Get Mystery Box with random crypto!

JANOB HOKIM | Расмий канал

Kanal manzili: @janob_hokim
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 89.96K
Kanalning ta’rifi

Кун давомида энг сара ва қизиқарли янгиликлар тафсилоти билан таништириб борамиз.
@Janob_hokim - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @Reklamniyuzb_bot
Admin @Reklamniy_uzb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-01-26 19:31:49
АҚШда маҳбус биринчи марта азот ёрдамида қатл қилинди

Алабама штатида, 1988 йилда бир аёл ўлдирган 58 ёшли қотил Кеннет Смит азот ёрдамида қатл қилинди. Уни 2022 йилда ҳам ўлимга олиб келадиган инексия йўли билан қатл қилишга уринишган, бироқ у муваффақиятсизликка учраган.

Қатл жараёнини кузатган журналистларга кўра, жараён 22 дақиқа давом этган. Азот фаоллашгандан сўнг, эркак икки дақиқача қалтираб, стулда чайқала бошлаган, кейин нафас олиши секинашган, жони узилишидан олдин эса бир неча дақиқа чуқур нафас олган.

Смитнинг адвокатлари ушбу усулни шавқатсиз деб атаган.

@JANOB_HOKIM
12.6K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-01-26 18:28:01
Полша Ўзбекистонни меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига қўшиши мумкин

Полша боғбонлар уюшмаси мамлакат парламентига Ўзбекистонни мамлакат меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига киритиш бўйича тегишли мурожаат йўлламоқчи.

@JANOB_HOKIM
12.9K views15:28
Ochish/sharhlash
2024-01-26 17:02:03
Фарғонада “Хўроз уруштириш” учун жой очган шахслар қўлга олинди.

Фарғона шаҳрида хўроз ўйини ташкил қилиб, 400 нафар иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан шахслар қўлга олинди. Тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, хўроз ўйинига келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

@JANOB_HOKIM
13.1K views14:02
Ochish/sharhlash
2024-01-26 16:18:01
#Ҳушхабар

Хитой Ўзбекистон тез тиббий ёрдам хизмати учун электромобиллар етказиб беради

Электромобиллар тест синови тариқасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фойдаланиб кўрилади ва натижаси бўйича тез ёрдамга жорий қилинади.

@JANOB_HOKIM
12.7K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-01-26 15:26:36
Ноқонуний қум-шағал олишда фойдаланилган техника мусодара қилинади!

2024-йил 1-майдан бошлаб энг оғир экологик вазиятда бўлган Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ҳудудида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.

Мораторий даврида ушбу дарёлар ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди!

Мазкур ҳудудларда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб, мораторийни бузган шахсларга нисбатан табиатга етказилган зарар миқдори 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади, шунингдек, ушбу қоидабузарликни содир этишда фойдаланилган техника мусодара қилинади.

@JANOB_HOKIM
13.2K views12:26
Ochish/sharhlash
2024-01-21 20:35:37
#Тезкор #Тарқатинг

ИИБ ходими барча фуқароларни огоҳликка чақирмоқда

Сизнинг телефонингизга шунақа чет элдан ҳар хил шубҳали телефон бўлса, бу қўнғироқларга умуман жавоб берманг.

Хакерлар телефон рақамга уланган пластик карталардаги пулларни ечиб олишмоқда экан. Шубҳали қўнғироқларга ва шубҳали сайтларга кирманг ва ҳеч кимга смс бўлиб келган кодларни айтманг

Ҳозирда жуда кўплаб одамларнинг пластиклардаги пулларини фирибгарлар ечиб олишмоқда экан. Смс кодни ҳеч кимга айтманг.

Бу хабарни барча маҳалла группаларига ва яқинларга юбориб огоҳлантиринг.

@JANOB_HOKIM
13.7K views17:35
Ochish/sharhlash
2024-01-21 18:34:01
#Тезкор

Инсониятга янги, Коронивусдан 20 баробар ўлим хавфи кучли вирус «Х» -вируси хавф солмоқда


KОВИД-19 пандемияси инсоният учун катта сабоқ бўлди. Шу боис ЖССТ экспертлари «Х» хасталигига жиддий тайёргарлик кўришни бошлади. Чунки бу номаълум эпидемиянинг исталган пайтда пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

@JANOB_HOKIM
12.6K views15:34
Ochish/sharhlash
2024-01-19 20:26:04
#ана_холос

Тўй кортежида йўл талашган машиналар бир-бирини ДАБДАЛА қилди

Ким хуқуқ берди бу эркатойларга, йўлларда пул сочиб хоҳлаганча қоидаларга тупуриб қўйиб юришга?

@JANOB_HOKIM
13.3K views17:26
Ochish/sharhlash
2024-01-19 19:31:49
Дунёдаги энг хавфли ишларнинг бири

Норвегия нефт платформаларида маош - ойига 9000 АҚШ долларигача тўланади. Бу Норвегиянинг иқтисодининг юқори ривожланиш кўрсаткичига, шунингдек қанча нефт қазиб олинишига боғлиқ.

@JANOB_HOKIM
13.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-01-19 18:26:01
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан 23-25 январь кунлари Хитойда бўлади

Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Шунингдек, давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, етакчи компаниялар ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

@JANOB_HOKIM
12.9K views15:26
Ochish/sharhlash