Get Mystery Box with random crypto!

JANOB HOKIM | Расмий канал

Kanal manzili: @janob_hokim
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 89.96K
Kanalning ta’rifi

Кун давомида энг сара ва қизиқарли янгиликлар тафсилоти билан таништириб борамиз.
@Janob_hokim - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @Reklamniyuzb_bot
Admin @Reklamniy_uzb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-02-25 20:08:01
Машҳур актёр Жим Керри 30 йил яшаган уйини сота олмади

Уйга белгиланган нарх кескин туширилга бўлсада, харидор топилмади.

Батафсил видеода томоша қилинг.

@JANOB_HOKIM
14.9K views17:08
Ochish/sharhlash
2024-02-25 19:51:09
Беларусга қарийб 30 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Александр Лукашенко навбатдаги президентлик сайловларида ҳам иштирок этишини маълум қилди.

“Ростини айтсам, дунёда Беларусдагидек очиқ, адолатли сайловлар йўқ” – деди у журналистларга берган интервьюсида.

@JANOB_HOKIM
14.9K views16:51
Ochish/sharhlash
2024-02-25 19:31:34
Бола телефондан қанчалик эрта фойдалана бошласа, келажакда унда шунчалик кўп руҳий бузилишлар пайдо бўлади.

Олимларнинг аниқлашича, агар бола 6 ёшдан телефондан фойдалана бошласа, унда депрессия пайдо бўлиш эҳтимоли бир неча баробар ортади.

@JANOB_HOKIM
15.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-02-25 18:38:01
Агар Байден ҳокимиятда қолса, Қўшма Штатлар учинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин ютқазади, деди Трамп.

“Тез орада биз учинчи жаҳон урушида мағлуб бўламиз. Биз унда қатнашмаймиз ҳам, лекин ютқазамиз”.

@JANOB_HOKIM
15.0K views15:38
Ochish/sharhlash
2024-02-25 13:14:01
Араб хурмосини (финики) тез-тез истеъмол қилишга 10 та сабаб

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракларни мустаҳкамлайди;
2. Организмнинг кислота-ишқор балансини сақлайди;
3. Қонни тозалайди, камқонлик ва гипертониклар учун фойдалидир;
4. иммунитетни оширади;
5. Ичаклардаги фойдали микрофлорани сақлайди;
6. Ўпка фаолиятини рағбатлантиради;
7. Йўтални камайтиради ва балғамни чиқариб ташлайди;
8. Юрак фаолиятини рағбатлантиради;
9. Тетиклантирувчи хусусияти жуда юқори;
10. Узоқ давом этган касалликдан тезроқ соғайиб тикланишга ёрдам беради.

Рамазондан бошқа ойларда ҳам финиклар бозор ва дўконларда сотилади. Албатта, олиб, истеъмол қилинг!

Яқинларга Ҳам Улашинг!

@JANOB_HOKIM
14.7K views10:14
Ochish/sharhlash
2024-02-25 12:14:01
Тел-Авив норозилик намойишларига айланди

Минглаб кўчманчилар Нетаняхунинг истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилиб, шаҳар марказида митинг ўтказди.

@JANOB_HOKIM
14.8K views09:14
Ochish/sharhlash
2024-02-25 11:14:01
#Тезкор

Фарғонада уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 нафар шахснинг яшаш манзилида тезкор тадбирлар ўтказилди

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай тадбирларда, 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинган. Натижада 15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилган.

@JANOB_HOKIM
15.3K views08:14
Ochish/sharhlash
2024-02-10 10:17:01
Ухлашдан олдин телефондан фойдаланиш тавсия этилмайди?

Ухлашга ётишдан олдин телефондан фойдаланиш қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин;

Кўз хиралашиши. Экранга узоқ вақт қараб туриш туфайли, кўз гавҳари яқин ва узоқ масофалардаги нарсаларни идрок этишга мослашиш қобилиятини йўқотади.

Уйқу бузилиши. Телефон нури мелатонин гормони ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва биоритмларни бузилишига олиб келади.

Бўйин оғриғи. Бир хил ҳолатда тортилиб турган бўйин мушаклари тез толиқади ва оғриқ пайдо бўлади.

@JANOB_HOKIM
14.9K views07:17
Ochish/sharhlash
2024-02-10 09:17:01
Ўн минглаб дронлар хавфли бўлиб чиқди

АҚШнинг Snap стартапи барча сотилган Pixy селфи камерали дронларини маҳсулот сотувга чиқарилганидан атиги тўрт ой ўтгач, батареяларида ёнғин хавфи бўлгани учун қайтариб олишга мажбур бўлди.

@JANOB_HOKIM
16.3K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-02-10 08:17:01
МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАРОВ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаровнинг ушбу Кенгашга қабул қилингани эълон қилинди.

@JANOB_HOKIM
16.9K views05:17
Ochish/sharhlash