида. 39 га 15.

Фақат ўйин қоидасини бузиш ва сариқ карточка олишда қатарликлар олдинда.

Кўрамиз, кейинги ўйинларда мезбонлар қандай натижа кўрсатишар экан.

Шунингдек, Эквадордан Нидерландия ва Сенегалга қарши баҳсларда ҳам ишончли ўйинни кутиб қоламиз.

@T.me/Jurnalistmaxmudoff